Жумабоев Толибжон Ғолиб ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Молиявий ҳисобот аудитини такомиллаштириш масалалари”, 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Iqt3553
Илмий раҳбар: Мелиев Исроил Исмоилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маматкулов Муроджон Шукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: молиявий ҳисобот аудити жараёнларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
молиявий ҳисобот аудитини тизимли ташкил этиш ва самарали ўтказилишини таъминлаш мақсадида молиявий ҳисобот аудитининг уч босқичли “режа ˗ текшириш - хулоса” алгоритмидан фойдаланиш таклиф этилган;
олдинги (ўтган) давр бухгалтерия счётларидаги қолдиқлар, молиявий ҳисоботнинг қиёсий кўрсаткичлари ва ҳисобот тузилган санадан кейинги кўрсаткичларнинг ўзаро мувофиқлиги ҳамда таъсирини аниқлаш орқали жорий давр молиявий ҳисобот аудитини ўтказиш услубияти таклиф этилган;
операцион, инвестицион ва молиявий фаолият бўйича корхона бухгалтерияси ва учинчи шахслар ахборотларининг ўзаро мослиги ҳамда пул оқимлари бўйича операцияларнинг қонунийлигини аниқлаш орқали пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот ишончлилигини баҳолаш зарурлиги асосланган;
“имконият-босим-баҳона” услубияти орқали молиявий ҳисоботдаги хато ва фирибгарликларни аниқлаш ҳамда уларни ҳисоботга таъсирини ўрганиш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Молиявий ҳисобот аудити жараёнларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Молиявий ҳисобот аудитини тизимли ташкил этиш ва самарали ўтказилишини таъминлаш мақсадида аудиторлик текширувининг уч босқичли “режа ˗ текшириш - хулоса” алгоритмидан фойдаланиш таклифи етакчи аудиторлик ташкилотлари томонидан молиявий ҳисобот аудити жараёнларида ва Ўзбекистон Аудиторлар палатаси томонидан молиявий ҳисобот аудити жараёнларига оид методик қўлланмалар ҳамда аудиторлик ташкилотларининг ички стандартларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси аудиторлар палатасининг 2024 йил 10 июлдаги 70-сон маълумотномаси). Натижада молиявий ҳисобот аудити уч босқичдан иборат бўлган яхлит тизимга келтирилиб, молиявий ҳисобот аудитининг мазкур босқичларида қўлланиладиган усул ва амалларни аниқлаштириш, молиявий ҳисобот аудитини сифатли ўтказиш, Ўзбекистон аудиторлар палатаси ва “Грант Тҳорнтон” аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик ташкилотларининг “таҳлилий амаллар”, “молиявий ҳисобот аудитини режалаштириш”, “аудиторлик далиллар” ва “молиявий ҳисобот тўғрисида аудиторлик хулосаси” номли ички стандартлари ҳамда молиявий ҳисобот аудити бўйича услубий қўлланмаларни яратиш имконини берган;
молиявий ҳисобот аудитида “имконият-босим-баҳона” алгоритмини қўллаш орқали аниқланган бузиб кўрсатишларнинг молиявий ҳисоботга таъсирини баҳолаш бўйича таклифи “Грант Тҳорнтон” аудиторлик ташкилоти фаолияти ҳамда Ўзбекистон Аудиторлар палатаси томонидан “Аудиторлик далиллар”, “Молиявий ҳисобот аудитида фирибгарликка нисбатан аудитор мажбуриятлари” ва “Аудитда аниқланган бузиб кўрсатишларни баҳолаш” номли аудиторлик ташкилотининг ички стандартлари ҳамда молиявий ҳисобот аудитида бузиб кўрсатишларни аниқлаш ва уларни ҳисоботга таъсирини баҳолашга оид методик қўлланмаларни ишлаб чиқишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси аудиторлар палатасининг 2024 йил 10 июлдаги 70-сон маълумотномаси, “Грант Тҳорнтон” аудиторлик ташкилотининг 2024 йил 6 ноябрдаги 06/620-24АД-сон маълумотномаси). Натижада молиявий ҳисоботда аниқланмай қолган бузиб кўрсатишлар бўйича аудиторлик рискини 10 фоизга камайтириш, уларни молиявий ҳисоботга таъсирини баҳолаш аниқлигини ошириш ва аудитор учун молиявий ҳисобот тўғрисида ишончли хулоса чиқариш ҳамда фойдаланувчилар учун тўғри қарорлар қабул қилиш имкониятлари ҳосил бўлган.
операцион, инвестицион ва молиявий фаолият кўрсаткичларининг ўзаро мувофиқлиги ва бирламчи ҳисоб ҳужжатларига мослигининг аудити орқали пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот ишончлилигини баҳолаш услубиятини қўллаш таклифидан Ўзбекистон Аудиторлар палатаси ва “Грант Тҳорнтон” аудиторлик ташкилоти томонидан “Молиявий ҳисобот аудитини режалаштириш”, “Таҳлилий амаллар” ва “Аудиторлик далиллар” номли аудиторлик ташкилотларининг такомиллашган ички стандартларини ишлаб чиқишда қўлланилган ҳамда улардан аудиторлик текширувларини ўтказиш жараёнларида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси аудиторлар палатасининг 2024 йил 10 июлдаги 70-сон маълумотномаси, “Грант Тҳорнтон” аудиторлик ташкилотининг 2024 йил 6 ноябрдаги 06/620-24АД-сон маълумотномаси). Натижада пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот аудити учун меҳнат ва вақт сарфини 15 фоизга камайтириш, пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботнинг операцион, инвестицион ва молиявий фаолиятга тааллуқли кўрсаткичларининг ўзаро мослиги ҳамда уларни бирламчи ҳисоб ҳужжатларига мувофиқлигини баҳолаш, аудиторлик ташкилотларида пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот аудитига доир ишчи ҳужжатларни яратиш имкониятлари пайдо бўлган.
молиявий ҳисобот тузилган санадан кейинги ҳодисаларни ҳисоботга таъсирини баҳолаш ва ҳисоботнинг ўзаро боғлиқ ҳамда қиёсий кўрсаткичлари аудити орқали жорий давр молиявий ҳисоботига олдинги (ўтган) давр ҳисоботининг таъсирини баҳолашнинг такомиллашган услубиятини қўллаш бўйича таклифидан Ўзбекистон аудиторлар палатаси ва “Грант Тҳорнтон” аудиторлик ташкилоти томонидан жорий давр аудитида олдинги (ўтган) давр ҳисобот маълумотларининг таъсирини баҳолашни такомиллаштириш, “қиёсий ахборотлар, қиёсий кўрсаткичлар ва қиёсий молиявий ҳисоботлар” ва “дастлабки аудит келишувлари – бошланғич қолдиқлар” номли аудиторлик ташкилотининг ички стандартлари ва аудитнинг мазкур соҳасига доир услубий қўлланмаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси аудиторлар палатасининг 2024 йил 10 июлдаги 70-сон маълумотномаси, “Грант Тҳорнтон” аудиторлик ташкилотининг 2024 йил 6 ноябрдаги 06/620-24АД-сон маълумотномаси). Натижада, молиявий ҳисоботнинг ўзаро боғлиқ ҳамда қиёсий кўрсаткичлари аудити, жорий давр молиявий ҳисоботига олдинги (ўтган) давр ҳисоботи кўрсаткичлари ва ҳисобот тузилган санадан кейинги ҳодисаларнинг таъсирини баҳолаш, аудитнинг ушбу соҳаси бўйича услубий қўлланмалар ҳамда аудиторлик ташкилотининг ички стандартларини яратиш имкониятларини берган.