Утепбергенов Фархат Жанабаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Қадимги ва илк ўрта асрлардаги Миздахкан (милоддан аввалги ИВ аср – милодий ВИИИ асрлар) 07.00.06 – Археология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1(PhD)/Tar886
Илмий раҳбар: Туребеков Мирзали, тарих фанлар номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Миллий археология маркази, DSc.02/02.30.12.2019.Tar.45.01.
Расмий оппонентлар:
Асқаров Ахмадали Асқарович, тарих фанлари доктори, профессор, академик
Торениязов Азизхан Жиенбаевич, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD)
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Миздахканнинг қадимги ва илк ўрта асрлар даври тарихини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Милоддан аввалги В–ИВ асрларда Миздахканнинг 8 гектар майдонни қамраб олган шаҳар сифатида шаклланганлиги, шаҳарда арк, мудофаа деворлари билан ўралган шаҳристон ва унинг атрофида жойлашган ҳимояланмаган рабод мавжуд бўлганлиги далилланган.
Миздахканнинг сопол идишлар мажмуасида милоддан аввалги ИВ – милодий ИВ асрлар моддий маданиятида юз берган ўзгаришлар, жумладан, милоддан аввалги ИИ асрдан бошлаб ҳайвонлар тасвирининг пайдо бўлиши ва ушбу анъананинг милоднинг биринчи асрларида ҳам давом этганлиги исботланган ҳамда ушбу ўзгаришларнинг шимолий кўчманчи сармат қабилалари билан боғлиқлиги далилланган.
Африғийлар маданиятига тегишли кулолчилик чархида тайёрланган нафис сопол идишлар ҳамда ярим кўчманчи, кўчманчи халқлар томонидан яратилган Кардар маданиятига оид дағал, қўлда ясалган сопол идишлар маданий қатламларда бирга учраши асосида Миздахканнинг илк ўрта асрлар моддий маданиятида икки йўналишдаги анъаналар ёнма-ён ривожланганлиги асосланган.
Миздахкан шаҳри ва унинг атрофидаги маҳобатли иморатлар ва мустаҳкамланган турар жойларда бой ер эгалари (деҳқонлар) истиқомат қилганлиги, улар атрофидаги икки-тўрт хонали турар-жойларда эса феодалларнинг ерлари, устахоналарида меҳнат қилувчи эркин жамоа аъзолари – деҳқон ва хизматчилар яшаганлиги, илк ўрта асрлар даври ижтимоий-иқтисодий ҳаётига хослиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Қадимги ва илк ўрта асрлардаги Миздахкан (милоддан аввалги ИВ аср – милодий ВИИИ асрлар) мавзусидаги тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:
милоддан аввалги В–ИВ асрларда Миздахканнинг 8 гектар майдонни қамраб олган шаҳар сифатида шаклланганлиги, шунингдек, шаҳарда арк, мудофаа деворлари билан ўралган шаҳристон ва унинг атрофида жойлашган ҳимояланмаган рабод мавжудлиги тўғрисидаги олинган маълумотлар Қорақалпоғистон Республикаси маданий мерос бошқармасининг археологик ёдгорликларни туристик обектларга айлантириш бўйича амалга ошираётган фаолиятида фойдаланилган. Бу Ўзбекистон тарихининг ажралмас қисми бўлган қадимги Хоразм тарихи бўйича янги маълумотлар базасини яратишга хизмат қилган. Бундан ташқари, Миздахкан ёдгорлиги бўйича олинган маълумотлар Қорақалпоғистон ҳудудида жойлашган маданий мерос обектлари паспортларини яратишга, туристик маршрутларни шакллантиришга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси маданий мерос бошқармасининг 2023-йил 14-февралдаги 01-03/04-43-сонли маълумотномаси). Натижада, қадимги ва илк ўрта асрлардаги Миздахкан шарининг топографияси, шаҳар қисмлари ва мудофаа деворларининг асоси янада чуқурроқ ва кенгроқ тарзда илмий асослаб берилган;
Миздахканнинг сопол идишлар мажмуасида милоддан аввалги ИВ – милодий ИВ асрлар моддий маданиятда юз берган ўзгаришлар, жумладан, милоддан аввалги ИИ асрдан бошлаб ҳайвонлар тасвирининг пайдо бўлиши ва ушбу анъананинг милоднинг биринчи асрларида ҳам давом этганлиги исботланган ҳамда ушбу ўзгаришларнинг шимолий кўчманчи сармат қабилалари билан боғлиқлиги, шунингдек, Африғийлар маданиятига тегишли кулолчилик чархида тайёрланган нафис сопол идишлар ва ярим кўчманчи, кўчманчи халқлар томонидан яратилган Кардар маданиятига оид дағал, қўлда ясалган сопол идишлар маданий қатламларда бирга учраши асосида Миздахканнинг илк ўрта асрлар моддий маданиятида икки йўналишдаги анъаналар ёнма-ён ривожланганлиги ҳақидаги хулосалардан Қорапалпоғистон телерадиокомпаниясининг “Қорапалпоғистон тарихи” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Қорапалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2023-йил 14-февралдаги 05-22/89-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур дастурда келтирилган маълумотлар асосида қадимги Хоразм кулолчилиги тарихига доир янги ишончли маълумотлар бериш имконияти яратилган. Юқоридаги маълумотлар кўрсатувни илмий далиллар билан бойитиш ва унинг оммабоплигини таъминлаш билан бирга, маданий меросимизнинг ўрни ва аҳамиятини халқимизга етказиш воситаси бўлиб хизмат қилган;
Илмий изланишлар жараёнида топилган ва бадиий қийматга эга бўлган кўплаб ноёб топилмалар Қорақалпоғистон Республикаси Давлат тарих ва маданият музейининг археология бўлими залларида, Қорақалпоғистон Республикаси И.В.Савиский номидаги Давлат санъат музейида ҳамда Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи Давлат музейида намойиш этилган.
Миздахканнинг қадимги ва илк ўрта асрлар даври (милоддан аввалги ИВ аср - милодий ВИИИ аср)ни ўрганиш жараёнида топилган археологик ашёлар Қорақалпоғистон тарихи ва маданияти давлат музейи экспозициясига киритилган. Музей экспонатлари орасидан жой олган антик ва илк ўрта асрлар даври аҳолисининг турмуш тарзи ва маданиятига оид моддий далиллар маҳаллий ва хорижий сайёҳларга Миздахканнинг қадимги ва илк ўрта асрлар аҳолиси, уларнинг турмуш тарзи ҳамда моддий маданияти намуналарини тарғиб қилишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейининг 2023-йил 14-февралдаги 56-сонли маълумотномаси). Бу ўз навбатида Миздахкан шаҳри ва унинг атрофидаги ҳудудлар тарихи Марказий Осиё минтақасида кечган ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг ажралмас бир қисми бўлганлигини кўрсатади. Юқоридаги маълумотлар Миздахкан ёдгорлигининг тарихий аҳамиятини халқимизга етказиш воситаси бўлиб хизмат қилган.