Хамраходжаева Сурайё Жураевнанинг 
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I.Умумий маълумотлар
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иқтисодиёт йўналиши талабаларга немис тилини ўқитишда ижодий ёзиш кўникмаларини такомиллаштириш усуллари”, 13.00.02– Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Немис тили), (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped3197
Илмий раҳбар: Таджибаева Дилбар Ахмедовна, педагогика фанлари фалсафа доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, PhD.03/07.06.2024.Ped.27.02
Расмий оппонентлар: Хошимова Дилдорхон Уринбоевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Зияева Севара Анваровна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади иқтисодий йўналишдаги талабаларда немис тилида ижодий ёзув кўникмаларини шакллантиришга қаратилган самарали методикани илмий асослаш ва ишлаб чиқишдир.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иқтисодиёт йўналишида таҳсил олаётган талабаларда ижодий ёзув компетенциясини ривожлантириш мақсадида Прозессансатз (процессуал ёндашув) асосида тузилган Вор дем Счреибен (ёзишгача тайёргарлик), Техтпродуктион (матн тузиш), Üберарбеитунг (қайта кўриб чиқиш), Редигиерен (тахрирлаш) босқичларини қамраб олувчи ўқитиш модели асосида, Пеер-Эдитинг (ўзаро таҳрирлаш) техникасига мос рақамли технологиялардан фойдаланиш орқали иқтисодиётга оид жанрларда прагматик интенцияни шакллантиришга қаратилган методик тавсиялар ишлаб чиқилган;
иқтисодиёт йўналиши талабаларининг немис тилидаги ижодий ёзув компетенциясини ривожлантиришда тайёрловчи, маҳсулдор ва баҳолаш босқичларини қамраб олган 3 босқичли ўқитиш методикаси мазмун компоненти сифатида жанрли воситалар, амалий вазифалар ва семантик-назарий материалларни дизайн-мулоҳаза, персонификация ҳамда креатив нутқ фаолиятини тарбиялашга қаратилган интегратив таълимий стратегиялар асосида босқичма-босқич моделлаштириш орқали такомиллаштирилган;
иқтисодиёт йўналиши талабаларининг немис тилидаги ижодий ёзув компетенциясини баҳолаш мезонлари тизими 4 компонентли дескрипторларни ҳолатли баҳолаш сценарийлари билан функционал жиҳатдан интеграция қилиш, ҳамда CЕФР даражаларига мос лингводидактик контентлар асосида ички (таълим жараёнидаги) ва ташқи (якуний) баҳолаш мезонларини уйғунлаштириш орқали дифференциалликни назарда тутувчи комплекс мониторинг такомиллаштирилган;
иқтисодиёт йўналишида таҳсил олаётган талабаларда немис тилидаги ижодий ёзув компетенциясини ривожлантиришга қаратилган дидактик таъминот, креатив нутқ фаолиятини таъминловчи асосий нутқий актлар семасини когнитив-методик тизимга интеграция қилиш ва уларни функционал-мақсадли ўқитиш вазифалари билан уйғунлаштириш орқали такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган методик ва амалий тавсиялар асосида:
немис тилидаги «Метҳоден зур Вермиттлунг креативер Счреибфäҳигкеитен им беруфсбезогенен Деуцч» номли ўқув қўлланмасига (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг №233-0631-сонли гувоҳномаси, 2022-йил 19-июл) ўқувчиларнинг грамматик кўникмалари ва ижодий салоҳиятини ривожлантириш бўйича таклифлар киритилган. Ушбу таклифлар оригинал матнлар яратиш, ёзма тил орқали ахборот, ният ва фикрларни ифодалашга қаратилган ёзма мулоқот воситаларидан фойдаланишни ўз ичига олади. Натижада талабалар немис тилида ёзиш кўникмаларини ва ижодий фикрлаш малакасини сезиларли даражада оширишга эришдилар;
иқтисодий мутахассисликлар бўйича таҳсил олаётган талабалар учун ижодий ёзув кўникмаларини шакллантириш технологияси бўйича таклифлар 2019–2023 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида амалга оширилган ИЛ-662204329-сонли “Иқтидорли талабалар билан ишлаш жараёнларига рақамли трансформацияни жорий этиш” лойиҳаси доирасида (лойиҳа раҳбари – PhD Г. Саидуллаева) қўлланилди. Интерактив доскалар, компютерлар, интернет-ресурслар, мултимедиа тақдимотлар, электрон дарсликлар, луғатлар, аудио ва видео материаллар, ҳамда ижодий ёзув дастурларидан фойдаланиш талабаларнинг немис тилидаги ижодий ёзиш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилди. (Мазкур лойиҳада С. Хамрахўжаева иштирок этмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг № 4/17-4/2-168-сонли маълумотномаси, 2024-йил 10-июн). Натижада, рақамли воситалардан фойдаланиш талабаларда ижодий ёзув кўникмаларининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди; 
иқтисодий йўналишдаги талабаларда ижодий ёзув кўникмаларини шакллантириш модели бўйича таклифлар – бу услубий ёндашувлар намуналарини таҳлил қилиш, ўз матнларини яратиш, ёзма ва оғзаки нутқнинг услубий хусусиятларини, шунингдек хорижий тилдаги ижодий ёзувдаги замонавий тенденсиялар ва мотивларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Ушбу ёндашувлар «Немисча-ўзбекча-русча мақол ва маталлар» номли ўқув қўлланмага киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг №356-414-сонли гувоҳномаси, 2021-йил 18-август). Натижада талабалар немис тилида оғзаки ва ёзма саводхонлик, ҳамда коммуникатив компетенсияни шакллантирдилар;
немис тилида ижодий ёзув бўйича таълим методикасини такомиллаштириш бўйича таклифлар, хусусан образли ифода воситалари, мултимедиа элементлари, бадиий диалог орқали инсонлар орасидаги мулоқотни яратиш, шунингдек тилнинг янги шаклларини аниқлаш учун миқдорий ва сифат жиҳатдан таҳлил қилиш услубларини бирлаштириш ўқув амалиётига татбиқ этилди. Бу таклифлар «Метҳоден зур Вермиттлунг креативер Счреибфäҳигкеитен им беруфсбезогенен Деуцч А2» номли ўқув қўлланмасига киритилди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг № 4/17-4/2-167-сонли маълумотномаси, 2024-йил 28-май). Натижада, ушбу қўлланма асосий (А2) даражасида муваффақиятли қўлланилмоқда ва ижодий ёзув кўникмаларининг бошланғич шаклланишига имкон яратмоқда. Юқори курс (3–4-курс) талабалари учун эса таклиф этилган методика Б1 ва ундан юқори даражаларга мос келувчи мураккаброқ топшириқларга мослаштирилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish