Махмудов  Юнусбек Базарбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оила билан ҳамкорликда ўқувчиларда шахслараро қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришнинг ижтимоий-педагогик асослари” мавзусидаги 13.00.09 – Ижтимоий педагогика 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Ped8957 
Илмий раҳбар: педагогика фанлари доктори, профессор Сафарова Роҳат Гайбиллаевна 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти, DSc.28/30.07.2024.Ped.165.02
Расмий оппонентлар: Маманазаров Абдуҳаким Бозорович, педагогика фанлари доктори, доцент; Жуманиёзова Муҳайё Тожиевна, педагогика фанлари доктори, доцент.  
Етакчи ташкилот: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Оила билан ҳамкорликда ўқувчиларда шахслараро қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришнинг ижтимоий педагогик асослари, шарт-шароитлари ва методик таъминотини такомиллаштиришдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оила, мактаб ва жамоатчиликнинг ижтимоий-педагогик ҳамкорлиги ўзига хос педагогик қонуниятлар ҳамда принциплар асосида миллий анъаналар ва ижтимоий тажрибаларни ўқув жараёнига татбиқ этиш, «Бирга ечим топамиз» воркшопи (турли ҳаётий муаммолар устида ота-она ва ўқувчининг ҳамкорликда ишлаши) ҳамда ўқувчи шахсиятида ижобий муносабатларни шакллантиришнинг муҳим омили сифатида оилавий форумларни ташкил этиш орқали такомиллаштирилган; 
ўқувчиларда шахслараро қадриятли муносабат тажрибасини ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик модели ўқувчиларнинг ҳаётий тажрибасини бойитувчи волонтёрлик фаолияти билан  ижтимоий масъулият ва ҳамжиҳатлик фазилатларини ривожлантиришга кўра профилактик-тарбиявий технологияларни дарс ва дарсдан ташқари машғулотлар мазмунига интеграциялаш асосида такомиллаштирилган; 
шахслараро қадриятли муносабат тажрибаси шаклланганлик самарадорлиги ўқувчиларнинг мураккаб ва баҳсли ҳолатларда ҳам ахлоқий асосланган, барқарор қарор қабул қила олиш кўникмаларини инерт (бефарқ, пассив, масъулиятдан қочиши), вазиятли (шароитга қараб муносабат), адекват (барқарор ижобий муносабат), рефлексив (таҳлил қила олиш, хатосини англай олиш) ижодий (етакчилик, қадриятларни янги шароитга татбиқ қилиш) даражаларда баҳолаш мезонларига кўра  такомиллаштирилган; 
ўқувчилар тарбиясида шахслараро муносабатни йўлга қўйишнинг интегратив ижтимоий-педагогик тизими оила-мактаб ҳамкорлик платформасини йўлга қўйиш билан маҳалладаги тарбиявий учрашувлар, онлайн форумлар ва медиа-таълим орқали ахлоқий меъёрлар ва ижтимоий қадриятларга (одоб, ҳурмат, масъулият, бағрикенглик, ҳамкорлик, мулоқот маданияти ва бошқалар) оид миллий контентлар яратиш ҳамда уларни бола тажрибасининг ажралмас қисмига айлантириш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оила билан ҳамкорликда ўқувчиларда шахслараро қадриятли муносабат тажрибасини шакллантириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва хулосалар асосида:
оила, мактаб ва жамоатчиликнинг ижтимоий-педагогик ҳамкорлиги ўзига хос педагогик қонуниятлар ҳамда принциплар асосида миллий анъаналар ва ижтимоий тажрибаларни ўқув жараёнига татбиқ этиш, «Бирга ечим топамиз» воркшопи (турли ҳаётий муаммолар устида ота-она ва ўқувчининг ҳамкорликда ишлаши) ҳамда ўқувчи шахсиятида ижобий муносабатларни шакллантиришнинг муҳим омили сифатида оилавий форумларни ташкил этиш орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан ФЗ-2016-0909111822 – “Дарслик ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда “оммавий маданият”га қарши курашувчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2024-йил 29-октябрдаги 01/15-09-116-сон маълумотномаси). Натижада оила, мактаб ва жамоатчиликнинг ижтимоий-педагогик ҳамкорлиги ўзига хос педагогик қонуниятлар ҳамда принциплар асосида оилавий форумларни ташкил этиш орқали такомиллаштиришга эришилган; 
ўқувчиларда шахслараро қадриятли муносабат тажрибасини ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик модели ўқувчиларнинг ҳаётий тажрибасини бойитувчи волонтёрлик фаолияти билан  ижтимоий масъулият ва ҳамжиҳатлик фазилатларини ривожлантиришга кўра профилактик-тарбиявий технологияларни дарс ва дарсдан ташқари машғулотлар мазмунига интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялардан “Педагогик маҳорат” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 18-сентябрдаги 01/11-11-632-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг ҳаётий тажрибасини бойитувчи волонтёрлик фаолияти билан  профилактик-тарбиявий технологияларни дарс ва дарсдан ташқари машғулотлар мазмунига интеграциялашга эришилган;  
шахслараро қадриятли муносабат тажрибаси шаклланганлик самарадорлиги ўқувчиларнинг мураккаб ва баҳсли ҳолатларда ҳам ахлоқий асосланган, барқарор қарор қабул қила олиш кўникмаларини инерт (бефарқ, пассив, масъулиятдан қочиши), вазиятли (шароитга қараб муносабат), адекват (барқарор ижобий муносабат), рефлексив (таҳлил қила олиш, хатосини англай олиш) ижодий (этакчилик, қадриятларни янги шароитга татбиқ қилиш) даражаларда баҳолаш мезонларига кўра  такомиллаштиришга оид тавсиялардан ФЗ-2016-0910202206 – рақамли “Вояга етмаганлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка мойил ўқувчиларни тарбиялашнинг ижтимоий-педагогик технологиялари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2024-йил 29-октябрдаги 01/15-09-116-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг мураккаб ва баҳсли ҳолатларда ҳам ахлоқий, барқарор қарор қабул қила олиш кўникмаларини турли даражаларда баҳолаш мезонларини ишлаб чиқишга эришилган;
ўқувчилар тарбиясида шахслараро муносабатни йўлга қўйишнинг интегратив ижтимоий-педагогик тизими оила-мактаб ҳамкорлик платформасини йўлга қўйиш билан маҳалладаги тарбиявий учрашувлар, онлайн форумлар ва медиа-таълим орқали ахлоқий меъёрлар ва ижтимоий қадриятларга (одоб, ҳурмат, масъулият, бағрикенглик, ҳамкорлик, мулоқот маданияти ва бошқалар) оид миллий контентлар яратиш ҳамда уларни бола тажрибасининг ажралмас қисмига айлантириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ва тавсиялардан “Миллий тарбиямиз хазинасидан дурдоналар” номли қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 18-сентябрдаги 01/11-11-632-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчилар тарбиясида шахслараро муносабатни йўлга қўйишнинг интегратив ижтимоий-педагогик тизими оила-мактаб ҳамкорлик платформасини йўлга қўйиш билан маҳалладаги тарбиявий учрашувлар, онлайн форумлар ва медиа-таълим орқали такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish