Ашурова Шаҳина Бурҳонжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Экспорт занжири самарадорлигини ошириш орқали Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатларига ташқи савдо муносабатларини кенгайтириш”, 08.00.02 – “Макроиқтисодиёт”(иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Iqt1646
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Курбанова Дилфуза Максудовна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти, DSc.14/30.12.2019.I.84.01.
Расмий оппонентлар: Эшчанов Бахтиёр Рузумбаевич, фан доктори (DSc), доцент; Кулдашева Зебо Холжигитовна, фан доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари билан экспорт занжирининг самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қиёсий устунлик (RCA) индекси асосида ЕОИИ стандартларига мос равишда тайёрланган органик қишлоқ хўжалик (олма, узум, ўрик, қовун ва помидор), тўқимачилик (пахта ип-каллаваси, трикотаж футболкалар ва спорт кийимлари) ва кимё маҳсулотлари (аммоний нитрат, хлорат ва карбонатлар)ни экспортга йўналтириш орқали уларни ишлаб чиқариш ҳажмини 32,5% га кўпайтириш имконияти асосланган;
EОИИ мамлакатларига экспортни кўпайтириш мақсадида экспортбоб маҳсулотларни экин экиш, маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш, сотиш занжирларини тўла қамраб олган уч йиллик дастур ишлаб чиқиш таклиф этилган;
сифатни жаҳон стандартлари талабларига мослаш ва миллий брендларни шакллантириш асосида сабзавот ва мевалар пўстлоғи ҳамда данагини қайта ишлаш орқали фитосанитар рухсатномаларга эга экспорт маҳсулот турларини 25 тадан 30 тага етказиш таклифи ишлаб чиқилган;
Ўзбекистоннинг миллий рақобатбардош салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда EОИИ мамлакатларига экспорт ҳажмини 2030 йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Экспорт занжири самарадорлигини ошириш орқали Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатларига ташқи савдо муносабатларини кенгайтириш асосида ишлаб чиқилган таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
Юқори экспорт қийматига эга органик қишлоқ хўжалик - олма, узум, ўрик, қовун ва помидормаҳсулотларини қайта ишлаб, уларга халқаро стандартларга мос электрон фитосанитар ва сифат сертификатларини бериш орқали истиқболли бозорларга экспортга йўналтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда қайта ишлаш занжирини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-136-сон қарори билан тасдиқланган дастурни ҳамда (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 27-августдаги 05/06-04-499-сон маълумотномаси) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 1-апрелдаги ПҚ-146-сон қарорида назарда тутилган “Made in Uzbekistan” миллий бренди асосида маҳсулотлар экспортини ошириш чора-тадбирлари (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2025-йил 2-апрелдаги 05-78-1-00383-сон маълумотномаси)ни ишлаб чиқишда маълумот сифатида фойдаланилган. Натижада, 2025-йил ярим йиллигида мева ва сабзавот маҳсулотлари экспорти 32,5% га оширилишига эришилган;
EОИИ мамлакатларига экспортни кўпайтириш мақсадида экспортбоб маҳсулотларни экин экиш, маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш, сотиш занжирларини тўла қамраб олган уч йиллик дастур ишлаб чиқиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда қайта ишлаш занжирини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-136-сон қарори билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни саноатлаштириш, қайта ишлаш ва экспорт ҳажмларини ошириш бўйича” чора тадбирлар дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 27-августдаги 05/06-04-499-сон маълумотномаси). Натижада, ЕОИИ мамлакатларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортини амалга оширишда ягона занжирни шакллантириш орқали экспорт ҳажмини кўпайтиришга эришилган;
сифатни жаҳон стандартлари талабларига мослаш ва миллий брендларни шакллантириш асосида сабзавот ва мевалар пўстлоғи ҳамда данагини қайта ишлаш орқали фитосанитар рухсатномаларга эга экспорт маҳсулот турларини 25 тадан 30 тага етказиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда қайта ишлаш занжирини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-136-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 27-августдаги 05/06-04-499-сон маълумотномаси). Натижада, истиқболли бозорлар сони 8 та мамлакатга ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар тури 30 тагача кўпайган;
Ўзбекистоннинг миллий рақобатбардош салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда EОИИ мамлакатларига экспорт ҳажмини 2030 йилга қадар прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда қайта ишлаш занжирини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-136-сон қарорида белгиланган 2025-2026 йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ошириш ҳамда қўшилган қиймат занжирини яратишнинг асосий мақсадли кўрсаткичларини белгилашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 27-августдаги 05/06-04-499-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқотда аниқланган омиллар таъсирида экспорт ҳажми 2026 йилда 20% га кўпайиши кўзда тутилган.