Кичкилов Шерхон Хамзаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кўҳитанг тоғ қишлоқлари аҳолисининг ижтимоий турмушида анъанавийлик ва трансформацион жараёнлар”, 07.00.07 – “Этнография, этнология ва антропология” (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Tar1270. 
Илмий раҳбар: Эшкурбонов Сирожиддин Бозорович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.78.02. 
Расмий оппонентлар: Давлатова Саодат Тиловбердиевна, тарих фанлари доктори (DSc), профессор; Эшмуҳаматов Ахрор Шарипович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Кўҳитанг тоғ қишлоқлари аҳолисининг ижтимоий турмушида анъанавийлик ва трансформацион жараёнларни тарихий-этнологик аспектда очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгиликлари қуйидагилардан иборат: 
Кўҳитанг тоғ қишлоқлари аҳолиси чиғатой, қўнғирот ва хатаки-қатағонлардан ташкил топганлиги, чиғатойлар яшайдиган қишлоқлар Даҳпаракент номи билан аталганлиги, Сайробнинг ўзи жами 13 та қишлоқдан ташкил топганлиги, чиғатой уруғлари «авлод», «тўда» ва ҳудуд номлари билан аталиши аниқланган;
Ўрганилаётган ҳудудда “катта рўзғор”, “катта қозон”, “ота уйи”, “катта уй”,  “қозондош” атамалари катта оила тушунчасида келиши, ёши улуғ хотинларнинг “момо”, “катта момо”, “оча”,  “бойбича” дейилганлиги, аҳолининг умумий қозони “қора қозон”, “тўй қозони”, “маърака қозони” деб аталганлиги асосланган;
Деҳқончиликда Ҳулкар, Тарози, Жарқировиқ, “Қантар оғди” тушунчалари кенг қўлланилганлиги, ҳосили йиғиб олинган ерлар “ангара” деб аталганлиги, Хомкон қишлоғида от спортининг “қоқма кўпкари” ва “пойга” каби турлари мавжуд бўлганлиги аниқланган;
Кўҳитангтоғ қишлоқлари аҳолисининг анъанавий ўйинларидан “кес-кес”, “зув-зув”, “чиллик”, “қулоқ чўзма”, “дўғиш”, “кўчмак”, “бештош”; халқ оғзаки ижодига оид бахшичилик, лапар, терма, айтишув; дафн маросимларидан эса “садр”, “ёʻқлов”, “кўк кийиш” каби удумлари борлиги кўрсатиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кўҳитанг тоғ қишлоқлари аҳолисининг ижтимоий турмушида анъанавийлик ва трансформацион жараёнлар мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижаси асосида:
Кўҳитанг тоғ қишлоқлари аҳолиси чиғатой, қўнғирот ва хатаки-қатағонлардан ташкил топганлиги, чиғатойлар яшайдиган қишлоқлар Даҳпаракент номи билан аталганлиги, Сайробнинг ўзида жами 13 та қишлоқ жойлашганлиги, чиғатой уруғлари “авлод”, “тўда” ва ҳудуд номлари билан аталиши тўғрисидаги янги маълумотлардан Термиз давлат университети тарих факултети 1-курс талабалари учун Сурхондарё этнографияси фанидан маъруза дарсларида ҳамда Сурхондарё вилоятида Маданий мерос ва туризм агентлигида туризм салоҳиятини оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2022-йил 13-декабрдаги 14-07-2133 сон маълумотномаси). Натижалар, аҳолининг географик жойлашуви ва этник таркиби тўғрисидаги маълумотларнинг янгиланишига хизмат қилган;
Ўрганилаётган ҳудудда “катта рўзғор”, “катта қозон”, “ота уйи”, “катта уй”, “қозондош” атамалари катта оила тушунчасида келиши, ёши улуғ хотинларнинг “момо”, “катта момо”, “оча”, “бойбича” дейилганлиги, аҳолининг умумий қозони “қора қозон”, “тўй қозони”, “маърака қозони” деб аталганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Термиз давлат университети тарих факултети 1-курс талабалари учун Сурхондарё этнографияси фанидан маъруза дарсларини ўтишда ҳамда Сурхондарё вилояти Маданий мерос ва туризм агентлигида туризм салоҳиятини ошириш ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2022-йил 13-декабрдаги 14-07-2133 сон маълумотномаси). Натижалар, илмий жамоатчилик ўртасида оилавий тушунчалар билан боғлиқ этнографик атамаларни кенг тарғиб қилишга хизмат қилган;
Деҳқончиликда Ҳулкар, Тарози, Жарқировиқ, “Қантар оғди” тушунчалари кенг қўлланилганлиги, ҳосили йиғиб олинган ерлар “ангара” деб аталганлиги, Хомкон қишлоғида от спортининг “қоқма кўпкари” ва “пойга” каби турлари мавжуд бўлганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 2023-йил 16-январдаги 06-31-84-сон маълумотномаси). Келтирилган маълумотлар кенг телетомошабинлар жамоаси ўртасида миллий ва тарихий қадриятларимизни кенг тарғиб қилиш, маданий ва маънавий меросга ҳурмат туйғуларини сингдиришга хизмат қилган;
Кўҳитангтоғ қишлоқлари аҳолисининг анъанавий ўйинларидан “кес-кес”, “зув-зув”, “чиллик”, “қулоқ чўзма”, “дўғиш”, “кўчмак”, “бештош”; халқ оғзаки ижодига оид бахшичилик, лапар, терма, айтишув; дафн маросимларидан эса “садр”, “ёʻқлов”, “кўк кийиш” каби удумлари борлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 2023-йил 16-январдаги 06-31-84-сон маълумотномаси). Натижалар, аҳоли ўртасида миллий қадриятларимизни кенг тарғиб қилиш, маданий ва маънавий меросга ҳурмат туйғуларини сингдиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish