Бабаев Шавкат Байрамовичнинг
Иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бюджет тизимига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқ тушумларини прогноз қилишнинг методологик масалалари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.DSc/Iqt692
Илмий маслаҳатчи: Худойқулов Садирдин Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019. I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ташмурадова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Алмардонов Мухамади Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Гадоев Сўҳроб Жумакулович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси бюджет тизимига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқ тушумларини прогноз қилишнинг методологик масалалари билан боғлиқ жараёнларни янада такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини прогноз қилиш методологияси солиқ тўловчининг ўзидан олинадиган даромад солиғини прогноз қилишнинг ички ахборот манбалари билан бир қаторда статистика органлари, инвестиция дастурлари, лицензия берувчи ташкилотлар ва жамоатчилик назорати томонидан олинадиган ташқи ахборот манбалари ва омилларни синтезлаш асосида такомиллаштирилган;
кўчмас мулкни солиққа тортишда солиқ базасининг кенгайиши ва ҳисоб-китоблар аниқлигини таъминловчи солиқ маъмуриятчилиги методологияси “Кўчмас мулкларни бозор қиймати асосида баҳолаш орқали жисмоний шахслардан олинадиган солиқларни прогноз қилиш тартиби”ни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
жисмоний шахслардан олинадиган солиқларни прогноз қилишда солиқ турлари бўйича солиқ хавфини баҳолаш методологияси солиқларни прогноз қилиш ва бюджет жараёнида юзага келадиган солиқ хавфини баҳолаш модели, маҳаллий бюджетнинг молиявий хавфини аниқлаш услубияти, бюджет даромадларининг прогноз кўрсаткичларини аниқлаш асосида прогноз кўрсаткичлари тасдиқлангандан кейин солиқ тушумларининг бир маромда бюджетга тушиши билан боғлиқ хавфларни аниқ баҳолаш имконини яратиш орқали такомиллаштирилган;
ҳудудларнинг иқтисодий ривожланиш даражасидан келиб чиқиб, туман ёки шаҳарларда фаолият юритадиган якка тартибдаги тадбиркорларга вилоятдаги якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган энг юқори ставкаларни қўллаш ваколатини бериш таклиф этилган;
шаҳарларда мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларига оммавий дам олишга ёки туризмга ихтисослаштирилган айрим ҳудудлар бўйича Тошкент шаҳри учун белгиланган миқдорларгача ўсиб борувчи коэффициентларни жорий этиш ваколатини бериш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бюджет тизимига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқ тушумларини прогноз қилишнинг методологик масалалари бўйича тадқиқот натижалари асосида:
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини прогноз қилиш методологияси солиқ тўловчининг ўзидан олинадиган даромад солиғини прогноз қилишнинг ички ахборот манбалари билан бир қаторда статистика органлари, инвестиция дастурлари, лицензия берувчи ташкилотлар ва жамоатчилик назорати томонидан олинадиган ташқи ахборот манбалари ва омилларни синтезлаш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси томонидан ““Ички ва ташқи” манбалар ва омилларни синтезлаш асосида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини прогноз қилиш методологияси” солиқ амалиётида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ Қўмитасининг 2025-йил 7-майдаги №27/2-54356-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини прогноз қилиш аниқлигини таъминлади, прогноз қилиш жараёнида ички ва ташқи манбалар ва омиллардан самарали фойдаланиш имкони яратилган;
кўчмас мулкни солиққа тортишда солиқ базасининг кенгайиши ва ҳисоб-китоблар аниқлигини таъминловчи солиқ маъмуриятчилиги методологияси “Кўчмас мулкларни бозор қиймати асосида баҳолаш орқали жисмоний шахслардан олинадиган солиқларни прогноз қилиш тартиби”ни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси томонидан солиқ амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 7-майдаги №27/2-54356-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кўчмас мулкни солиққа тортишда солиқ базасини кенгайиши ва аниқ ҳисоб-китоблар механизми асосида солиқ маъмуриятчилиги методологиясини такомиллашувига олиб келиб, жисмоний шахслардан олинадиган ер ва мол-мулк солиғини прогноз қилишнинг натижадорлиги таъминланган;
жисмоний шахслардан олинадиган солиқларни прогноз қилишда солиқ турлари бўйича солиқ хавфини баҳолаш методологияси солиқларни прогноз қилиш ва бюджет жараёнида юзага келадиган солиқ хавфини баҳолаш модели, маҳаллий бюджетнинг молиявий хавфини аниқлаш услубияти, бюджет даромадларининг прогноз кўрсаткичларини аниқлаш асосида прогноз кўрсаткичлари тасдиқлангандан кейин солиқ тушумларининг бир маромда бюджетга тушиши билан боғлиқ хавфларни аниқ баҳолашни амалиётга жорий қилиш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси томонидан солиқ амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 7-майдаги №27/2-54356-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида методологиядан амалиётда фойдаланиш жисмоний шахслардан олинадиган солиқларни прогноз қилиш жараёнида солиқ хавфларини тўғри ва объектив баҳолаш имкониятини берган ва прогнознинг натижадорлигини оширишга хизмат қилган;
ҳудудларнинг иқтисодий ривожланиш даражасидан келиб чиқиб, туман ёки шаҳарларда фаолият юритадиган якка тартибдаги тадбиркорларга вилоятдаги якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган энг юқори ставкаларни қўллаш ваколатини бериш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 30-августдаги ПФ-132-сон “Тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 7-майдаги №27/2-54356-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий тенгсизликни қисқартириш, туман ва шаҳарларни уларнинг шароити, салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб ривожлантириш бўйича янгича ёндашувларни жорий этиш, шунингдек, тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш, давлат кўмагини бериш тартибини такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш кўзда тутилган;
шаҳарларда мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларига оммавий дам олишга ёки туризмга ихтисослаштирилган айрим ҳудудлар бўйича Тошкент шаҳри учун белгиланган миқдорларгача ўсиб борувчи коэффициентларни жорий этиш ваколатини бериш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 20-декабрдаги ПФ-223-сон “Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 7-майдаги №27/2-54356-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига солиқ солиш мақсадида қўлланадиган кўчмас мулк ижара қийматининг 1 метр квадрат учун ўрнатилган минимал миқдорларига нисбатан туман (шаҳар)лар кесимида 2 баробаргача оширувчи коэффициент белгилаш имкони яратилган.