Йўлдошева Ирода Ибодулла қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли банк хизматларини такомиллаштириш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Iqt4439. 
Илмий раҳбар: Саидов Дониёв Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
 Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахматов Хасан Ўткировичлар, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тижорат банклар томонидан тақдим этилаётган рақамли банк хизматларининг ҳозирги ҳолатини тадқиқ этиш ва уни такомиллаштиришга оид илмий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
рақамли банк хизматларидан фойдаланувчи мижозларнинг индивидуаллашган профилини шакллантириш орқали банк кредитлар ажратиш жараёнини соддалаштириш асослаб берилган;    
тижорат банкларида рақамли банк хизматларини такомиллаштиришда мижозларнинг гамификация – мотивацион рейтинг тизимини яратиш орқали банк депозитлар салмогʻини камида 15 фоизга ошириш илмий асосланган;
рақамли банк хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида банкнинг замонавий банк технологияларига операцион харажатларни ҳар йили камида 5 фоизга ошириб бориш орқали оптималлаштириш асосланган;
мижозларнинг хоҳиш-истаклари ва хатти-ҳаракатларини реал вақт режимида баҳолаб уларга рақамли банк  хизматлари кўрсатувчи ва маълумотлар тақдим этувчи Онлине-Лоcатион-Сервиcес (ОЛС) хизматини жорий этиш илмий асосланган;
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли банк хизматларини такомиллаштириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
рақамли банк хизматларидан фойдаланувчи мижозларнинг индивидуаллашган профилини шакллантириш орқали банк кредитлар ажратиш жараёнини соддалаштириш таклифи АТБ “Алоқабанк” амалиётига жорий этилган (2025-йил 6-августдаги 05-04/3720-сонли маълумотномаси). Натижада, берилган умумий кредитлар ҳажми 2024-йил январга нисбатан 25,7 фоизга ошиб, 2025-йил январда 12 944 млрд.сўм  кредит берилган;
тижорат банкларида рақамли банк хизматларини такомиллаштиришда мижозларнинг гамификация – мотивацион рейтинг тизимини яратиш орқали банк депозитлар салмогʻини камида 15 фоизга ошириш таклифи  АТБ “Алоқабанк” амалиётига жорий этилган (2025-йил 6-августдаги 05-04/3720-сонли маълумотномаси). Натижада,  2025-йил январда, 2024-йилнинг шу даврига  нисбатан таклифи  қилинган. жами депозитларнинг ҳажми 49,7  фоизга ошгани ҳолда, мос равишда   13 815 млрд сўм депозит қабул қилинган; 
рақамли банк хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида банкнинг замонавий банк технологияларига операцион харажатларни ҳар йили камида 5 фоизга ошириб бориш орқали оптималлаштириш таклифи  АТБ “Алоқабанк” амалиётига жорий этилган (2025-йил 6-августдаги 05-04/3720-сонли маълумотномаси). Натижада, банкнинг операцион харажатлари 2025-йил январда 2024-йилнинг мос даврига нисбатан 11,8 фоизга қисқариб 119 млрд. сўмни ташкил этган;
мижозларнинг хоҳиш-истаклари ва хатти-ҳаракатларини реал вақт режимида баҳолаб уларга рақамли  банк  хизматлари кўрсатувчи ва маълумотлар тақдим этувчи Онлине-Лоcатион-Сервиcес (ОЛС) хизматини жорий этиш таклифи АТБ “Алоқабанк” амалиётига жорий этилган (2025-йил 6-августдаги 05-04/3720-сонли маълумотномаси). Натижада,   банкнинг рақамли банк хизматларидан фойдаланувчилар сони 2025-йил январда 2024-йилнинг мос даврига нисбатан 4,8 фоизга ортиб 1 749 838 нафарни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish