Абдуллаев Дилмурод Шарифовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оғиз бўшлиғида дори моддалар келтириб чиқарадиган (индуцирланган) ҳолатларни олдини олиш, ташхислаш ва даволашга комплекс ёндошиш», 14.00.21- Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.DSc/Tib739.
Илмий маслаҳатчи: Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори; профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Зойиров Тўлқин Элназарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хожиметов Абдуғаффор Абдуахадович, тиббиёт фанлари доктори, профессор;  Шукпаров Асилбек Баядилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Абу Али ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 
ёндош касалликларда дорилар келтириб чиқарадиган оғиз бўшлиғидаги патологик ўзгаришларни ташҳислаш усулларини такомиллаштириш орқали уларни олдини олиш ва даволаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор, бир ёки бир нечта соматик касалликларга чалинган беморларда турли фармакологик гуруҳлар дори воситаларининг таъсирида оғиз бўшлиғи юмшоқ ва қаттиқ тўқималарида индуцирланган патологик ўзгаришларининг қиёсий таҳлили асосланган;
коморбид патология мавжуд беморларнинг оғиз бўшлиғи юмшоқ ва қаттиқ тўқималари клиник кўриниши, уларнинг қон ва оғиз суюқлигининг биокимёвий кўрсаткичлари, шунингдек сўлакнинг элементар таркиби ва сўлак ажралиши билан ўзаро корреляцион боғлиқлиги исботланган; 
илк бор, ошқозон-ичак ва юрак-қон томир тизимининг соматик касалликлари билан оғриган беморларда сўлакдаги турли таъсир гуруҳидаги дорилар концентрациясининг ўзгариш динамикаси, дориларнинг миқдори тўғридан тўғри кунлик қабул қилишига тугри  боғлиқлиги ҳамда қон оқсиллари қўшилиш натижасида пайдо бўлган гаптенлар миқдори ошишига богликлиги исботланган; 
ошқозон-ичак ва юрак-қон томир тизимининг соматик касалликлари билан оғриган ва хар хил гурух дори воситаларини истемол киладиган беморлар  оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватида атрофик ва гиперпластик ўзгаришлар, колаверса  тилнинг шиллиқ қавати юзасида ёриқлар, бурмалар, унинг юзасида карашлар борлиги, шунингдек, макроглоссия белгилари аниқланган;
илк бор, турли даражадаги соматик ва коморбид патологияси бўлган беморларда қиёсий рентгенофлюоресцент таҳлил усули ёрдамида аралаш сўлак биоптатларнинг кимёвий таркиби, қон ва сўлакдаги цитокинлар миқдори, айниқса биринчи навбатида ИЛ-6 ва D-димер кўрсаткичлари ошиши аниқланган; 
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича 2025 йил 10 июндаги 19/29-сон хулосасига кўра: 
биринчи илмий янгилик: бир ёки бир нечта соматик касалликларга чалинган беморларда турли фармакологик гуруҳлар дори воситаларининг таъсирида оғиз бўшлиғи юмшоқ ва қаттиқ тўқималарида индуцирланган патологик ўзгаришларининг қиёсий таҳлил асосланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти. турли фармакологик гуруҳлар дори воситаларининг таъсирида патологик асоратларнинг эрта дагностикаси ва прогнозлаш. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар, хусусан, Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифоҳонаси бўйича буйруқ (25.12.2024 й.; №180), Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (26.12.2024 й.; №175) билан клиник амалиётига тадбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлиги фармакологик гуруҳлар дори воситаларининг таъсирида оғиз бўшлиғи патологик ўзгаришлар асосаратларни олдинни олиш. Иқтисодий самарадорлиги: оғиз бўшлиғидаги ўзгаришларни  эрта ва аниқ ташхислаш орқали оғиз бўшлиғида дори моддалар келтириб чиқарадиган ҳолатларни профилактикаси самарадорлигини оширади.
   иккинчи илмий янгилик: коморбид патология мавжуд беморларнинг оғиз бўшлиғи юмшоқ ва қаттиқ тўқималари клиник кўриниши, уларнинг қон ва оғиз суюқлигининг биокимёвий кўрсаткичлари, шунингдек сўлакнинг элементар таркиби ва сўлак ажралиши билан ўзаро корреляцион боғлиқлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: коморбид патологияси мавжуд беморларнинг даволанишдан кейинги асоратларни эрта олдини олиш, клиник ёндашувни ўзгартириш. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар, хусусан, Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифоҳонаси бўйича буйруқ (25.12.2024 й.; №180), Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (26.12.2024 й.; №175) билан клиник амалиётига тадбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлиги сўлак диагностикаси усулларидан фойдаланган ҳолда оғиз бўшлиғи касалликларини олдинни олиш. Иқтисодий самарадорлиги: оғиз бўшлиғидаги ўзгаришларни  ўз вақтида санация қилиш ва манзилли профилактика тадбирларини тайинлаш имконини беради, бу эса асоратларни қимматбаҳо даволаш эҳтиёжни сезиларли даражада камайтиради.
учинчи илмий янгилик: илк бор, ошқозон-ичак ва юрак-қон томир тизимининг соматик касалликлари билан оғриган беморларда сўлакдаги турли таъсир гуруҳидаги дорилар концентрациясининг ўзгариш динамикаси, дориларнинг миқдори тўғридан тўғри кунлик қабул қилишига тугри  боғлиқлиги ҳамда қон оқсиллари қўшилиш натижасида пайдо бўлган гаптенлар миқдори ошишига богликлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: масс-спектрометр ёрдамида суюқ хроматография усулининг самарадорлиги фармакологик терапия ўтказилаётган беморларнинг тиш ҳолатини баҳолашда зарурлигини таъкидлайди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар, хусусан, Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифоҳонаси бўйича буйруқ (25.12.2024 й.; №180), Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (26.12.2024 й.; №175) билан клиник амалиётига тадбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлиги: ошқозон-ичак ва юрак-қон томир тизимининг соматик патологиялари бўлган беморларда суюқли ва газли хроматомасс-спектрометрия усули орқали аралаш сўлакдаги турли таъсир синфидаги дорилар концентрациясининг ўзгариш динамикаси, ҳамда қон оқсиллари қўшилиш натижасида пайдо бўлган гаптенлар миқдори ошганлиги аниқлашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: оғиз бўшлиғидаги ўзгаришларни  эрта ва аниқ ташхислаш орқали оғиз бўшлиғида дори моддалар келтириб чиқарадиган ҳолатларни профилактикаси самарадорлигини оширади.
тўртинчи илмий янгилик: ошқозон-ичак ва юрак-қон томир тизимининг соматик касалликлари билан оғриган ва хар хил гурух дори воситаларини истемол киладиган беморлар  оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватида атрофик ва гиперпластик ўзгаришлар, колаверса  тилнинг шиллиқ қавати юзасида ёриқлар, бурмалар, унинг юзасида карашлар борлиги, шунингдек, макроглоссия белгилари аниқланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: таркибида бензидамин гидрохлорид тутувчи препаратини қўллаш сўлак суюқлигининг таркибига, айниқса коморбид патологияси бўлган, дори воситалари келтириб чиқарадиган касалликлари бўлган беморларда ферментларга сезиларли таъсир кўрсатди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар, хусусан, Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифоҳонаси бўйича буйруқ (25.12.2024 й.; №180), Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (26.12.2024 й.; №175) билан клиник амалиётига тадбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлиги: таркибида бензидамин гидрохлорид тутувчи препаратини қабул қилишдан кейин айрим ҳолларда сўлакнинг рН даражаси пасайиши ёки ошиши, ажралиш ҳажмининг сезиларли ўсиши ва кальций, магний, хлор ионлари концентрациясида статистик аҳамиятли ўзгаришлар кузатилган (*p<0,05). Бу ўзгаришлар таркибида бензидамин гидрохлорид тутувчи препарати сўлак секрецияси ва унинг электролит таркибига таъсир қилишини кўрсатади. Иқтисодий самарадорлиги: оғиз бўшлиғи касалликлари ривожланишини эрта даволаш, препаратнинг самарадорлиги оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг ҳолатини яхшиланиши, патологик ўзгарган соҳалар майдонини камайтиради, соғлом тўқималарнинг ҳолатига таъсир қилмайди.
бешинчи илмий янгилик: илк бор, турли даражадаги соматик ва коморбид патологияси бўлган беморларда қиёсий рентгенофлюоресцент таҳлил усули ёрдамида аралаш сўлак биоптатларнинг кимёвий таркиби, қон ва сўлакдаги цитокинлар миқдори, айниқса биринчи навбатида ИЛ-6 ва D-димер кўрсаткичлари ошиши аниқланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: Юрак-қон томир тизими касалликлари бўлган беморларда қонда ИЛ-1 даражасининг 2,3 марта, оғиз суюқлигида 3 марта, қонда ИЛ-6 5,5 марта, оғиз суюқлигида 2,3 бараварга ортиши аниқланган ва оғиз суюқлигидаги лактоферрин даражаси 2 бараварга ва антимикроб дефензин 2,3 бараварга камайган, яъни беморларнинг ушбу гуруҳида микробларга қарши пептидларнинг камайиши фонида яллиғланишга қарши цитокинларнинг устунлиги аниқланган бўлиб, бу оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг маҳаллий иммун тизимидаги номутаносиблик ва аутоиммун ҳамда яллиғланиш касалликларининг ривожланишининг сабабларидан бири бўлиши мумкин. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар, хусусан, Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифоҳонаси бўйича буйруқ (25.12.2024 й.; №180), Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (26.12.2024 й.; №175) билан клиник амалиётига тадбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлиги: таркибида бензидамин гидрохлорид тутувчи препаратини қабул қилишдан кейин айрим ҳолларда сўлакнинг рН даражаси пасайиши ёки ошиши, ажралиш ҳажмининг сезиларли ўсиши ва кальций, магний, хлор ионлари концентрациясида статистик аҳамиятли ўзгаришлар кузатилган (*p<0,05). Бу ўзгаришлар таркибида бензидамин гидрохлорид тутувчи препарати сўлак секрецияси ва унинг электролит таркибига таъсир қилишини кўрсатади. Иқтисодий самарадорлиги: оғиз бўшлиғи касалликлари ривожланишини эрта даволаш, препаратнинг самарадорлиги оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг ҳолатини яхшиланиши, патологик ўзгарган соҳалар майдонини камайтиради, соғлом тўқималарнинг ҳолатига таъсир қилмайди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish