Полвонниёзов Хумоюн Ғайратжон ўғлининг
фалсафа фанлари доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўт оқимига жигардан ташқари блок бўлган беморларда диагностик ва интервенцион эндоскопик ёндашувларни такомиллаштириш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2024.4.PhD/Tib5231.
Илмий раҳбар: Акбаров Миршавкат Миралимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази” ДМ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази Dsc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллажонов Бахром Рустамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Самарқанд давлат тиббиёт университети».
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: механик сариқлик билан оғриган беморларда эндоскопик муолажалар натижаларини патогенетик жиҳатдан асосланган ташхис ва даволаш усуллари мажмуасини такомиллаштириш, янги усулларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш орқали даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дистал блок фонида механик сариқлик билан оғриган беморларда эндоскопик ретроград панкреатохолангиографиянинг диагностик самарадорлиги аниқланган, шунингдек ретроград текширувнинг муваффақиятсиз уринишларининг асосий сабаблари аниқланган, улар орасида катта дуоденал сўрғич соҳасининг анатомик хусусиятлари ва чандиқли-яллиғланиш ўзгаришлари етакчи роль касб этиши исботланган;
эндоскопик аралашувлар тури ва ўзига хос асоратларнинг ривожланиш частотаси ўртасида ишончли боғлиқлик исботланиб, бунда атипик супрапапилляр аралашувларда асоратлар хавфи устунлик қилиши аниқланган;
такомиллаштирилган диатермик сиртмоқдан тайёрланган торли папиллотомни (Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги қошидаги интеллектуал мулк агентлигидан ихтирога Патент FAP 2562 14.08.2024й.) клиник самарадорлиги исботланган бўлиб, у стандарт папиллотомга нисбатан яққолроқ коагуляцион таъсири ва қон кетиш частотасини пасайтириши исботланган;
постэндоскопик панкреатит ривожланишининг хавф омиллари аниқланган, бунда унинг ривожланиши билиар панкреатит фонидаги манипуляцияларда сезиларли даражада кўпроқ кузатилиши исботланган, шунингдек, консерватив чора-тадбирлар самарасиз бўлганда жарроҳлик коррекциясига кўрсатмалар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўт оқимига жигардан ташқари блок бўлган беморларда диагностик ва интервенцион эндоскопик ёндашувларни такомиллаштириш бўйича қуйидаги илмий маълумотлар жорий этилган:
биринчи илмий янгилик: дистал блок фонида механик сариқлик билан оғриган беморларда эндоскопик ретроград панкреатохолангиографиянинг диагностик самарадорлиги аниқланган, шунингдек ретроград текширувнинг муваффақиятсиз уринишларининг асосий сабаблари аниқланган, улар орасида катта дуоденал сўрғич соҳасининг анатомик хусусиятлари ва чандиқли-яллиғланиш ўзгаришлари етакчи роль касб этиши исботланганлиги - Андижон вилояти Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси (2025-йил 13-февралдаги 22-сонли буйруқ) ва Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (2025-йил 12-февралдаги 75-У-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник кенгашнинг 2025-йил 13-мартдаги 13/24-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: беморларнинг аҳволи яхшиланади, эҳтимолий асоратлар сони камаяди; жарроҳликдан кейинги тикланиш сифати ортади, беморларнинг ҳаёт сифати юксалади. Иқтисодий самарадорлиги: операциядан кейинги қониқарсиз натижаларни олдини олишнинг янги усулини жорий этиш орқали 1 нафар бемор ҳисобига 1500000 сўм иқтисод қилинди (тажрибадан келиб чиқиб, ушбу асоратлар операциядан кейинги даврда ўткир панкреатит ва қон кетишининг ривожланишига олиб келиши мумкин). Такрорий операциялар кўрсаткичи камайди (агар 1 бемор учун тежаш 1500000 сўмни ташкил этган бўлса, йилига 200 бемордан, такрорий жарроҳлик амалиёти билан касалликнинг қайталаниши 5 бемордан 2 беморга камайди, мос равишда бир бемор учун тежаш 1500000 сўмни ташкил этди, йиллик кўрсаткич 3 бемор учун 4500000 сўмни ташкил этди). Хулоса: механик сариқлик билан оғриган беморларда ўтказилган эндоскопик даво-диагностик муолажаларнинг натижалари кенг клиник материал асосида ўрганилди, ушбу муолажаларнинг клиник самарадорлиги ва қониқарсиз натижаларнинг асосий сабаб омиллари аниқланиши натижасида йиллик 4500000 (3 бемор учун) сўм иқтисод қилиш имконини берди;
иккинчи илмий янгилик: эндоскопик аралашувлар тури ва ўзига хос асоратларнинг ривожланиш частотаси ўртасида ишончли боғлиқлик исботланиб, бунда атипик супрапапилляр аралашувларда асоратлар хавфи устунлик қилиши аниқланганлиги - Андижон вилояти Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси (2025-йил 13-февралдаги 22-сонли буйруқ) ва Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (2025-йил 12-февралдаги 75-У-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник кенгашнинг 2025-йил 13-мартдаги 13/24-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: операциядан кейинги даврда транспапилляр ва супрапапилляр аралашувлардан кейин беморларда юзага келиши мумкин бўлган қон кетиш ва ўткир операциядан кейинги панкреатит каби асоратлар сони минималлаштирилади; асоратлар частотасининг пасайиши туфайли беморлар операциядан кейинги реабилитациядан тезроқ ўтадилар ва фаол ижтимоий ва меҳнат фаолиятига қайтадилар; операциядан кейинги беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланади. Иқтисодий самарадорлиги: транспапилляр ва супрапапилляр аралашувларни келтириб чиқарувчи эканлиги аниқланган омиллар бўйича 1 нафар бемор ҳисобига 1500000 сўм (қон кетиш ва операциядан кейинги ўткир панкреатит каби асоратлар билан боғлиқ ҳолатларда ётоқ кунлари ва даволаниш харажатлари ошади) иқтисод қилиниб, 12 нафар бемор ҳисобига шифохонага ётиш ва даволаниш харажатлари камаяди, жами 18000000 сўм иқтисод қилинади. Хулоса: ўт йўлларининг дистал блоки ҳолатида эндоскопик транспапилляр ва супрапапилляр даво-диагностик муолажаларнинг ўрни ва роли қиёсий жиҳатдан акс эттирилди, уларни бажаришнинг тактик ва техник хусусиятлари аниқланган, шунингдек, ўзига хос асоратларнинг частотаси, тузилиши ва оқибатлари кўрсатилган; операциядан кейинги беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланиши натижасида йиллик 18000000 (12 бемор учун) сўм иқтисод қилиш имконини берди, шундан: 12600000 сўм бюджет маблағлари, 5400000 сўм бюджетдан ташқари маблағлардир;
учинчи илмий янгилик: такомиллаштирилган диатермик сиртмоқдан тайёрланган торли папиллотомни (Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги қошидаги интеллектуал мулк агентлигидан ихтирога Патент FAP 2562 14.08.2024й.) клиник самарадорлиги исботланган бўлиб, у стандарт папиллотомга нисбатан яққолроқ коагуляцион таъсири ва қон кетиш частотасини пасайтириши исботланганлиги - Андижон вилояти Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси (2025-йил 13-февралдаги 22-сонли буйруқ) ва Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (2025-йил 12-февралдаги 75-У-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник кенгашнинг 2025-йил 13- мартдаги 13/24-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: операция вақтида ва ундан кейинги асоратлар ривожланишининг олдини олиш чораларини белгилайди; беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланади, беморлар операциядан кейинги реабилитациядан тезроқ ўтадилар ва фаол ижтимоий ва меҳнат фаолиятига қайтадилар. Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган беморларни олиб бориш алгоритми шифохонадан чиққандан кейинги реабилитация ва даволаниш харажатларини 1 нафар бемор ҳисобига иқтисод қилишга олиб келди, жумладан: қайта кўрик - 95000 сўм; қайта қон таҳлили - 50000 сўм; боғлаш харажатлари - 60000 сўм; дори воситалари харажатлари - 55000 сўм (умумий иқтисодий самарадорлик 1 нафар бемор ҳисобига 260000 сўмни, йиллик умумий иқтисодий самарадорлик 20800000 сўмни (80 нафар бемор) ташкил этди). Хулоса: такомиллаштирилган диатермик сиртмоқдан тайёрланган торли папиллотомни стандарт папиллотомга нисбатан қалинроқ кесувчи қисм билан қўллаш, аниқроқ коагуляцион таъсир туфайли транспапилляр ва супрапапилляр папиллотомияда  қон  кетишининг  ривожланиш    частотасини      камайтириши     бир йилда 1   нафар    бемор   ҳисобига   260000  сўм  ва  йиллик  амалиёт  миқёсида  20800000 (80 нафар бемор) сўм иқтисод қилиш имконини берди, шундан: 14560000 сўм бюджет маблағлари, 6240000 сўм бюджетдан ташқари маблағлардир;
тўртинчи илмий янгилик: постэндоскопик панкреатит ривожланишининг хавф омиллари аниқланган, бунда унинг ривожланиши билиар панкреатит фонидаги манипуляцияларда сезиларли даражада кўпроқ кузатилиши исботланган, шунингдек, консерватив чора-тадбирлар самарасиз бўлганда жарроҳлик коррекциясига кўрсатмалар аниқланганлиги - Андижон вилояти Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси (2025-йил 13- февралдаги 22-сон буйруқ) ва Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (2025-йил 12-февралдаги 75-У-сон буйруқ) амалиётига жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник кенгашнинг 2025-йил 13-мартдаги 13/24-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: алгоритм нафақат механик сариқлик клиникаси бўлган беморларни, балки анамнезида ўзгарувчан сариқлик клиникаси бўлган беморларни ҳам кўриб чиқади, уларнинг текшируви инструментал тадқиқотлар, объектив кўрик маълумотлари ва анамнез тўпламига асосланган. Иқтисодий самарадорлиги: шифохонада бир нафар бемор учун иқтисодий кўрсаткич: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 6 кундан 3 кунгача (3 кун) қисқартириш, шифохонада қолиш тўлов миқдорини 1119000 сўмга камайтириш (прейскурантга кўра шифохонада 1 кун қолиш 373000 сўмни ташкил этади); шифохонада бўлиш муддатини 3 кунга қисқартириш ҳисобига 400000 сўмга кам дори-дармон талаб этилади; шифохонада бўлиш муддатини 3 кунга қисқартириш ҳисобига 180000 сўмга кам боғлов материаллари талаб этилади (ўртача боғлов материаллари сарфи кунига 60000 сўмни ташкил этади). Юқоридаги хулосага кўра, умумий йиллик иқтисодий самарадорлик 35200000 сўмни ташкил этади; Хулоса: холедохнинг дистал блоки фонида механик сариқлик билан оғриган беморларни даволашнинг тактик даво-ташхис алгоритми ишлаб чиқилганлиги 1 йилда 35200000 сўм иқтисод қилиш имконини берди, шундан: 24640000 сўм бюджет маблағлари, 10560000 сўм бюджетдан ташқари маблағларини тежаш имконини берди;

Yangiliklarga obuna bo‘lish