Темирова Шаҳноза Валиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туркистонга аҳолини кўчиришнинг қонунчилиги ва трансформацион жараёнлар тарихи (ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошлари)”, 07.00.01 - Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tar1130
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.09.2024.Tar.72.07 рақамли Илмий кенгаш.
Илмий раҳбар: Ғоффоров Шокир Сафарович - тарих фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Хаитов Шадмон Ахмадович - тарих фанлари доктори, профессор Холиқова Раҳбар Эргашевна - тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуг'бек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Россия империясининг ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Туркистонга аҳолини кўчириш сиёсати қонунчилиги ва аҳолининг иқтисодий, маданий-маиший ҳаётидаги трансформацион жараёнларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Россия империясининг ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ асрнинг бошларида Туркистонга аҳолини кўчириш сиёсатига қаратилган ҳуқуқий-меъёрий, ҳужжатлар, қонун-қоидалар ва уларни кўчириш сиёсатининг қонуний шакллантириш ва асослашдаги роли, барча бу борадаги ҳужжатлар мустамлака сиёсатини мустаҳкамлашга қаратилгани, ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ асрнинг бошларида аҳолини Туркистонга кўчириш сиёсати давомида қабул қилинган қоида, қонун, қўшимча қоида, циркуляр, қонуности ҳужжатлари ва кўрсатмаларнинг тарихий-хронологик изчилликдаги рўйхати, уларнинг мазмун-моҳияти, амалдаги тадбиқи буюк давлатчиликка йўналтирилгани исботланган;
Кўчириб келтирилган аҳолига берилган имтиёз ва ҳуқуқлар, кўчирилганларнинг ундан фойдаланиш натижалари, қонунчиликдаги ўзгаришлар динамикаси, унинг сабаблари ва оқибатлари найижасида мустамлака бошқарувида ўзгаришлар юз берганлиги асосланган;
Туркистон ўлкасига аҳолини кўчиши натижасида минтақада иқтисодий, маданий-маиший ҳаётда юз берган ўзгаришлар, трансформацион жараёнларнинг ўлкани руслаштириш ҳамда абадий мустамлака асоратида сақлаш мақсадида оммавий кўчириш бошланганлиги ва бу ишлар режали амалга оширилгани далилланган;
ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ асрнинг бошларида Туркистон ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётидаги ўзгаришларга империя қонунчилигининг таъсири, маҳаллий аҳоли ва кўчириб келинганлар ўртасидаги ижтимоий муносабатлар, кўчириб келинганларнинг маҳаллий аҳоли хўжалиги билан бир қаторда маданиятига ҳам ижобий, ҳам салбий таъсир кўрсатгани аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
“Туркистонга аҳолини кўчиришнинг қонунчилиги ва трансформацион жараёнлар тарихи (ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошлари) ” мавзуси юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Россия империясининг ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ асрнинг бошларида Туркистонга аҳолини кўчириш сиёсатига қаратилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, қонун-қоидалар ва уларни кўчириш сиёсатининг қонуний шакллантириш ва асослашдаги роли, барча бу борадаги ҳужжатлар мустамлака сиёсатини мустаҳкамлашга қаратилгани, ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ асрнинг бошларида аҳолини Туркистонга кўчириш сиёсати давомида қабул қилинган қоида, қонун, қўшимча қоида, циркуляр, қонуности ҳужжатлари ва кўрсатмаларнинг тарихий-хронологик изчилликдаги рўйхати, уларнинг мазмун-моҳияти, амалдаги татбиқи буюк давлатчиликка йўналтирилганлиги борасидаги маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурида белгиланган “Миллий давлатчилиги тарихи, буюк аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини ўрганиш орқали аҳоли ўртасида миллий бирдамлик, ватанга садоқат, миллий ўзлигидан фахрланиш туйғуларини кучайтириш” мавзусида тарғибот ишларини амалга оширишда кенг фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 13-октябрдаги 388-сонли далолатномаси). Бу натижалар ёшларда миллий қадриятларга бўлган эътиборни янада кучайтиришга ва уларни бу борадаги билим ва кўникмаларини оширишга хизмат қилади.
Кўчириб келтирилган аҳолига берилган имтиёз ва ҳуқуқлар, кўчирилганларнинг ундан фойдаланиш натижалари, қонунчиликдаги ўзгаришлар динамикаси, унинг сабаблари ва оқибатлари натижасида мустамлака бошқарувида ўзгаришлар юз берганлиги борасидаги маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат маркази дастурларини бажаришда ва тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 13-октябрдаги 388-сонли далолатномаси). Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши тарғибот-ташвиқот ишларини самарали ташкил қилишга, иштирокчиларда ХИХ аср охири – ХХ аср бошларидаги ижтимоий-маданий ҳаёт борасидаги тушунчаларни пайдо бўлишига хизмат қилди.
Туркистон ўлкасига аҳолини кўчиши натижасида минтақада иқтисодий, маданий-маиший ҳаётда юз берган ўзгаришлар, трансформацион жараёнларнинг ўлкани руслаштириш ҳамда абадий мустамлака асоратида сақлаш мақсадида оммавий кўчириш бошланганлиги ва бу ишлар режали амалга оширилгани борасидаги маълумотлардан Навоий давлат университети тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейи экспозициясининг “Чор Россияси мустамлакачилиги даври” номли бўлимини архив материаллари ва экспозициялар билан тўлдиришда кенг фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 2024-йил 7-октябрдаги 242-сонли маълумотномаси). Натижалар Навоий давлат университети тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейи фаолиятини самарали ташкил қилишга ва музейга ташриф буюрувчилар сонининг ортишига хизмат қилди.
ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ асрнинг бошларида Туркистон ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётидаги ўзгаришларга империя қонунчилигининг таъсири, маҳаллий аҳоли ва кўчириб келинганлар ўртасидаги ижтимоий муносабатлар, кўчириб келинганларнинг маҳаллий аҳоли хўжалиги билан бир қаторда маданиятига ҳам ижобий, ҳам салбий таъсир кўрсатгани борасидаги маълумотлар Қатағон қурбонлари хотираси музейида жорийлантирилди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 2024-йил 7-октябрдаги 242-сонли маълумотномаси). Берилган маълумотлар музей фаолиятини ривожлантиришга, музейда турли кўргазмалар ташкил қилишда ҳамда фонд материалларини бойитишга хизмат қилди.