Мухтаров Махмуджон Марифовичнинг
Иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Тўқимачилик саноати корхоналари иқтисодий самарадорлигини оширишнинг услубий асослари, 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/Iqt908.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мадраҳимов Улуғбек Абдухалилович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат техника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/30.12.2019.I.60.03.
Расмий оппонентлар: Хошимова Наима Абитовна, Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Қодиров Абдумалик Маткаримович, Иқтисодиёт фанлари доктори, доцент, Арабов Нурали Ураловичлар Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тўқимачилик саноати корхоналари фаолияти иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича илмий-услубий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
- истеъмолчилар эҳтиёжини тўқимачилик маҳсулотлари билан мақбул қондириш ҳисобига саноатда диверсификация самарадорлигини оширишда бино-иншоотлар харид қилиш учун 7 йил муддатгача, шундан 2 йилгача имтиёзли давр билан миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада саноат ипотекаси ажратиш тизимини йўлга қўйиш таклифи асосланган;
-тўқимачилик саноати корхоналари рақобатбардошлилигини ресурслар мавжудлиги ва фойдаланиш даражаси ҳисобига оширишда хомашё материалларини харид қилиш учун айланма маблағларни шакллантириш мақсадида 1 йил муддатгача миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада кредит маблағлари ажратиш таклифи асосланган;
-тўқимачиликка ихтисослашган Андижон вилоятидаги кичик саноат зоналарини тўлиқ инфратузилма билан таъминлаш, уларда газлама, трикотаж мато ва тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва бўяш учун зарур бино-иншоотларни тайёр ҳолатда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан бериш орқали маҳсулотлар экспортини ошириш ҳамда диверсификациясини яхшилаш таклифи асосланган;
-газлама, трикотаж мато, тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва бўяш учун асбоб-ускуналарни харид қилиш мақсадида хорижий валютада ажратиладиган кредитларнинг 7 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлмаган қисми бўйича фоиз харажатларининг 6 фоиз банддан юқори қисми, бироқ 5 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда компенсация қилиш таклифи асосланган;
-миллий иқтисодиётда саноат тармоғининг самарадорлик мезонлари ўзгариши ҳисобига соҳанинг ишлаб чиқариш ҳажми, саноат маҳсулотлари экспорти ҳажми, ўртача ойлик иш ҳақининг ўсиш суръати ва саноатда бандларнинг ўсиш суръати кўрсаткичларининг 2030-йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Тўқимачилик саноати корхоналарининг иқтисодий фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
- истеъмолчилар эҳтиёжини тўқимачилик маҳсулотлари билан мақбул қондириш ҳисобига саноатда диверсификация самарадорлигини оширишда бино-иншоотлар харид қилиш учун 7 йил муддатгача, шундан 2 йилгача имтиёзли давр билан миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада саноат ипотекаси ажратиш тизимини йўлга қўйиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 18-декабрдаги ПҚ-397-сон “Саноатни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги қарорининг 4.а)-бандининг 3-хат бошида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 24-июндаги 03/25-1476-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий қилиш натижасида тўқимачилик корхоналари капитал билан таъминланганлик даражасини кенгайтириш орқали диверсификация самарадорлигини “Скортон текстил” МЧЖда 6,2 фоизга, “Саховат Текс” МЧЖда 12,0 фоизга, “Асакатекстил” МЧЖда 8,6 фоизгава “Хаит текс инвест” МЧЖда 3,4 фоизга ошириш имконини берган;
- тўқимачилик саноати корхоналари рақобатбардошлилигини ресурслар мавжудлиги ва фойдаланиш даражаси ҳисобига самарадорлигини оширишда хомашё материалларини харид қилиш учун айланма маблағларни шакллантириш мақсадида 1 йил муддатгача миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада кредит маблағлари ажратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 18-декабрдаги ПҚ-397-сон “Саноатни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги қарорининг 4.а)-бандининг 4-хат бошида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 24-июндаги 03/25-1476-сон маълумотномаси). Мазкур таклифдан фойдаланиш натижасида тўқимачилик корхоналари моддий ресурслардан самарали фойдаланиш орқали материал сиғими коеффициенти “Скортон текстил” МЧЖда 3,3 фоизга, “Саховат Текс” МЧЖда 11,7 фоизга, “Асакатекстил” МЧЖда 4,6 фоизга ва “Хаит текс инвест” МЧЖда 5,2 фоизга яхшиланган;
- тўқимачиликка ихтисослашган Андижон вилоятидаги кичик саноат зоналарини тўлиқ инфратузилма билан таъминлаш, уларда газлама, трикотаж мато ва тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва бўяш учун зарур бино-иншоотларни тайёр ҳолатда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан бериш орқали маҳсулотлар экспортини ошириш ҳамда диверсификациясини яхшилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 1-майдаги ПФ-71-сон “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони 1-банди 3-хатбошисида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 24-июндаги 03/25-1476-сон маълумотнома). Мазкур таклиф натижасида тўқимачиликка ихтисослашган корхоналарда маҳсулотларни диверсификациялаш асосида экспорт самарадорлиги "Скортон текстил" МЧЖда 5,2 фоизга, "Саховат Текс" МЧЖда 12,9 фоизга, "Асакатекстил" МЧЖда 8,0 фоизга ва "Хаит текс инвест" МЧЖда 6,3 фоизга ошириш имконияти таъминланган;
- газлама, трикотаж мато, тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва бўяш учун асбоб-ускуналарни харид қилиш мақсадида хорижий валютада ажратиладиган кредитларнинг 7 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлмаган қисми бўйича фоиз харажатларининг 6 фоиз банддан юқори қисми, бироқ 5 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда компенсация қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 1-майдаги ПФ-71-сон “Тўқимачилик ва тикув-трикотажсаноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони 2б-бандида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 24-июндаги 03/25-1476-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий этиш ҳисобига тўқимачилик корхоналарида зарурий асбоб-ускуналарни сотиб олиш учун молиявий маблағлардан самарали фойдаланиш ҳисобига технологик самарадорлик коеффициенти “Скортон текстил” МЧЖда 12,1 фоизга, “Саховат Текс” МЧЖда 4,8 фоизга, “Асакатекстил” МЧЖда 4,6 фоизга ва “Хаит текс инвест” МЧЖда 9,4 фоизга ошириш имконини берган;
- миллий иқтисодиётда саноат тармоғининг самарадорлик мезонлари ўзгариши ҳисобига соҳанинг ишлаб чиқариш ҳажми, саноат маҳсулотлари экспорти ҳажми, ўртача ойлик иш ҳақининг ўсиш сураъти ва саноатда бандларнинг ўсиш сураъти кўрсаткичларининг 2030-йилга қадар прогноз параметрларидан “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг бизнес режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 24-июндаги 03/25-1476-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни жорий этиш орқали 2030-йилда жами саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 13875703,3 млн. сўмга, саноат маҳсулотлари экспорт ҳажми 5880610,4 млн. сўмга, ва ўртача ойлик иш ҳақи 8,4 млн. сўмга ошишига эришишнинг қўшимча имкониятлари асослаб берилган.