Нутфуллоев Толиб Ғолиб ўғлининг 
иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Тадбиркорлик субектларида бизнес жараёнларини ривожлантириш стратегияларини такомиллаштириш”, 08.00.15-“Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2023.2.PhD/Iqt3142.
Илмий раҳбари: Қосимова Дилором Собировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ҳошимов Акром Абдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Музаффарходжа Абдупаттахович Тилляходжаев, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларида бизнес жараёнларини ривожлантириш старатегияларини ишлаб чиқиш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқаришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
    услубий ёндашувга кўра “бизнес жараёнларини ривожлантириш стратегиялари” тушунчасининг иқтисодий мазмуни рақобатбардошликни ошириш, самарадорликни максимал даражага етказиш, мослашувчанликни таъминлашга йўналтирилган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларининг бизнес операциялари узлюксизлигини таъминлаш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва ташкилотнинг узоқ муддатли барқарор ўсишини қўллаб-қувватлашга қаратилган ёндашув нуқтайи назаридан такомиллаштирилган;
тадбиркорлик субектларида бизнес жараёнларини кўп омилли кўрсаткичлари тизими ёрдамида баҳолашда «юқори даражада самарали» (ЙККю ≥ 30), «ўртача яхши» (25 ≤ ЙККўя ≤ 29,99), «ўртача заиф» (20 ≤ ЙККўз ≤ 24,99), «заиф фаолият» (15 ≤ ЙККзф ≤ 19,99), «таназзул ёқасида» (ЙККтй < 15) мезонлари орқали гуруҳларга ажратилган ҳолда бизнес самарадорлигини аниқлаш таклифи асосланган;
кичик бизнес субектларининг бизнес жараёнларини ривожлантиришда бозордаги ўзгарувчан талаб ва рақобат муҳитига юқори даражада мослашувчанликни таъминловчи “дифференциал стратегиялар”га кўра стратегик танловларнинг самарадорлигини аниқлаш, ресурсларни мақсадли йўналтириш ва устувор йўналишларни белгилаш натижасида бизнес жараёнлар самарадорлигини 23-27% чегарасида ошириш таклифи асосланган;
"АСИА ПҲАРМ ПАCК" маъсуляти чекланга жамиятининг ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмига таъсир кўрсатувчи ички омилларнинг регрессион эконометрик модели асосида 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларидаги бизнес жараёнларини ривожлантириш стратегияларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
 услубий ёндашувга кўра “бизнес жараёнларини ривожлантириш стратегиялари” тушунчасининг иқтисодий мазмуни рақобатбардошликни ошириш, самарадорликни максимал даражага етказиш, мослашувчанликни таъминлашга йўналтирилган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларининг бизнес операциялари узлюксизлигини таъминлаш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва ташкилотнинг узоқ муддатли барқарор ўсишини қўллаб-қувватлашга қаратилган ёндашув нуқтайи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий маълумотлардан олий ўқув юрти талабалари учун тавсия этилган «Тадбиркорлик ва инновациялар» номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023 йил 14-июлдаги 228-сон буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг ўқув қўлланмага киритилиши натижасида олий ўқув юрти талабалари ва бўлғуси мутахассисларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларида бизнес жараёнларини ривожлантириш, рақобатбардошликни ошириш, мослашувчанликни таъминлаш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва бизнеснинг узоқ муддатли барқарор ўсишини таъминлашда назарий ҳамда амалий билимларни янада чуқурлаштиришга янги билим ва кўникмаларнинг ҳосил бўлишига имкон яратган;
тадбиркорлик субектларида бизнес жараёнларини кўп омилли кўрсаткичлари тизими ёрдамида баҳолашда «юқори даражада самарали» (ЙККю ≥ 30), «ўртача яхши» (25 ≤ ЙККўя ≤ 29,99), «ўртача заиф» (20 ≤ ЙККўз ≤ 24,99), «заиф фаолият» (15 ≤ ЙККзф ≤ 19,99), «таназзул ёқасида» (ЙККт < 15) мезонлари орқали гуруҳларга ажратилган ҳолда бизнес самарадорлигини аниқлаш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси таркибидаги кичик бизнес субектлари ишлаб чиқариш фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 27-августдаги 06-05-33-9704-сонли, «ААР CЛЕАН» МЧЖнинг 2025-йил 19-мартдаги 16-сонли маълумотномалари). Илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кичик бизнес субектларидаги бизнес жараёнларини 7 та кўрсаткич орқали баҳолаш тадбиркорлик субектлари учун бизнес жараёнларининг жорий ҳолатини яхшириоқ англаш ва самарадорлигини баҳолаш ва бунинг натижасида уларни ривожлантириш бўйича аниқ ва самарали қарорлар қабул қилиш имконини берган;
кичик бизнес субектларининг бизнес жараёнларини ривожлантиришда бозордаги ўзгарувчан талаб ва рақобат муҳитига юқори даражада мослашувчанликни таъминловчи “дифференциал стратегиялар”га кўра стратегик танловларнинг самарадорлигини аниқлаш, ресурсларни мақсадли йўналтириш ва устувор йўналишларни белгилаш натижасида бизнес жараёнлар самарадорлигини 23-27% чегарасида ошириш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси таркибидаги кичик бизнес субектлари ишлаб чиқариш фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 27-августдаги 06-05-33-9704-сонли, «АСИА ПҲАРМ ПАCК» МЧЖнинг 2025 йил 24-мартдаги 21-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кичик бизнес субектларида ўзгарувчан бозор шароитларида тезкорлик билан бизнес стратегияларини ишлаб чиқиш имкониятини бериб, кичик бизнес субектларининг харажатларини тежашга, хатолар камайишига, мижозларга мослашувчанликни оширишга бунинг натижасида эса корхонанинг фаолияти яхшиланиши кузатилди. Моделнинг тадқиқот обекти бўлган "АСИА ПҲАРМ ПАCК" МЧЖда қўллаш натижасида корхона фойдасининг 3,6% ошига, умумий харажатларнинг эса қўшимча равишда -2.4%га камайишига олиб келди, бунинг натижасида эса корхона умумий самарадорлик кўрсаткичи қўшимча равишда 5,1% га ошишига эришилган;
«АСИА ПҲАРМ ПАCК» маъсулияти чекланган жамиятнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир кўрсатувчи ички омилларнинг регрессион эконометрик модели асосида 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикасидаги қадоқ материаллари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субектларини стратегик ривожлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқишда ва «АСИА ПҲАРМ ПАCК» корхонасининг стратегик қарорлар ишлаб чиқиш йўналишлари белгилашда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 27-августдаги 06-05-33-9704-сонли, «АСИА ПҲАРМ ПАCК» МЧЖнинг 2025 йил 24-мартдаги 21-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «АСИА ПҲАРМ ПАCК» тиббий қадоқ материаллари ишлаб чиқариш корхонасида ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 2025-2030 йилларда ўртача йилига 3,0 фоизга ёки 2030 йилда 2024 йилга нисбатан умумий 1,19 баробарга ошиши баҳоланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish