Максумова Умида Садикжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда хотин-қизлар тадбиркорлиги динамикаси: ижтимоий-фалсафий жиҳатлари”
09.00.04–Ижтимоий фалсафа
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fal968
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети PhD.03/28.08.2024.F.05.08. рақамли илмий кенгаш.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Маматов Мамажон Аҳмаджонович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Азизбек Абдумаликович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор. Рустамов Илхомиддин Абдуқодирович фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Этакчи ташкилот: Наманган давлат университети
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда хотин-қизлар тадбиркорлигининг ривожланиш динамикасининг омиллари ижтимоий-фалсафий жиҳатдан таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хотин-қизлар тадбиркорлигининг ижтимоий онгнинг шакли сифатида фалсафий асосларини таҳлил қилиш, унинг жамиятда гендер тенглиги, ўзини англаш ва ижтимоий фаоллик билан боғлиқ ролини интеграллашуви очиб берилган;
“хотин-қизлар тадбиркорлиги динамикаси” ва “замонавий тадбиркор аёл” қиёфаси ўртасидаги муносабатларнинг боғлиқлиги аниқланган;
хотин-қизлар тадбиркорлигининг миллий ижтимоий-маданий шароитларда шаклланиш босқичларининг аксиологик омиллари далилланган;
замонавий аёл тадбиркорлигини ривожлантиришда жамият, давлат ва шахс ўртасидаги ижтимоий ҳамкорликнинг онтологик ва аксиологик асослари ишлаб инновацион муҳитда аттрактор (бир нуқтага йиғилиш) ҳолатига ўтиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Республикамиз маҳаллалари ва оилаларида соғлом ча барқарор ижтимоий-маънавий муҳит ҳамда тинчлик, тотувлик ча осойишталикни таъминлаш, умуминсоний ва миллий қадриятларни, шу жумладан оилавий қадриятларни мустаҳкамлашнинг яхшилашда фойдаланилган. Ушбу тадқиқот хулосаларидан маҳалла ва оила бошқарув тизимини такомиллаштиришда ёш оилаларнинг маънавий муҳитини барқарорлаштири шга эри шил ган қуйидаги янгиликларидан, ауо1 тадбиркор образининг замонавий трансформацияси ижтимоий-фалсафий модел асосида изоҳланди. “Хотин-қизлар тадбиркорлиги динамикаси” уа “замонавий тадбиркор аёл” тушунчалари қарама-қарши эмас, балки ўзаро интеграциялашган ижтимоий-фалсафий жараён сифатида талқин қилинганлиги билан аҳамиятлидир. (Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳузуридаги Маҳалла Академиясининг 2025 йил 19-майдаги 01/3-13-сон Маълумотномаси). Натижада, маҳалла ва оила институтини фаолияти самарадорлигини юксалтиришга, ёш оилаларнинг ижтимоий-маънавий муҳитини баргарорлаштиришга хизмат қилган;
Ёш аёл тадбиркорларнинг касбий кўникмаларини ошириш, яъни мазкур фаолиятни тартибга солувчи норматив ҳужжатлар базасини такомиллаштириш, шунингдек уларда мазкур билим ва кўникмаларини янада ривожлаштириш билан боғлиқ инновацион усул-воситаларини ишлаб чиқиш бўйича методик ҳамда назарий хулосаларни амалий фаолиятларига тадбиқ этилган. Бугунги кунда тадқиқот иши Янги Ўзбекистонда гендер тенглигини янада мустаҳкамлаш, хусусан Хотин-қизлар тадбиркорлигининг миллий ижтимоий-маданий шароитларда шаклланиш босқичлари тизимли ўрганилди. Ўзбекистон шароитида аёллар тадбиркорлигининг тарихий, маънавий, қадриятга асосланган омиллари биринчи марта фалсафий таҳлил қилиниб, жамиятимиз янада тараққий этишида муҳим асос бўлиб хизмат қилиб, илмий билиш усулларига оид ғоялардан ёшларнинг қонунийлик иммунитетини мустаҳкамлашга доир тарғибот материаллари, маъруза, флаер ва ўқув-услубий материалларда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 17-майдаги 05-01-21-2606-сон Маълумотномаси). Натижада, бу таклифлар мамлакатимизда аёллар тадбиркорлигини ривожантиришида назарий-методологик асос бўлиб хизмат қилган;
Мамлакатимизда содир бўлаётга туб ислоҳотлар даврида маҳалла институтини янада мустаҳкамлаш, оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий барқарорлиги ва фаровонлигини ошириш ҳамда маҳалла вакиллари, айниқса хотин-қизлар орасида тадбиркорлик, бунёдкорлик ва яратувчанлик кўникмаларини ривожлантириш, да фойдаланилган. Мазкур диссертацион тадқиқот илмий-назарий хулосалари ва амалий таклиф-тавсияларидан маҳалла ва оила бошқарув тизимини такомиллаштиришда ёш оилаларнинг маънавий муҳитини барқарорлаштири шга эри шил ган қуйидаги янгиликларидан, замонавий аёл тадбиркорлигини ривожлантиришда жамият, давлат ва шахс ўртасидаги ижтимбий ҳамкорликнинг онтологик ва аксиологик асослари ишлаб чиқилди. Бу ёндашув орқали аёлларни иқтисодий субект сифатида эмас, балки ижтимоий қадриятлар ташувчиси сифатида баҳоловчи фалсафиу рлатформа шакллантирилиб, самарадорлигини аналилик таҳлили натижаларида фойдаланилган. (Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳузуридаги Маҳалла Академиясининг 2025 йил 19-майдаги 01/3-13-сон Маълумотномаси). Натижада, маҳалла вакиллари, айниқса хотин-қизлар тафаккурида иқтисодий саводхонлик ошиши, бугунги кунда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотларга шахсий хисса қўшиш муҳим ижтимоий меъёр эканлигини асосланиб, тадбиркорлик фаолиятларига янгича ёндашувлар асосида умумий аҳоли саводхонлиги ва ижтимоий фаоллигини оширишга хизмат қилган;
сўнгги йилда аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларга эришиш, жамият ва давлат ишларини бошқаришда уларнинг тенг иштирок этишини таъминлаш, аёлларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, аёлларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимояга қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти мамлакатимиз иқтисодиётини модернизасиялаш ва либераллаштириш орқали, амалдаги ўзгаришлар ҳамда туб ислоҳотлар даври ҳамда ижтимоилашув шароитида хотин-қизлар тадбиркорлиги ижтимоий онгнинг янги шакли сифатида консептуал асосланди. Тадқиқотда аёл тадбиркорлиги фақат иқтисодий фаолият эмас, балки гендер тенглиги, ижтимоий фаоллик ва ўзини оқлашнинг фалсафий ифодаси сифатида таҳлил қилиниб, тадбиркор аёллар ҳуқуқий мақомининг норматив меъёрларини мустаҳкамлаш орқали уларнинг ўз фаолияти давомида тенг ҳуқуқлилик тамойилига амал қилиш, механизмларини шакллантириш ва мустаҳкамлаш бўйича ишлаб чиқилган илмий-назарий таклиф ҳамда услубий ишланмаларида ўз амалий ифодасини топиб келмоқда. (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 17-майдаги 05-01-21-2606-сон Маълумотномаси). Натижада, аҳолимиз, айниқса хотин-қизларимиз ўртасида тенглик ва меҳнацеварлик руҳида таълим-тарбия бериш орқали республикамизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, қабул қилинаётган норматив хужжатларнинг мазмун-моҳиятини онгларига сингдириш орқали фаол фуқаролик позициясини шакллантиришга доир ижтимоий технологиялар ишлаб чиқилган.