Курбонова Гулнора Раджабовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кечки репродуктив ёшдаги аёлларда эндометрий гиперпластик жараёнларининг қайталанишини ташҳислашда дифференциал ёндашув”, 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tib4387.
Илмий раҳбар: Дустова Нигора Кахрамоновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Лагия Мирзатуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рахматиллоева Махфуза Мубиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфандияров номидаги Козоғистон тиббиёт университети (Козоғистон Республикаси)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: кеч репродуктив ёшдаги аёлларда эндометрий гиперплазияси жараёнларини такрорланишини ташхислашда дифференциал ёндашувларни асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эндометрий гиперплазиясини диагностика қилиш учун клиник-анамнез маълумотлари асосида қайталаниш хавф омилларидан кичик чаноқ аъзолари яллигланиш касалликлари, семизлик, артериал гипертензия ҳамда наслий мойиллик устунлик қилгани аникланган;
эндометрий гиперплазияси қайталанишида биокимёвий ва иммуногистокимёвий ўзгаришларнинг қиёсий таҳлили амалга оширилганда яллигланиш маркерлари ошиши билан бирганликда эндометрийдаги пролиферация жараёнининг кучайиб бориши исботланган;
илк бор эндометрий гиперплазиясининг қайталанишида D-25(OH) витамини ва фолий кислотаси даражасининг пасайиши билан Ki-67 пролиферация маркери ўртачида тескари ҳамда p53 апоптоз маркери ўртасида тўғри корреляцион боғлиқлик мавжудлиги аниқланган;
эндометрий гиперплазияси ва унинг рецидивларини прогноз қилиш учун маркерлар асосида кеч репродуктив ёшдаги аёлларда онкологик асоратларни ривожланишини эрта аниклашга ёрдам берадиган ташхислашда дифференциал ёндашув ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Кечки репродуктив ёшдаги аёлларда эндометрий гиперпластик жараёнларининг қайталанишини ташҳислашда дифференциал ёндашув» мавзусидаги илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 10 июндаги 19/38-сонли хулосаси олинган.
биринчи илмий янгиликнинг эндометрий гиперплазиясини диагностика қилиш учун клиник-анамнез маълумотлари асосида қайталаниш хавф омилларидан кичик чаноқ аъзолари яллигланиш касалликлари, семизлик, артериал гипертензия ҳамда наслий мойиллик устунлик қилгани аникланган. Ижтимоий самарадорлиги: кеч репродуктив ёшда эндометрий гиперплазиясига олиб келувчи гинекологик, соматик ҳамда наслий мойиллик омилларнинг роли етакчи эканлигини инобатга олган ҳолда уларнинг сабаб омилларини эрта аниқлашга йўналтирилган. Такрорий эндометрий гиперплазиясини башоратловчи эрта диагностик маркерлар асосида эндометрий гиперплазияси рецидивларининг олдинини олиш ва дифференциялашган профилактик чора-тадбирларни ишлаб чикиш асосида ушбу патологик ҳолатни қайталанишидан онкологик ҳолатлар юзага келишини эрта башоратлашга эришилди. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган 9500000 сўм бюджет маблағлари эрта диагностик маркёрларни аниқлаш орқали даволаш ва профилактика усулларини жорий этиш орқали стационар даволанишига бўлган эҳтиёж 24%га камайиши натижасида иқтисод қилинади.
иккинчи илмий янгиликнинг эндометрий гиперплазияси қайталанишида биокимёвий ва иммуногистокимёвий ўзгаришларнинг қиёсий таҳлили амалга оширилганда яллигланиш маркерлари ошиши билан бирганликда эндометрийдаги пролиферация жараёнининг кучайиб бориши исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: Эндометрий гиперплазияси юзага келган кечки репродуктив ёшдаги аёллардага яллиғланиш маркерлари ошиши пролифератив жараенларни кучайтиришини келтириб чиқишини инобатга олган ҳолда тадқиқотда қўлланилган дифференциаллаштирилган даволаш усуллари ёрдамида ва яллиғланиш жараёнини бартараф этган ҳолда ушбу патологиянинг қайталаниш хафини 2 бараварга камайтириш, ҳамда даволаш сифатини оширишга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: Эндометрий гиперплазияси юзага келган аёлларда комплекс даволаш тадбирларини қўллаш орқали келиб чикиши мумкин бўлган хавфли асоратларини олди олинди, ҳамда асоратларни даволашда кетадиган сарф-харажатлар ҳисобига 3850000 сўм иқтисод қилинди.
учинчи илмий янгиликнинг илк бор эндометрий гиперплазиясининг қайталанишида D-25(OH) витамини ва фолий кислотаси даражасининг пасайиши билан Ki-67 пролиферация маркери ўртачида тескари ҳамда p53 апоптоз маркери ўртасида тўғри корреляцион боғлиқлик мавжудлиги аниқланган. Ижтимоий самарадорлиги: кеч репродуктив ёшидаги эндометрий гиперплазиясига чалинган аёлларда башоратловчи клиник-лаборатор, биёкимёвий, иммуногистокимёвий маркёрларнинг аҳамиятини ўрганиш асосида кейинчалик ривожланиш эҳтимоллиги бўлган асоратларнинг олдини олиш имкониятини берган. Иқтисодий самарадорлиги: беморнинг шифохонадаги даври учун таклиф этилган текшириш усулларини қўллаганимиздан сўнг дифференциал ёндашув асосида даволаш чораларини кўллаш орқали аёлларнинг шифохонада қолиш муддатини қисқартиришга эришилди, йил давомида ҳар бир бемор учун 969400 сўм иқтисод қилинди.
тўртинчи илмий янгиликнинг эндометрий гиперплазияси ва унинг рецидивларини прогноз қилиш учун маркерлар асосида кеч репродуктив ёшдаги аёлларда онкологик асоратларни ривожланишини эрта аниклашга ёрдам берадиган ташхислашда дифференциал ёндашув ишлаб чиқилган. Ижтимоий самарадорлиги: даволаш усулларини янада такомиллаштириш орқали беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш, жиддий асоратларининг олдини олиш, ётоқ кунлари давомийлигини қисқартириш ва меҳнатга лаёқатсиз кунларини камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: биз тавсия қилган эндометрий гиперплазияси қайталанишини олдини олишда дифференциал ёндашув шифохонада бўлиш кунларини қисқартириш, қайталанишлар сонин камайтириш, радикал операциялар сонини камайтириш ҳисобига 680000 сўмлик дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 170000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: эндометрий гиперплазияси ва қайталанувчи эндометрий гиперплазиясини эрта аниқлаш, ушбу патология билан боғлиқ бўлган асоратларни олдини олиш ва комплекс даволаш алгоритмини қўллаш орқали даволаш самарадорлигига ҳамда касалликни такрорланиш хавфини камайтиришга эришилган. Олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент шахар туғруқ комплекси №3 (17.04.2025 йилдаги 84-сон буйрук) ва 7-сон Тошкент шахар туғруқ комплекси (12.04.2025 йилдаги 61-сон буйрук) тадбиқ этилган