Жўраев Фарҳод Холмурод ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Олмалиқ КМК АЖнинг саноат сҳиқиндиси таркибидан никел ва кобалт ионларини сорбсион-фотометрик усулда аниқлаш», 11.00.05 - Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табий ресурслардан оқилона фойдаланиш (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/K907.
Илмий раҳбар: Мирзахмедов Рустам Мирхамитович, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти, DSc.16/30.12.2019.К/Т.87.01.
Расмий оппонентлар: Муҳамедов Қобил Ғафурович техника фанлари доктори, профессор. Файзиев Жаҳонгир Баҳромович, техника фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: саноат ярим маҳсулотлари (кеклари, оқава чиқнди сувлари) таркибидаги никел (ИИ) ҳамда кобалт (ИИ) ионларини аниқлашнинг сорбсион-фотометрик тезкор усулларини ишлаб чиқиш орқали, металлургийа соҳасида атроф муҳитга зарарли таъсир этувчи омилларнинг табиатга таъсирини камайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
никел (ИИ) ҳамда кобалт (ИИ) металл ионларини танлаб эритиш орқали ҳалақит қилувчи металларни чўктириш орқали, эритмада никел (ИИ) ва кобалт (ИИ) металл ионларини консентрациясини ошириш усули ишлаб чиқилган;
тимол кўки ва 2-нитроза 1-нафтол 3,6 дисулфокислота органик реагентлар никел (ИИ) ҳамда кобалт (ИИ) металл ионлари билан комплекс ҳосил бўлиш шароитлари аниқланган;
ПАН-ТЕА толасига иммобилланган тимол кўки ҳамда 2-нитроза 1-нафтол
3,6 дисулфокислота органик реагентлар орқали никел (ИИ) ва кобалт (ИИ) ионлари комплексининг (пҲ=3-6,2, 25±5 0C, λНи2+=560, λCо2+=550) оптимал таркиблари аниқланган;
сорбсион-фотометрик усулни аналитик ва метрологик параметирлари бахолаш орқали, никел (ИИ) ҳамда кобалт (ИИ) ионлари миқдорини аниқлаш чегараси, иммобиланган эритмага нисбатан 20 баробар ошиши илмий асосланган;
никел (ИИ) ҳамда кобалт (ИИ) ионларини аниқлашнинг сорбсион-фотометрик усули ишлаб сҳиқиш орқали кон-металлургийа корхоналари кеклари, оқова технологик сувлари ва табиий обектлари анализида қоъллаш техналогияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Никел (ИИ) ва кобалт (ИИ) металл ионларини танлаб эритиш орқали ҳалақит қилувчи металл ионларини бартараф қилиш орқали, сорбсион-фотометрик аниқлаш усулини ишлаб чиқиш натижалари асосида:
иммобилланган органик реагентлар йордамида никел (ИИ) ҳамда кобалт (ИИ) ионларини ажратиш сорбсион-фотометрик усули “Олмалиқ КМК” АЖ рух заводининг “Кадмий цехи” кимё лабораториясида амалиётга жорий қилинган (Олмалиқ кон металлургия канбинати АЖ нинг 2024 йил 16 декабрдаги 12-24/01-01694-сон маълумотномаси). Натижада саноат кеки таркибидан никел (ИИ) ҳамда кобалт (ИИ) ионларини ажратиб олиш имконини берган;
оқава сув таркибидаги никел (ИИ) ва кобалт (ИИ) ионларини сорбсион-фотометрик аниқлаш усули “Олмалиқ КМК” АЖ корхонасида амалиётга жорий қилинган (Олмалиқ кон металлургия канбинати АЖ нинг 2024 йил 16 декабрдаги 12-24/01-01694-сон маълумотномаси). Натижада, атроф-муҳит абекти таркибидаги оғир металл ионлари миқдорини тезкор аниқлаш имконини берган.