Каримова Гулноза Йигиталиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Янги Ўзбекистон тараққиётида шахс ахлоқий маданиятини ривожлантиришнинг фалсафий жиҳатлари”. 09.00.04-Ижтимоий фалсафа
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fal.855
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети PhD.03/28.08.2024.F.05.08. рақамли илмий кенгаш.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Арзиматова Иноятхон Мадимаровна фалсафа фанлари номзоди, профессор.
Расмий оппонентлар: Қамбаров Абдумутал Аҳаджонович фалсафа фанлари доктори, профессор. Самадов Актам Рафиқович фалсафа фанлари доктори, профессор
Этакчи ташкилот: Наманган давлат университети
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади янги Ўзбекистон тараққиётида шахс ахлоқий маданиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Янги Ўзбекистон шароитида шахс ахлоқий маданиятини ривожлантиришнинг миллий ва ижтимоий хусусиятларини ижтимоий стереотип ва одат омилларининг диалектик боғлиқлиги ижтимоий-фалсафий жиҳатдан асосланган;
шахс ахлоқий маданиятини ривожлантиришда ахлоқий толерантликнинг ижобий ва салбий таъсирлари маданиятлараро муносабатларда бағрикенглик, мулоқот маданият сифатидаги имкониятлари очиб берилган;
янги Ўзбекистон тараққиётида шахс ахлоқий маданиятини ривожлантиришнинг экологик-ахлоқий масъулиятини шакллантириш асослари “шахс-табиат-жамият” тизимида инсонийликни сақлаб қолиш ёндашувида очиб берилган;
шахс фазилатларини шакллантиришда миллий ва умумбашарий ахлоқий қадриятларнинг ўрни ва аҳамияти маърифат ва ахлоқий қадриятларнинг уйғунлиги асосида шахс фазилатларини такомиллаштиришнинг ижтимоий аҳамияти очиб берилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги Ўзбекистон шароитида шахс ахлоқий маданиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
миллий ва умумбашарий ахлоқий қадриятларни қайта баҳолаш, уларга рационал ёндашувни таъминлаш, диний маърифат ва ахлоқий қадриятларнинг уйғунлигига эришиш асосида инсонларда алтруистик фазилатларни тарбиялашнинг шахс ахлоқий маданиятини ривожлантиришга оид янгиликларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида татбиқ этилган. Жумладан, Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИ-йўналишида белгиланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тарғиботи” 9-банди “Янги Ўзбекистон – халқпарвар давлат” тамойилини рўёбга чиқаришга қаратилган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш борасидаги устувор вазифалар” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 10-декабрдаги №10/203-сон Далолатномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва илмий хулосалар шахс ахлоқий маданиятини ривожлантиришининг ижтимоий аҳамияти ахлоқий қадриятларга асосланиш зарурлигини ҳамда шахс фазилатларини юксалтиришга хизмат қилган.
Янги Ўзбекистон тараққиётида шахс ахлоқий маданиятини ривожлантиришнинг экологик ахлоқий масъулиятини шакллантириш асослари “шахс-табиат-жамият” тизимида инсонийликни сақлаб қолиш ёндашувининг аҳамиятига оид илмий янгиликларидан “Ўзбекистон” ДУК телерадиоканалида 2023-йил сентябр-декабр ойларида эфирга узатилган “Миллат ва маънавият”, “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” номли эшиттиришлар ссенарийларини тайёрлашда, шунингдек, “Ўзбекистон” телерадиокомпаниясининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.01.2022 йилдаги “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармони ҳамда 2023-йил “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида яратилган эшиттиришларни ташкил қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиокомпания” давлат муассасасининг 2024-йил 14-февралдаги 04-36-231-сон Далолатномаси). Натижада мазкур таклиф ва тавсиялар янги Ўзбекистон тараққиётида шахс ахлоқий сифатларини янада такомиллаштириш, миллий ва диний қадриятларнинг уйғунлигига эришиш, шунингдек, глобаллашув шароитида ёшлар ахлоқига турли салбий оқибатлар таъсирининг олдини олиш ва бартараф этишга қаратилган турли тадбирлар, давра суҳбатларини илмий бойитишга, ёшларда ватанпарварлик, инсонпарварлик, фидойилик, дахлдорлик туйғуси сифатлари юксалишига хизмат қилган.
Янги Ўзбекистон шароитида шахс ахлоқий маданиятини ривожлантиришнинг миллий ва диний хусусиятлари ва ижтимоий стереотип, эътиқод, одат, фазилат каби обектив омилларнинг диалектик боғлиқлигининг фалсафий жиҳатларига оид янгиликларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида татбиқ этилган. Жумладан, Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИ- йўналишида белгиланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тарғиботи” 9-банди “Янги Ўзбекистон – халқпарвар давлат” тамойилини рўёбга чиқаришга қаратилган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш борасидаги устувор вазифалар” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 10-декабрдаги №10/203-сон Далолатномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган илмий хулосалар шахс ахлоқий маданиятини ривожлантиришида ахлоқий қадриятларга асосланиш зарурлигига хизмат қилган.
Ўзбекистон тараққиётида шахс ахлоқий маданиятини ривожлантиришнинг экологик ахлоқий масъулиятини шакллантириш асослари “шахс-табиат-жамият” тизимида инсонийликни сақлаб қолиш ёндашуви эканлиги кўрсатилиб, шахснинг ахлоқий маданиятини шакллантиришда ахлоқий толерантликнинг ижобий ва салбий таъсирлари маданиятлараро муносабатларда бағрикенглик, инсонийлик каби туйғулар орқали мулоқот маданиятини ривожлантиришга оид илмий янгиликларидан фойдаланилган. (Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг 2025-йил 18-июндаги № 01-05/171-сон Маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Фарғона вилояти Кенгаши ва унинг туман, шаҳар партия ташкилотлари ходимларининг маънавий-маърифий йўналишдаги билим ва кўникмаларини оширишда, ўқув-услубий ҳамда мафкуравий тарғибот ишларини олиб боришга шунингдек, партиянинг тарғибот тадбирларини савиясини янада бойитишга хизмат қилган.