Гулбаева Феруза Исламовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Кимё саноати корхоналарида тежамкор ишлаб чиқаришни бошқариш консепсиясини такомиллаштириш”, 08.00.13 –Менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt3180.
Илмий раҳбари: Касимова Фотима Тулкуновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.07.2022.I.16.05 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар Турсунов Бобир Ортиқмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc),доцент, Очилов Акрам Одилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кимё саноати корхоналарида тежамкор ишлаб чиқариш консепсиясини тадбиқ этишни бошқариш амалиётини такомиллаштириш бўйича илмий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндошувга кўра “корхоналарида тежамкор ишлаб чиқариш консепсиясини тадбиқ этишни бошқариш” тушунчаси ресурсларни самарали бошқариш, йўқотишларни минималлаштириш ва узлюксиз такомиллаштиришга қаратилган стратегияларни ишлаб чиқариш ва жорий этиш жараёни бўлиб, у замонавий менежментнинг Леан Манагемент, Сих Сигма, Каизен ва Индустрй 4.0 тамойилларига асосида ишлаб чиқариш жараёнларини оптималлаштириш, маҳсулот сифати ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга қаратилган мураккаб бошқарув механизми нуқтайи назаридан такомиллаштирилган;
кимё корхоналари тежамкор ишлаб чиқариш воситалари 5С, СМЕД, ЖИТни тадбиқ этиш асосида самарадорлигини ошириш таклифи асосланган;
кимё корхоналарида тежамкор ишлаб чиқариш консепсиясидан фойдаланишни бошқариш самарадорлигини баҳолаш шкаласи [0,0 - 0,5]- жуда паст самарадорлик, [0,5 - 1,0]-паст самарадорлик, [1,0 - 1,5]-ўртача самарадорлик, [1,5-2,0]- юқори самарадорлик, [>2.0] -жуда юқори самарадорлик мезонлари асосида такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда кимё саноати корхоналарининг 2030-йилларга мўлжалланган прогноз ссенарийлари эконометрик моделлаштириш асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертациянинг натижалари бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида қуйидаги натижаларга эришилган:
услубий ёндошувга кўра “корхоналарда тежамкор ишлаб чиқариш консепсиясини тадбиқ этишни бошқариш” тушунчаси ресурсларни самарали бошқариш, йўқотишларни минималлаштириш ва узлюксиз такомиллаштиришга қаратилган стратегияларни ишлаб чиқариш ва жорий этиш жараёни бўлиб, у замонавий менежментнинг Леан Манагемент, Сих Сигма, Каизен ва Индустрй 4.0 тамойилларига асосида ишлаб чиқариш жараёнларини оптималлаштириш, маҳсулот сифати ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга қаратилган мураккаб бошқарув механизми нуқтайи назаридан такомиллаштиришга оид назарий ва услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Иқтисодий таълимотлар тарихи” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сон буйруғи). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида талабаларда Леан Манагемент, Сих Сигма, Каизен ва Индустрй 4.0 тамойилларига асосида ишлаб чиқариш жараёнларини оптималлаштириш, маҳсулот сифати ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга қаратилган мураккаб бошқарув механизми нуқтайи назаридан корхоналарида тежамкор ишлаб чиқариш консепсиясини тадбиқ этишни бошқариш бўйича назарий билимларни такомиллаштирилган билимларни чуқурлаштириш имкони яратилган;
кимё корхоналари тежамкор ишлаб чиқариш воситалари 5С, СМЕД, ЖИТни тадбиқ этиш асосида самарадорлигини ошириш таклифи бўйича таклифлар “Ўзкимёсаноат” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2025-йил 5-июндаги 22-05-06-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида кимё корхоналарига инновацияларни жорий этиш, уларнинг самарадорлигини ва мавжуд жараёнларга муваффақиятли интеграциялашувини таъминлаш амалга оширилган. Натижада “Навоиязот” АЖнинг инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўлами 2023 йилда 2022 йилга нисбатан жами маҳсулотларга нисбатан 3,6 фоизга, “Махам-Фосфор” АЖда бу кўрсаткич 5,8 фоизга, “Фарғонаазот” АЖда эса 11,4 фоизга ошган;
кимё корхоналарида тежамкор ишлаб чиқариш консепсиясидан фойдаланишни бошқариш самарадорлигини баҳолаш шкаласи [0,0 - 0,5]-жуда паст самарадорлик, [0,5 - 1,0]-паст самарадорлик, [1,0 - 1,5]-ўртача самарадорлик, [1,5-2,0]- юқори самарадорлик, [>2.0] -жуда юқори самарадорлик мезонлари асосида такомиллаштириш “Ўзкимёсаноат” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2025 -йил 5-июндаги 22-05-06-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида кимё тармоқ корхоналарининг инновацион фаоллигини ошириш стратегиялари ишлаб чиқилган. Натижада “Навоиязот” АЖнинг инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўлами 2023 йилда 2022 йилга нисбатан жами маҳсулотларга нисбатан 3,6 фоизга, “Махам-Чирчиқ” АЖда бу кўрсаткич 5,8 фоизга, “Фарғонаазот” АЖда эса 11,4 фоизга ошган.
Ўзбекистонда кимё саноати корхоналарининг 2030 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари “Ўзкимёсаноат” АЖ фаолиятида фойдаланилган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2025-йил 5-июндаги 22-05-06-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида “Ўзкимёсаноат” АЖ таркибидаги корхоналарнинг инновацион маҳсулотлар экспортини 2030 йилгача бўлган муддатларда 18 фоизга ошириш имкони аниқланиб, кимё корхоналари ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмининг истиқболдаги кўрсаткичларини янада аниқлаштириш ва мувофиқлаштириш имконияти яратилган.