Ҳакимов Фируз Йўлдошовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қаттиқ қотишма чиқиндиларидан волфрамни ажратиб олиш технологиясини тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш», 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва камёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Т5337.
Илмий раҳбар: Пармонов Сарвар Тошпўлатович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Навоий бўлими.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат техника университети, PhD.03/25.12.2024.Т.111.05.
Расмий оппонентлар: Рахматов Эркин Абдуҳафизович, техника фанлари доктори, доцент; Махмарежабов Дилмурод Бахтиярович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: қаттиқ қотишма чиқиндиларидан волфрамни ажратиб олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
паст қувватли тўк таʼсирида қотишмаларнинг катод ва анод ёрдамида парчаланиш жараёнининг давомийлик ва бошқа омилларга боғлиқлик қонуниятлари илмий асосланган;
яроқсиз волфрам кобалтли қотишма чиқиндиларни кобалт асосида нитрат ва сулфат кислоталари муҳитида электролиз жараёни орқали эритмага ўтказиш технологияси яратилган;
турли қотишма чиқиндилардан ҳосил бўлган шламдан мис, темир, алюминийни электролитда эритиш, СиО2 ва CаО ни нейтраллаб тозалаш жараёнлари ишлаб чиқилган;
волфрам кобалтли қотишма чиқиндилардан гидро ва пирометаллургик жараёнлар туфайли 99,9 % ли соф волфрам кукунини ажратиб олишнинг занжирли технологик схемаси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турли навли қаттиқ қотишма чиқиндиларини қайта ишлашнинг муқобил режимини ишлаб чиқиш, уларни қайта ишлаш ва тозалаш технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кичик ток кучи ва кучланиш таъсирида қаттиқ қотишма чиқиндилари парчаланишининг қонуниятлари “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ қошидаги “Чирчиқ Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар заводи” да амалиётга жорий этилган (“Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖнинг 2025-йил 3-февралдаги №03/04-141-сонли маълумотномаси). Натижада ВК6, ВК8, ВК15 навли қаттиқ қотишма чиқиндиларини мавжуд технологияларга қараганда 1,3-1,4 марта экологияга зарарсиз, энергия сарфи 12-13%га паст бўлган қайта ишлаш имконини берган;
ВК6, ВК8, ВК15 навли ейилиб ишдан чиққан қаттиқ қотишма чиқиндиларини нитрат ва сулфат кислотали муҳитларда қайта ишлаш технологияси “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ қошидаги “Чирчиқ Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар заводи” да амалиётга жорий этилган (“Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖнинг 2025-йил 3-февралдаги №03/04-141-сонли маълумотномаси) Натижада ВК6, ВК8, ВК15 навли қаттиқ қотишма чиқиндилари таркибидаги кобалтни тўлиқ эритмага ўтказиш жараёнида улар таркибидаги темир оксидининг миқдори 6-8% дан 0,1-0,2% гача, мис ва алюминий металларининг миқдори ≤0,02% гача камайтириш имконини берган;
турли навли қаттиқ қотишма чиқиндиларидан олинган шламларни тозалаш технологияси “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ қошидаги “Чирчиқ Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар заводи” да амалиётга жорий этилган (“Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖнинг 2025-йил 3-февралдаги №03/04-141-сонли маълумотномаси). Натижада ВК6, ВК8, ВК15 навли қаттиқ қотишма чиқиндиларини қайта ишлашдан олинган шлам таркибидаги кремний оксидини 10-14% дан 0,05-0,1% гача, калсий оксидини 9-10% дан 0,04-0,2% гача камайтириш имконини берган;
ВК6, ВК8, ВК15 навли қаттиқ қотишма чиқиндиларидан волфрам кукунларини олишнинг технологияси “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ қошидаги “Чирчиқ Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар заводи” да амалиётга жорий этилган (“Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖнинг 2025-йил 3-февралдаги №03/04-141-сонли маълумотномаси). Натижада ВК6, ВК8, ВК15 навли қаттиқ қотишма чиқиндиларидан тозалик даражаси 99,9% бўлган тоза волфрам кукунларини олишнинг имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish