Усмонов Тохир Зокиржановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): « Рақамли иқтисодиёт шароитида кичик бизнесни ривожлантириш масалалари (Наманган вилояти чарм поябзал корхоналари мисолида)», 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти. 08.00.16-Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Iqt3642.
Илмий раҳбарлар: Сирожиддинов Камолиддин Икромиддинович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент
Оқбоев Алишер Расулжанович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, PhD.03/27.05.2020.I.66.03.
Расмий оппонентлар: Отажанов Умид Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор;   Адашев Азимжон Ўринбоевич,  иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: рақамли иқтисодиёт шароитида кичик бизнесни ривожлантириш бўйича илмий тавсия ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
услубий ёндашувга кўра “рақамли иқтисодиётнинг кичик бизнесга та'сири” тушунчасининг иқтисодий мазмуни кичик бизнес суб'ектлари фаолиятига рақамли ва ахборот технологияларини интеграция қилиш орқали ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш, харажатларни камайтириш ва бозордаги рақобатбардошликни ошириш жараёни нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган; 
Наманган вилояти кичик бизнес суб'ектларининг рақамли фаоллик, рақамли етуклик ва рақамли та'сир индекси натижаларига кўра рақамли трансформация интеграл оралиқ кўрсаткичи “самарали” (0,90 ≤ Рис ≤ 1,0), “етарли” (0,71 ≤ Рие < 0,90), “ўрта даража” (0,41 ≤ Риўд < 0,71), “паст даража” (0,01 ≤  Рипд < 0,40) чегараларига мувофиқ келувчи иқтисодий самарадорликнинг мақбул ме'ёрлари асосланган; 
кичик бизнес суб'ектларида рақамлаштириш ва ахборот технологиялар асосида фаолиятни ташкил этиш доирасида ишлаб чиқаришни оптималлаштириш, ресурс тежамкорлиги ва сифатни ошириш бўйича автоматик мониторинг тизимлари воситасида таннарх, буюртмаларни бажариш муддати, хатоликларни сонини камайтириш орқали ишлаб чиқариш самарадорлигини 30-45%га, соф фойдани эса 15-20%га ошириш чегаралари асосланган; 
чарм-поябзал ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир кўрсатувчи параметр ва сифат мезонлари ўзгаришини ифодаловчи модел асосида “Гранд Чарм Пояфзаллари” МЧЖ фаолиятида маҳсулот сотиш ҳажмининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Рақамли иқтисодиёт шароитида кичик бизнес фаолиятини самарадорлигини оширишга оид ишлаб чиқилган таклифлар асосида: 
услубий ёндашувга кўра “рақамли иқтисодиётнинг кичик бизнесга та'сири” тушунчасининг иқтисодий мазмунини кичик бизнес суб'ектлари фаолиятига рақамли ва ахборот технологияларини интеграция қилиш орқали ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш, харажатларни камайтириш ва бозордаги рақобатбардошликни ошириш жараёни нуқтаи-назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Дигитал эcономй” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11 ноябрдаги 429-сонли буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда “рақамли иқтисодиётнинг кичик бизнесга таъсири” тушунчларининг иқтисодий мазмуни бўйича кенгроқ билим ва кўникмалар шакллантириш имкони яратилган;
Наманган вилояти кичик бизнес суб'ектларининг рақамли фаоллик, рақамли етуклик ва рақамли та'сир индекси натижаларига кўра рақамли трансформация интеграл оралиқ кўрсаткичи “самарали” (0,90 ≤ Рис ≤ 1,0), “этарли” (0,71 ≤ Рие ≤ 0,90), “ўрта даража” (0,41 ≤ Риўд ≤ 0,71), “паст даража” (0,01 ≤  Рипд ≤ 0,40) чегараларига мувофиқ келувчи иқтисодий самарадорликнинг мақбул ме'ёрларини қўллаш таклифи “Ўзчармсаноат” уюшмасининг узоқ муддатли истиқболдаги иқтисодий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзчармсаноат” уюшмасининг 2024-йил 30-октябрдаги МЗ-7/3000-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида чарм-пояфзал ишлаб чиқарувчи кичик бизнес субектларида рақамли ривожланиш даражаси бўйича тўғри гуруҳлаш, паст даражадаги субектлар учун аниқ модернизация йўналишларини белгилаш, ресурс ва инвестицияларни индексга асосланган тақсимлаш ҳамда юқори даражадаги субектларда фойдани 25-30% га ошириш имконини берган;
кичик бизнес суб'ектларида рақамлаштириш ва ахборот технологиялар асосида фаолиятни ташкил этиш доирасида ишлаб чиқаришни оптималлаштириш, ресурс тежамкорлиги ва сифатни ошириш бўйича автоматик мониторинг тизимлари воситасида таннарх, буюртмаларни бажариш муддати, хатоликларни сонини камайтириш орқали ишлаб чиқариш самарадорлигини 30-45%га, соф фойдани эса 15-20%га ошириш чегараларини асослаш таклифи “Ўзчармсаноат” уюшмасининг узоқ муддатли истиқболдаги иқтисодий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзчармсаноат” уюшмасининг 2024-йил 30-октябрдаги МЗ-7/3000-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётган жорий этиш натижасида маҳсулот таннархини 10-15%га камайишига, буюртмаларни бажариш муддатини  45–55%га қисқаришига,  ишлаб чиқаришдаги хатоликларини 40-55%га камайишига, ишлаб чиқариш самарадорлигини 30-45%га ошишига,  соф фойдани 15-20%га ошишига, бу эса молиявий барқарорликни таъминлашга замин яратган;  
чарм-поябзал ишлаб чиқариш ҳажмига та'сир кўрсатувчи параметр ва сифат мезонлари ўзгаришини ифодаловчи модел асосида “Гранд Чарм Пояфзаллари” МЧЖ фаолиятида маҳсулот сотиш ҳажмининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан “Ўзчармсаноат” уюшмасининг истиқболдаги иқтисодий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзчармсаноат” уюшмасининг 2024-йил 30-октябрдаги МЗ-7/3000-сонли маълумотномаси). Мазкур прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш натижасида “Ўзчармсаноат” уюшмаси таркибидаги чарм-поябзалга ихтисослашган корхоналар фаолиятини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”ни  ишлаб чиқишда фойдаланилган..

Yangiliklarga obuna bo‘lish