Сеттиева Адолат Фахриддин қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қимматбаҳо тошлар ва қимматбаҳо металлар билан боғлиқ муносабатларни фуқаролик ҳуқуқий тартибга солишнинг айрим масалалари”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Yu1895.
Илмий раҳбар: Имомов Нурилло Файзуллаевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.  
Расмий оппонентлар: Бозоров Сардор Соҳибжонович, юридик фанлар доктори, профессор; Эргашев Восид Ёқубович, юридик фанлар номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади қимматбаҳо тошлар ва қимматбаҳо металлар муомаласи билан боғлиқ муносабатларни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш, ушбу соҳадаги қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бозорида заргарлик фаолияти билан иштирок этувчи субектларга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий тартибга солишнинг амалдаги механизмларини соддалаштириш, хусусан, уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган лицензия шартлари ҳамда мониторинг ўтказиш талабларини енгиллаштиришга оид таклиф асослантирилган;
фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда, бевосита қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар муомаласи жараёнига оид қонунчиликдаги ўз аҳамиятини йўқотган айрим ташкилий-ҳуқуқий шакллар, тартиб-таомиллар, ҳуқуқий тушунчаларни бекор қилиш бўйича таклифлар асослантирилган;
қимматбаҳо тошлар ва қимматбаҳо металлар муомаласи жараёнида қимматбаҳо тошлар ва металларни ишлаб чиқариш, уларга ишлов бериш (қайта ишлаш), фойдаланиш натижасида тадбиркорлик субектларида қимматбаҳо металлар ва тошларга оид чиқинди ва парчалар ҳосил бўлган вазиятда, мазкур чиқинди ва парчалар ушбу тадбиркорлик субектлари мулкида, оператив бошқарувида бўлиши мумкинлигига оид таклифлар асослантирилган; 
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалаш фаолиятида иштирок этувчи қонунчилик билан белгиланган субектлар доирасини ҳамда уларга тегишли ваколатлар кўламини кенгайтириш, шунингдек, қимматбаҳо тошлар ва қимматбаҳо металларга оид қонунчиликдаги ҳуқуқий тушунчаларни банк, молия соҳасидаги қонунчиликда ифодаланган ҳуқуқий тушунчаларга мувофиқлаштиришга оид таклифлар асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қимматбаҳо тошлар ва қимматбаҳо металлар муомаласини фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижаларига асосланиб:
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бозорида заргарлик фаолияти билан иштирок этувчи субектларга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий тартибга солишнинг амалдаги механизмларини соддалаштириш, хусусан, уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган лицензия шартлари ҳамда мониторинг ўтказиш талабларини енгиллаштиришга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар қисқартирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўгʻрисида”ги қарори лойиҳасининг 10-банди мазмунини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 2025-йил 24-июлдаги 14-3/5-4234-сон далолатномаси). Ушбу таклиф заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш каби фаолият турлари билан шуғулланувчи тадбиркорлар фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг мавжуд механизмларини янада соддалаштиришга хизмат қилган;
фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар муомаласига оид қонунчиликдаги ўз аҳамиятини йўқотган айрим ташкилий-ҳуқуқий шакллар, тартиб-таомиллар, ҳуқуқий тушунчаларни бекор қилишга оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 7-февралдаги “Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–1025-сон Қонуни 35-моддаси мазмунини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2025-йил 25-июлдаги 14/3-сон далолатномаси). Мазкур таклиф қабул қилиниши билан Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 23-августдаги “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги ЎРҚ-710-сон Қонунидан ҳозирги вақтда ўз аҳамияти ва зарурлигини йўқотган ташкилий-ҳуқуқий шакллар, тартиб-таомиллар, ҳуқуқий тушунчалар чиқариб ташланишига хизмат қилган;
қимматбаҳо тошлар ва қимматбаҳо металларни ишлаб чиқариш, уларга ишлов бериш (қайта ишлаш), фойдаланиш натижасида тадбиркорлик субектларида қимматбаҳо металлар ва тошларга оид чиқинди ва парчалар ҳосил бўлганда, уларни тадбиркорлик субектлари мулкида, оператив бошқарувида бўлиши, фойдаланилиши мумкинлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 7-февралдаги “Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–1025-сон Қонуни 35-моддаси мазмунини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2025-йил 25-июлдаги 14/3-сон далолатномаси). Ушбу таклиф “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 24-моддасига ўз мулкида ёки оператив бошқарувида қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари ҳамда қимматбаҳо тошларнинг чиқиндилари бўлган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ўзининг ишлаб чиқаришида улардан қайта фойдаланиш учун мустақил равишда қайта ишланиши, ишлов берилиши мумкинлиги ҳақидаги нормалар киритилишига хизмат қилган; 
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалаш фаолиятида иштирок этувчи қонунчилик билан белгиланган субектлар доирасини ҳамда уларга тегишли ваколатлар кўламини янада кенгайтириш, шунингдек, қимматбаҳо тошлар ва қимматбаҳо металларга оид қонунчиликдаги ҳуқуқий тушунчаларни банк, молия соҳасидаги қонунчиликда ифодаланган мавжуд ҳуқуқий тушунчаларга мувофиқлаштиришга оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 17-апрелдаги “Тадбиркорлик субектларини молиявий қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–1058-сон Қонуни 10-моддасини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2025-йил 25-июлдаги 14/3-сон далолатномаси). Ушбу таклифлар қабул қилиниши натижасида ташкилий жиҳатдан мураккаблик ва молиявий-инклюзия таъсири юқори бўлган микромолия ташкилотлари заргарлик маҳсулотларини тамғалаш фаолиятида иштирок этувчи субектлар доирасига киритилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish