Жалолов Илҳомжон Исомиддиновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Саноат корхоналари иқтисодий салоҳиятини статистик баҳолаш методологияси», 08.00.06 - Эконометрика ва статистика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/Iqt375.
Илмий маслаҳатчи: Гʻойибназаров Баҳодир Каримович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Махмудов Носир Махмудович, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Хотамов Очилди Қурбанович, Термиз давлат университети, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Кенжабаев Омон Турғунович, Олий бизнес мактаби, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади саноат корхоналари, жумладан, ишлаб чиқариш корхоналари иқтисодий салоҳиятини статистик баҳолаш методологиясини такомиллаштириш ва истиқболларини прогнозлаш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
услубий ёндашувга кўра “корхона иқтисодий салоҳияти” тушунчасининг иқтисодий мазмуни бозор шароитида моддий, номоддий активлар, меҳнат ресурслари ва тадбиркорлик қобилиятидан иборат ресурсларни инновацион трансформация, институционал ҳамкорлик ва устувор барқарорлик тамойиллари асосида интеграция қилиш орқали қиймат яратиш қобилияти жиҳатидан такомиллаштирилган;
турли мулкчилик шаклига асосланган корхоналар иқтисодий салоҳиятини баҳолашнинг статистик кўрсаткичлар тизими «моддий ресурслар», «номоддий активлар», «меҳнат ресурслари» ҳамда «тадбиркорлик қобилияти»ни яхлит бир тизимда баҳолашга асосланган ёндашув орқали такомиллаштирилган;
корхоналарда «технологик салоҳиятдан фойдаланиш индекслари» (технологик омиллар самарадорлиги, қувватлардан фойдаланиш, қувватлар билан та'минланиш даражаси) ва «меҳнат унумдорлиги индекслари» (якка тартибдаги, агрегат, ўртача гармоник, тортилган)дан фойдаланиб, иқтисодий салоҳиятларни статистик баҳолашнинг услубий жиҳатлари такомиллаштирилган;
саноат корхонаси инновацион салоҳиятини тузилмавий таҳлил усулида статистик баҳолаш тизими инновацион салоҳиятни эришилган даражасининг “юқори” (0,65 ≤ ИСю ≤ 1,0), “ўрта” (0,35 ≤ ИСў ≤ 0,64), “паст” (0 < ИСп ≤ 0,34) оралиқ қийматларидан келиб чиққан ҳолда тегишли тадбирларни белгилаш тартибини киритиш орқали такомиллаштирилган;
Ўзбекистон саноат корхоналарининг иқтисодий салоҳияти ҳамда мавжуд имкониятларини ҳисобга олувчи эконометрик моделлар асосида иқтисодий ривожланишининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
услубий ёндашувга кўра “корхона иқтисодий салоҳияти” тушунчасининг иқтисодий мазмунини бозор шароитида моддий, номоддий активлар, меҳнат ресурслари ва тадбиркорлик қобилиятидан иборат ресурсларни инновацион трансформация, институционал ҳамкорлик ва устувор барқарорлик тамойиллари асосида интеграция қилиш орқали қиймат яратиш қобилияти жиҳатидан такомиллаштириш билан боғлиқ назарий-услубий маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Молия статистикаси” номли дарсликни тайёрлашда фодаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, 21.12.2025 йил, 538-сонли буйруқ). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда ресурсларни интеграция қилиш орқали қиймат яратиш қобилияти жиҳатидан такомиллаштирилган “корхона иқтисодий салоҳияти” тушунчасининг иқтисодий мазмуни бўйича янги назарий билимларни ҳосил қилиш имкони яратилган;
турли мулкчилик шаклига асосланган корхоналар иқтисодий салоҳиятини баҳолашнинг статистик кўрсаткичлар тизими «моддий ресурслар», «номоддий активлар», «меҳнат ресурслари» ҳамда «тадбиркорлик қобилияти»ни яхлит бир тизимда баҳолашга асосланган ёндашув орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 24-апрелдаги 04-07-27-3714-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши саноат корхоналаридаги мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш, меҳнат харажатларини камайтириш ҳамда меҳнат унумдорлигини ошириш ҳисобига корхоналар самарадорлигини оширган;
корхоналарда «технологик салоҳиятдан фойдаланиш индекслари» (технологик омиллар самарадорлиги, қувватлардан фойдаланиш, қувватлар билан та'минланиш даражаси) ва «меҳнат унумдорлиги индекслари» (якка тартибдаги, агрегат, ўртача гармоник, тортилган)дан фойдаланиб, иқтисодий салоҳиятларни статистик баҳолашнинг услубий жиҳатларини такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 24-апрелдаги 04-07-27-3714-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши саноат корхоналари моддий-молийавий ҳамда меҳнат ресурсларини тежаш ҳисобига саноат корхоналарининг иқтисодий-инновасион салоҳийатини оширишга хизмат қилган;
саноат корхонаси инновацион салоҳиятини тузилмавий таҳлил усулида статистик баҳолаш тизими инновацион салоҳиятни эришилган даражасининг “юқори” (0,65 ≤ ИСю ≤ 1,0), “ўрта” (0,35 ≤ ИСў ≤ 0,64), “паст” (0 < ИСп ≤ 0,34) оралиқ қийматларидан келиб чиққан ҳолда тегишли тадбирларни белгилаш тартибини киритиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 24-апрелдаги 04-07-27-3714-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши услубий негизида эконометрик моделлардан кенг фойдаланиш асосида саноат корхоналари учун иқтисодий самарадорликни ошириш имкони йаратилган;
Ўзбекистон саноат корхоналарининг иқтисодий салоҳияти ҳамда мавжуд имкониятларини ҳисобга олувчи эконометрик моделлар асосида иқтисодий ривожланишининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 24-апрелдаги 04-07-27-3714-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши истиқболда саноат корхоналари салоҳийати ва самарадорлигини ошириш йўналишларини статистик баҳолаш ҳамда барқарор ривожлантириш учун мақсадли дастурлар ишлаб чиқиш, мавжуд имконийатлардан тўлиқ фойдаланиш орқали йана бошқа имконийатларни йаратиш ва саноат корхоналарининг самарали истиқболларини белгилаш имконини берган.