Назарова Манзура Мустафо қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Чет эллик талабаларнинг Ўзбекистон таълим тизимига мослашишининг ижтимоий-психологик хусусиятлари” 19.00.05- Ижтимоий психология. Этнопсихология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/P598.
Илмий раҳбар: Назаров Акмал Мардонович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.10.2024.P.72.06.
Расмий оппонентлар: Ганжиев Феруз Фурқатович, психология фанлари доктори (DSc) доцент; Авулхаиров Фирдавсий Ўткир ўғли, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади чет эллик талабаларнинг Ўзбекистон таълим тизимига мослашишининг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганиш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чет эллик талабаларнинг Ўзбекистон таълим тизимига мослашувини белгиловчи хусусиятларга кўра шахснинг ижтимоий адаптив кўникмаларини таълим жараёнида гуруҳий якдиликка интилишга боғлиқ динамик намоён бўлишига асосланиб индивидуал идентификация маданий аккултурация орқали ижтимоий идентификацияга ўзгариши далилланган;
чет эллик талабаларнинг Ўзбекистон таълим тизимига мослашишида янги ижтимоий муҳитдаги ўзаро муносабатларга киришиш учун когнитив стратегияларни, кросс-маданий шароитдаги вербал ва новербал ўзаро таъсир усулларни конструктив йўналишда танлашини кучайтириш муҳимлигига асосланиб уларнинг маданий интеллект даражасини этник мен образига боғлиқ ривожланиши муҳим эканлиги исботланган;
чет эллик талабаларнинг Ўзбекистон таълим тизимига мослашишида талабаларнинг таълим жараёнидаги маданий муҳитни ўзлаштиришга уриниши орқали ижтимоий интеграциялашуви эмоционал қулайлик ҳиссини намоён бўлишига олиб келганлиги туфайли шахслараро муносабатларда якдиллик интилиш орқали бошқаларни қабул қилиш хусусияти гуруҳни идрок этиш даражасига боғлиқ эканлиги исботланган;
чет эллик талабаларнинг Ўзбекистон таълим тизимига мослашишида ижтимоий ва маданий интеграциянинг инновацион хусусиятлар негизида таълим жараёнидаги конструктив кросс-маданий мулоқотни таъминлаши зарурлиги туфайли ўқув фаолиятига мослашишдан кўра, ижтимоий персепсия ва идентификацияга боғлиқ равишда ўқув гуруҳига мослашишнинг муҳим аҳамиятга эга эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Чет эллик талабаларнинг Ўзбекистон таълим тизимига мослашишининг ижтимоий-психологик хусусиятлари” мавзуси юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
чет эллик талабаларнинг Ўзбекистон таълим тизимига мослашувини белгиловчи хусусиятларга кўра, шахснинг ижтимоий адаптив кўникмаларини таълим жараёнида гуруҳий якдиликка интилишга боғлиқ динамик намоён бўлишига асосланиб индивидуал идентификация маданий аккултурация орқали ижтимоий идентификацияга ўзгариши далилланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 йил 19-июндаги ПМ-374-сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025 йил 16-июндаги ПМ-374а-сонли маълумотномаси). Натижада чет эллик талабаларнинг Ўзбекистон таълим тизимига мослашувини белгиловчи компонентлар аниқлаштирилган;
чет эллик талабаларнинг Ўзбекистон таълим тизимига мослашишида янги ижтимоий муҳитдаги ўзаро муносабатларга киришиш учун когнитив стратегияларни, кросс-маданий шароитдаги вербал ва новербал ўзаро таъсир усулларни конструктив йўналишда танлашини кучайтириш муҳимлигига асосланиб уларнинг маданий интеллект даражасини этник мен образига боғлиқ ривожланиши муҳим эканлиги исботланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 йил 19-июндаги ПМ-374-сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025 йил 16-июндаги ПМ-374а-сонли маълумотномаси). Натижада чет эллик талабаларнинг Ўзбекистон таълим тизимига мослашишига маданий интеллектнинг таъсири тадқиқ этилган;
чет эллик талабаларнинг Ўзбекистон таълим тизимига мослашишида талабаларнинг таълим жараёнидаги маданий муҳитни ўзлаштиришга уриниши орқали ижтимоий интеграциялашуви эмоционал қулайлик ҳиссини намоён бўлишига олиб келганлиги туфайли шахслараро муносабатларда якдиллик интилиш орқали бошқаларни қабул қилиш хусусияти гуруҳни идрок этиш даражасига боғлиқ эканлиги исботланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 йил 19-июндаги ПМ-374-сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025 йил 16-июндаги ПМ-374а-сонли маълумотномаси). Натижада чет эллик талабаларнинг Ўзбекистон таълим тизимига мослашишининг ижтимоий - психологик хусусиятлари ўрганилган;
чет эллик талабаларнинг Ўзбекистон таълим тизимига мослашишида ижтимоий ва маданий интеграциянинг инновацион хусусиятлар негизида таълим жараёнидаги конструктив кросс-маданий мулоқотни таъминлаши зарурлиги туфайли ўқув фаолиятига мослашишдан кўра ижтимоий персепсия ва идентификацияга боғлиқ равишда ўқув гуруҳига мослашишнинг муҳим аҳамиятга эга эканлиги далилланганлигига оид илмий янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 йил 19-июндаги ПМ-374-сон буйруғи билан буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025 йил 16-июндаги ПМ-374а-сонли маълумотномаси). Натижада чет эллик талабаларнинг Ўзбекистон таълим тизимига мослашишига таъсир этувчи психологик хусусиятлар тадқиқ қилинган.