Карабаев Махсетбай Джолдасбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қурилиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини шартномавий тартибга солиш” 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Yu1621
Илмий раҳбар: Имомов Нурилло Файзуллоевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01. 
Расмий оппонентлар: Қаландарова Малика Пирназаровна, юридик фанлар номзоди, доцент; Якубов Ахтам Нусратиллоевич, юридик фанлар доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда қурилиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолияти шартномавий тартибга солиш билан боғлиқ илмий-назарий ва амалий муаммоларни аниқлаш ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш ва уни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бинолар ва иншоотларни қуриш, реконструксия қилиш ҳамда таъмирлаш, муҳандислик инфратузилмаси обектларини қуриш, реконструксия қилиш, таъмирлаш ва фойдаланишга топширишда, сервитутлар бинолар ва иншоотлар мулкдорларининг манфаатларини ўзга шахснинг ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини чекламасдан таъминлаш мумкин бўлмаган ҳолларда белгиланиши асослаб берилган;
ажратилган маблағлар мақсадли ҳамда самарали сарфланишини таъминлаш учун молиялаштириш ҳажмларини қурилиш-монтаж ишларининг календар жадваллари билан узвий боғлиқликда аниқлаштирган ҳолда, йилдан йилга ўтувчи қурилиш обектларини белгилаш асослантирилган;
2024-йилда янгидан бошланадиган лойиҳалар (обектлар) бўйича тасдиқланган лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатлари асосида белгиланган тартибда харид қилиш тартиб-таомилларини якунлаш ва танлов (тендер) ғолиблари билан пудрат шартномаларини тузиш чоралари асослаб берилган;
электрон тендер жараёнларини ўтказиш ва тендер ғолиби билан шартнома тузишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш зарурлиги асослантирилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
бинолар ва иншоотларни қуриш, реконструксия қилиш ҳамда таъмирлаш, муҳандислик инфратузилмаси обектларини қуриш, реконструксия қилиш, таъмирлаш ва фойдаланишга топширишда, сервитутлар бинолар ва иншоотлар мулкдорларининг манфаатларини ўзга шахснинг ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини чекламасдан таъминлаш мумкин бўлмаган ҳолларда белгиланишга доир таклифларни Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг 81-модда биринчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2024-йил 23-октябрдаги № 18-сон далолатномаси). Ушбу таклиф шаҳарсозлик фаолиятида иштирок этувчи субектларнинг тўсқинликсиз қурилиш ишларини бажариш имконини беришга хизмат қилган;
ажратилган маблағлар мақсадли ҳамда самарали сарфланишини таъминлаш учун молиялаштириш ҳажмларини қурилиш-монтаж ишларининг календар жадваллари билан узвий боғлиқликда аниқлаштирган ҳолда, йилдан йилга ўтувчи қурилиш обектларини белгилашга оид таклифни (рўйхат рақами 04-09/7-10/811, 2024 йил 11 октябр) ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпогʼистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2024-йил 17-январдаги 29-13-0-Қ/24-сон қарори). Ушбу таклиф қурилиш шартномаларидаги ишни бажариш муддатлари билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда одил судловни амалга оширилишига имкон берган;
2024-йилда янгидан бошланадиган лойиҳалар (обектлар) бўйича тасдиқланган лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатлари асосида белгиланган тартибда харид қилиш тартиб-таомилларини якунлаш ва танлов (тендер) ғолиблари билан пудрат шартномаларини тузиш чораларига оид таклифни (рўйхат рақами 04-09/7-10/811, 2024-йил 11-октябр) ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпогʼистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2024-йил 17-январдаги 29-13-0-Қ/24-сон қарори). Мазкур таклиф қурилиш соҳасидаги тадбиркорлик субектларининг ҳалол рақобат асосида тендерларга қатнашиш ва шартномавий мунасабарларга киришишга хизмат қилган. 
электрон тендер жараёнларини ўтказиш ва тендер ғолиби билан шартнома тузишга оид таклифни (рўйхат рақами 04-09/7-10/811, 2024-йил 11-октябр) ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпогʼистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2023-йил 24- февралдаги 72-13-0-Қ/23-сон қарори). Ушбу таклиф давлат ҳаридларида  тендер ойинларини ўтказишда шаффофликни янада ошириш ва тадбиркорлик субектлари билан қурилиш пудрати шартномаларинини тузиш имкониятини таъминлаган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish