Хазратқулов Одилбек Турсуновичнинг 
юридик фанлар доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Рақамли молиявий хизматлар коʻрсатишни ҳуқуқий тартибга солиш муаммолари”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.DSc/Yu222
Илмий маслаҳатчи: Гулямов Саид Саидахрорович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.  
Расмий оппонентлар: Ҳамрақулов Баҳодир Мамашарифович, юридик фанлар доктори, профессор; Топилдиев Вохиджон Рахимжонович, юридик фанлар доктори, профессор; Қўлдошев Нуриддин Абдуғаниевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Рақамли молиявий технологиялар соҳасини ҳуқуқий тартибга солиш муаммоларини ҳар томонлама ўрганиш ва Ўзбекистон Республикасида ушбу соҳани ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш бўйича илмий асосланган назарий қоидалар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамли молиявий хизматлар тушунчасига докторинал таъриф берилиб, унга кўра – молиявий операциялар, рақамли воситалар орқали амалга ошириладиган тўловлар, банклар, инвестициялар ва кредитларни осонлаштирадиган барча электрон платформалар ва технологиялар билан богʼлиқ хизматлар эътироф этилиши илмий асослантирилган;
крипто-активлар – рақамли активларнинг барча турларини, жумладан Битcоин криптовалюталарни, рақамли қимматли қоғозларни ифодаловчи токенларни ва блокчейнга асосланган бошқа молиявий воситалар эканлиги асослаб берилган;
ФинТечнинг ҳуқуқий жиҳатларини ўзида қамраб олган қуйидаги тушнчаси ишлаб чиқилиб, яни финтеч – технологиянинг молиявий хизматларга интеграциялашув, мобил банкинг, автоматлаштирилган инвестиция платформалар, рақамли кредитлашни рақамли ечимлар орқали анʼанавий молиявий амалиётни инновацион такомиллаштириш жараёнидан иборат эканлиги илмий асослаб берилган;
Пруденциал назорат тушунчасига муаллифлик таърифи ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра,  пруденциал назорат – рақамли молиявий хизматлар фаолиятининг ўзига хос таваккалчиликларининг олдини олиш ва камайтириш мақсадида пталформага асосланган молиявий субектлар фаолияти устидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки амалга оширадиган назорат эканлиги илмий асослантирилган;
рақамли валютани валюта қимматликлари сифатида эътироф этилиши ва улар билан боғлиқ битимлар тузиш тартиби ҳамда шартлари илмий-назарий жиҳатдан асослаб берилган;
рақамли валюталарни фуқаролик-ҳуқуқий муомилада бўлиши, амалда уни назорати қилувчи орган томонидан қийматини белгилаш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги таклифлар илмий асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли молиявий хизматлар билан боғлиқ фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
рақамли молиявий хизматлар – молиявий операциялар, рақамли воситалар орқали амалга ошириладиган тўловлар, банклар, инвестициялар ва кредитларни осонлаштирадиган барча электрон платформалар ва технологиялар билан богʼлиқ хизматлар эътироф этилиши ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг Рақамли молиявий технологиялар кодекси лойиҳасини ишлаб чиқишда инобатга олинган  (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2024 йил 16-февралдаги 10-сонли далолатномаси). Ушбу таклифни қабул қилиниши давлат томонидан рақамли молиявий ҳизматларни ҳуқуқий тартибга солиш асосларини яратилишига хизмат қилган; 
крипто-активлар – рақамли активларнинг барча турларини, жумладан Битcоин криптовалюталарни, рақамли қимматли қоғозларни ифодаловчи токенларни ва блокчейнга асосланган бошқа молиявий воситалар эканлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг Рақамли молиявий технологиялар кодекси лойиҳасини ишлаб чиқишда инобатга олинган  (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2024-йил 16-февралдаги 10-сонли далолатномаси). Ушбу таклифни қабул қилиниши рақамли инновацион молиявий технологиялар билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш асосларини яратилишига хизмат қилган;
финтеч – технологиянинг молиявий хизматларга интеграциялашув, мобил банкинг, автоматлаштирилган инвестиция платформалар, рақамли кредитлашни рақамли ечимлар орқали анʼанавий молиявий амалиётни инновацион такомиллаштириш жараёнидан иборат эканлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг Рақамли молиявий технологиялар кодекси лойиҳасини муҳокамасида эътиборга олинган  (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2024-йил 16-февралдаги 10-сонли далолатномаси). Ушбу таклифни қабул қилиниши рақамли молиявий хизматларни амалга оширишда шахсий маʼлумотларни йиғиш, тизимлаштириш ва сақлашни ҳуқуқий ҳимояси билан боғлиқ асосларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
пруденциал назорат – рақамли молиявий хизматлар фаолиятининг ўзига хос таваккалчиликларининг олдини олиш ва камайтириш мақсадида пталформага асосланган молиявий субектлар фаолияти устидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки амалга оширадиган назорат эканлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг Рақамли молиявий технологиялар кодекси лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва корупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2024-йил 16-февралдаги 10-сонли далолатномаси). Ушбу таклифни қабул қилиниши давлат томонидан рақамли молиявий хизматларни ҳуқуқий тартибга солиш асосларини яратилишига хизмат қилган;
рақамли валютани валюта қимматликлари сифатида тан олиш ва улар билан боғлиқ битимлар тузиш тартиби ҳамда шартлари ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг Рақамли молиявий технологиялар кодекси лойиҳасини ишлаб чиқишда инобатга олинган  (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2024-йил 16-февралдаги 10-сонли далолатномаси). Ушбу таклифни қабул қилиниши Рақамли молиявий теҳнологиялар кодекси лойиҳасини тегишли нормалар билан бойитишига хизмат қилган;
рақамли валюталарни фуқаролик-ҳуқуқий муомилада бўлиши, амалда уни назорати қилувчи орган томонидан қийматини белгилаш ва назорат қилиш тартиби тўришдаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 94 ва 95-моддаларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2024-йил 16-февралдаги 10-сонли далолатномаси). Ушбу таклифни қабул қилиниши ФКнинг тегишли моддаларини  тўлдириш таклифи инобатга олинган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish