Чориев Жамшиджон Шокиржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбекистонда урбанизацион жараёнларнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётга таъсири (ХИХ асрнинг охири – ХХ асрнинг биринчи ярмида жануби-шарқий шаҳарлар тарихи мисолида)”, 07.00.01 – “Ўзбекистон тарихи” (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2022.4.PhD/Tar1253. 
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Турсунов Джавли Нарзуллайевисҳ, тарих фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.78.02.
Расмий оппонентлар: Қабулов Эшболта Атамуратович, тарих фанлари доктори (DSc), профессор; Хасанов Акрам Муминович, тарих фанлари доктори (DSc), профессор;
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ХИХ асрнинг охири – ХХ асрнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг жануби-шарқий шаҳарларида юз берган урбанизацион жараёнларнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётга таъсири тарихий динамикаси ва унинг ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистоннинг жануби-шарқий шаҳарларининг жойлашуви, маъмурий тузилиши, шаҳар маданиятида ҳоким, раис, бек, қози, миршаб, амлокдор каби маҳаллий мансабдорлар фаолият юритганлиги, уларнинг таъминоти жамиятдаги мавқейи, шаҳарлардаги урбанизацион жараёнларнинг умумий ва локал жиҳатлари тарихий маълумотлар асосида аниқланган;
жануби-шарқий ҳудудларидаги шаҳарлардан Қаршида темирчилик, Шаҳрисабзда тўқимачилик ва заргарлик, Шерободда кулолчилик, Бойсунда темирчилик ва жанда матоларни тўқиш, Деновда заргарлик, дурадгорлик ҳунарлари ривожланганлиги, Қарши, Шаҳрисабз, Ғузор, Денов ва Шерободда йирик бозорлар бўлганлиги, бундан ташқари, ҳафтанинг айрим кунларида Хўжайипок, Миршоди, Хўжамулки ва Дарбанд бозорларининг фаолият юритганлиги архив ва тарихий адабиётлар асосида очиб берилган;
жануби-шарқий шаҳарларда Россия империяси ва совет ҳукумати даврида Термиз, Қарши, Шаҳрисабз, Денов ва Шеробод каби шаҳарларининг иқтисодий ҳолати, темир йўллар, марказий ва маҳаллий ҳокимиятнинг иқтисодиётнинг турли соҳаларини ривожлантириш билан боғлиқ саъй-ҳаракатлари, шаҳарга Европа меʼморчилиги анъаналарининг жорий этилиши ва инфратузилмаси билан боғлиқлиги исботланган;
жануби-шарқий шаҳарлардаги урбанизацион жараёнларида аҳолининг ижтимоий турмуш даражасининг яхшиланиши, мадраса таълим тизими, совет даврида маҳаллий мактабларни ёпилиши, қизлар мактабларини фаолияти, русча ўқиш-ёзишни ташкил этиш, саводсизликни тугатиш курслари ва техникумлар очилиши, ҳамда Термиз шаҳрида биринчи касалхона ташкил этилиб, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш каби ижобий ишлар шаҳарлар тараққиётидаги муҳим омиллари бўлганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида урбанизация жараёнларининг тадқиқ этилиши бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Ўзбекистоннинг жануби-шарқий шаҳарларининг жойлашуви, маъмурий тузилиши, шаҳар маданиятида ҳоким, раис, бек, қози, миршаб, амлокдор каби маҳаллий мансабдорлар фаолият юритганлиги, уларнинг таъминоти жамиятдаги мавқейи, шаҳарлардаги урбанизацион жараёнларнинг умумий ва локал жиҳатларига доир тарихий маълумотлар “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви режаси асосида ўша давр муҳити билан боғлиқ кўрсатувларни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2020-йил 20-мартдаги 02-90-623-сон маълумотномаси). Бу эса Бухоро амирлиги даврида жанубий шаҳарлар ҳаётини замон талаблари асосида холисона тарихий таққослашни ўрганиш, ушбу давр тарих йўналишдаги хато ва камчиликларни бартараф этиш билан боғлиқ муаммолар ечимини кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилган;
Жануби-шарқий ҳудудлардаги шаҳарлардан Қаршида темирчилик, Шаҳрисабзда тўқимачилик ва заргарлик, Шерободда кулолчилик, Бойсунда темирчилик ва жанда матоларни тўқиш, Деновда заргарлик, дурадгорлик ҳунарлари ривожланганлиги, Қарши, Шаҳрисабз, Ғузор, Денов ва Шерободда йирик бозорлар бўлганлиги, бундан ташқари, ҳафтанинг айрим кунларида Хўжайипок, Миршоди, Хўжамулки ва Дарбанд бозорларининг фаолият юритганлиги тўғрисидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2020-йил 20-мартдаги 02–90-623-сон маълумотномаси). Натижалар юртимиз аҳолисига қадимги шаҳарларимизнинг йирик ҳунармандчилик марказлари бўлганлиги тўғрисидаги билимларни оммалаштиришга хизмат қилган;
Жануби-шарқий шаҳарларда Россия империяси ва совет ҳукумати даврида Термиз, Қарши, Шаҳрисабз, Денов ва Шеробод каби шаҳарларининг иқтисодий ҳолати, темир йўллар, марказий ва маҳаллий ҳокимиятнинг иқтисодиётнинг турли соҳаларини ривожлантириш билан боғлиқ саъй-ҳаракатлари, шаҳарга европа меʼморчилиги анъаналарининг жорий этилиши ва инфратузилмасидаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар Термиз давлат университети Тарих факултети 2-курс талабаларига ўтиладиган “Тарихий ўлкашунослик” фанидаги “Археология ва этнография манбаларни ёритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва илмий-методик марказининг 2020-йил 22-июн 01-01-31-сон маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистон жанубидаги шаҳарларнинг Россия империяси ва Совет давридаги ижтимоий-иқтисодий аҳволи, аҳолини моддий ва маънавий турмуш тарзи, шаҳарларни махсус назорат тизимга олиниши тўғрисидаги маълумотларни кенг илмий жамоатчиликка етказилишига хизмат қилган;
Жануби-шарқий шаҳарлардаги урбанизацион жараёнларида аҳолининг ижтимоий турмуш даражасининг яхшиланиши, мадраса таълим тизими, совет даврида маҳаллий мактабларни ёпилиши, қизлар мактабларини фаолияти, русча ўқиш-ёзишни ташкил этиш, саводсизликни тугатиш курслари ва техникумлар очилиши ҳамда Термиз шаҳрида биринчи касалхона ташкил этилиб, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш маълум бир ижобий натижаларга эришилганлиги тўғрисидаги маълумотлардан “Термиз” давлат музей–қўриқхонаси”нинг 3-қаватда жойлашган “Совет даврида Сурхондарё вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий тарихи” бўлимини манбалар билан бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва илмий-методик марказининг 2020-йил 22-июн 01-01-31-сон маълумотномаси). Натижалар чегара шаҳарлардаги аҳолини алоҳида кузатувга олиниши, рус тилли аҳолига берилган имкониятлар ҳамда шаҳарларнинг меʼморий қиёфасининг ўзгаришини кўрсатиб беришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish