Алиева Элнара Аметовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тадбиркорликнинг инновацион фаолиятини баҳолаш методологиясини такомиллаштириш», 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти.
Фан доктори (DSc) диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.DSc/Iqt776.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, PhD.03/27.05.2020.I.66.03.
Расмий оппонентлар: Ханкелдиева Гузал Шеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Гаибназарова Зумрад Талатовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; 
Шаропова Нафосат Раджабовна иқтисодиёт фанлари доктори, досент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: замонавий шароитларда тадбиркорлик инновацион фаолиятини баҳолаш методологиясини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
услубий ёндашувга кўра «инновацион фаолият» тушунчасининг иқтисодий мазмуни келгусидаги инновациялар салоҳияти, янги имкониятлар, тамойиллар ва инновацион ривожланиш йўналишлари, шунингдек, замонавий инновацион фаолият самарадорлигини баҳолаш мезони сифатида кўриб чиқилиб, «қўлдан бой берилган инновациялар» янги атамасини киритиш асосида такомиллаштирилган;
минтақанинг инновацион фаолиятини баҳолаш услуби минтақанинг инновацион ривожланиш даражасини миқдорий жиҳатдан фарқлаш, уни мониторинг қилиш ва прогнозлаш имконини берадиган (Ии) интеграл индексни талқин қилишнинг “ўта паст” (Ииўп ˂ 0,2), “паст” (0,2 ≤ Иип ˂ 0,4), “мў'тадил” (0,4 ≤ Иим ˂ 0,6), “ўртача” (0,6 ≤ Ииў ˂ 0,8), “юқори” (0,8 ≤ Иию ≤ 1) шкалаларини жорий этган ҳолда молиявий-иқтисодий ва ижтимоий-экологик кўрсаткичларни ме'ёрга солиш ва агрегатлаш асосида такомиллаштирилган;
тадбиркорлик субъектларининг инновацион фаолиятини баҳолаш услуби инновацион фаолиятнинг радикал, инкрементал ва имитацион моделларини аниқлаш имконини берувчи инновацион фаолият самаралари индекси (Иеф) ва инновацияларнинг янгилик даражаси индексини (Исн) ҳисобга олиш орқали такомиллаштирилган;
инновацион фаолиятда риск даражасини баҳолаш усулини қўллашда риск даражасини баҳолаш мезонларини «муҳим» (1,0 - 0,9), «йўл қўйилмайдиган» (0,8 - 0,7), «йўл қўйиладиган» (0,6 - 0,5), «мақбул» (0,4 - 0,2), «муҳим эмас» (0,1 - 0,01) даражалари бўйича таснифлаш асосланган; 
Фарғона водийсидаги тадбиркорлик субъектларининг инновацион фаолияти, молиявий-иқтисодий ва ижтимоий-экологик таъсирини баҳолаш асосида 2030-йилгача бўлган даврда инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Инновацион фаолиятни баҳолаш методологиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-амалий таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра «инновацион фаолият» тушунчасининг иқтисодий мазмунини келгусидаги инновациялар салоҳияти, янги имкониятлар, тамойиллар ва инновацион ривожланиш йўналишлари, шунингдек, замонавий инновацион фаолият самарадорлигини баҳолаш мезони сифатида кўриб чиқилиб, «қўлдан бой берилган инновациялар» янги атамасини киритиш асосида такомиллаштиришга оид назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Инновацион иқтисодиёт” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таʼлим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сонли буйругʻи). Ушбу илмий таклиф амалга ошириш натижасида талабаларга инновацион иқтисодиёт соҳасида ўз назарий билимларини янада кенгайтириш имкони яратилган;
минтақанинг инновацион фаолиятини баҳолаш услуби минтақанинг инновацион ривожланиш даражасини миқдорий жиҳатдан фарқлаш, уни мониторинг қилиш ва прогнозлаш имконини берадиган (Ии) интеграл индексни талқин қилишнинг “ўта паст” (Ииўп ˂ 0,2), “паст” (0,2 ≤ Иип ˂ 0,4), “мў'тадил” (0,4 ≤ Иим ˂ 0,6), “ўртача” (0,6 ≤ Ииў ˂ 0,8), “юқори” (0,8 ≤ Иию ≤ 1) шкалаларини жорий этган ҳолда молиявий-иқтисодий ва ижтимоий-экологик кўрсаткичларни ме'ёрга солиш ва агрегатлаш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 11-сентябрдаги 06-05-33-10345 сонли маʼлумотномаси). Ушбу илмий таклиф амалиётга жорий этиш натижасида Фаргʻона водийсидаги тадбиркорлик субʼектлари инновацияларни жорий этиш натижасини баҳолаш ва прогнозлаш асосида инновацион фаолият самарадорлигини оширишга эришилган;
тадбиркорлик субъектларининг инновацион фаолиятини баҳолаш услуби инновацион фаолиятнинг радикал, инкрементал ва имитацион моделларини аниқлаш имконини берувчи инновацион фаолият самаралари индекси (Иеф) ва инновацияларнинг янгилик даражаси индексини (Исн) ҳисобга олиш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 11-сентябрдаги 06-05-33-10345 сонли маʼлумотномаси).  Ушбу илмий таклиф амалиётга жорий этилганидан сўнг, Фаргʻона водийсида енгил саноат соҳасидаги тадбиркорликнинг инновацион ривожланиш даражаси баҳоланган, шунингдек, инновацион фаолиятнинг 3 та модели – радикал, инкрементал ва имитацион шакллари аниқланган;
инновацион фаолиятда риск даражасини баҳолаш усулини қўллашда риск даражасини баҳолаш мезонларини «муҳим» (1,0 - 0,9), «йўл қўйилмайдиган» (0,8 - 0,7), «йўл қўйиладиган» (0,6 - 0,5), «мақбул» (0,4 - 0,2), «муҳим эмас» (0,1 - 0,01) даражалари бўйича таснифлаш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 11-сентябрдаги 06-05-33-10345 сонли маʼлумотномаси). Ушбу илмий таклиф амалиётга жорий этилиши натижасида енгил саноат корхоналарида етказиладиган зарар миқдорини 14% га камайтириш имкони яратилган;   
Фарғона водийсидаги тадбиркорлик субъектларининг инновацион фаолияти, молиявий-иқтисодий ва ижтимоий-экологик таъсирини баҳолаш асосида ишлаб чиқилган 2030-йилгача бўлган даврда инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 11-сентябрдаги 06-05-33-10345 сонли маʼлумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кичик бизнес тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»да белгиланган асосий истиқбол параметрлари ўртасидаги мувофиқликни таъминлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish