Зуфаров Аброр Мухаммад-Содиқовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Наво мақомида парда тизимининг ривожланиш эволюцияси”, 17.00.02–Мусиқа санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/San353.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Юнус Ражабий номидаги ўзбек миллий мусиқа санъати институти.
Илмий раҳбар: Бегматов Соибжон Махмудович, санъатшунослик фанлари бўйича номзоди, профессор.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Юнус Ражабий номидаги ўзбек миллий мусиқа санъати институти, PhD.08/27.09.2024.San.183.01.
Расмий оппонентлар: Ганиханова Шойиста, санъатшунослик фанлари доктори, профессор; Болтаев Рустам Қурбонбоевич, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат консерваторияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мақом санъатига хос товушқаторлар ва қадимий ижро анъаналаридаги парда тизимини замонавий мусиқашунослик асосида илмий қайта тиклашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Наво мақомининг оҳанг (парда, товушқатор) тизими тузилишида нейтрал интерваллар мавжудлиги илмий жиҳатдан аниқланиб, бош парда ва кейинги парда орасидаги интервал тахминан 0,75 тонлик бўлиб, бу ҳолат замонавий тенг темперация тизимидан фарқ қилиши ва бундай нейтрал интерваллар товушқаторнинг тўртинчи ва бешинчи поғоналари орасида ҳам мавжудлиги, ушбу нейтрал интервал тузилмалари 17–24 поғонали қадимий Шарқ мусиқий товуш тизимига (Сафиуддин Урмавий томонидан шаклланган модел асосида) мансублиги асосланган;
Наво мақомининг қадимий (ҳозирда амалиётдан чиқиб бораётган) оҳанг тизими замонавий шароитда ижро этилаётган мақом асарларининг тарихий оҳанг хусусиятларини қайта тиклашда, қиёсий ва амалий изланишлар учун ишончли мезон бўлиб хизмат қилиши, мақомларнинг асл акустик табиатини баҳолашда муҳим манба сифатида исботланган;
мақом мусиқаси учун ўзбек танбурига мослаштирилган микротонал (нейтрал интервалларни акс эттира оладиган) хусусиятга эга бўлган махсус нота тизими ишлаб чиқилиб, ушбу нота ёзуви мақом оҳангларининг табиийлигини аниқ ва тўлиқ ифодалаш имкониятига эга эканлиги, рубоб, ғижжак, танбур, дутор ва бошқа анъанавий чолғу созларидаги ижро намуналари орқали далилланган;
“Наво” мақомида аниқланган оҳанг тизимига оид муаммолар бошқа мақомларда, хусусан “Шашмақом” таркибидаги Бузрук, Рост, Дугоҳ, Сегоҳ ва Ироқ мақомларида ҳам мавжуд экани кузатилиб, уларнинг парда ва оҳанг тузилишидаги аналогик муаммоларни назарий ҳамда амалий жиҳатдан тиклаш имкониятлари аниқланиб, бу ҳолат мақом ижроси ҳамда таълим жараёнига тўғри ва мақсадга йўналтирилган ҳолда тадбиқ этиш зарурлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Наво мақомида парда тизимининг ривожланиш эволюцияси” тадқиқоти бо'йича олинган илмий натижалар асосида:
Наво мақомининг оҳанг (парда, товушқатор) тизими тузилишида нейтрал интерваллар мавжудлиги илмий жиҳатдан аниқланиб бош парда ва кейинги парда орасидаги интервал тахминан 0,75 тонлик бўлиб, бу ҳолат замонавий тенг темперация тизимидан фарқ қилиши ва бундай нейтрал интерваллар товушқаторнинг тўртинчи ва бешинчи поғоналари орасида ҳам мавжудлиги, ушбу нейтрал интервал тузилмалари 17–24 поғонали қадимий Шарқ мусиқий товуш тизимига (Сафиуддин Урмавий томонидан шаклланган модел асосида) мансублиги билан асосланганлиги бўйича хулоса ва таклифлардан «Ўзбекистон 24» ижодий бирлашмаси каналининг “Соз садоси” кўрсатув сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон 24» ижодий бирлашмаси» давлат муассасаси 2025 йил 23 апрелдаги 05-09-532-сон маълумотномаси). Натижада, парда тизимидаги кетма-кетлик, ҳаракат қонунлари эстетик мазмун билан узвий боғлиқ ҳолда талқин қилиниши ҳақида қизиқарли маълумотларга ва муайян тасаввурларга эга бўлган;
Наво мақомининг қадимий (ҳозирда амалиётдан чиқиб бораётган) оҳанг тизими замонавий шароитда ижро этилаётган мақом асарларининг тарихий оҳанг хусусиятларини қайта тиклашда, қиёсий ва амалий изланишлар учун ишончли мезон бўлиб хизмат қилиши, мақомларнинг асл акустик табиатини ўрганишда муҳим манба сифатида исботланган хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси тадбирларида фойдаланилган (Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг 2025 йил 28 апрелдаги 0И-07122-103-сон маълумотномаси). Натижада, мақомнинг ички структурасини акс эттирувчи тизимли моделнинг шаклланиши, мақомшуносликда истиқболли изланишлар ҳақидаги тасаввурлар кенгайтирилган;
мақом мусиқаси учун ўзбек танбурига мослаштирилган микротонал (нейтрал интервалларни акс эттира оладиган) хусусиятга эга бўлган махсус нота тизими ишлаб чиқилиб, ушбу нота ёзуви мақом оҳангларининг табиийлигини аниқ ва тўлиқ ифодалаш имкониятига эга эканлиги, рубоб, ғижжак, танбур, дутор ва бошқа анъанавий чолғу созларидаги ижро намуналари орқали далилланган хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Маҳалла” телеканали орқали эфирга узатилган “Маҳалла тонги” кўрсатувининг ссенарийсида ҳам акс эттирилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Маҳалла” телеканали 2025 йил 8 майдаги 01-16-132-сон маълумотномаси). Натижада, тингловчилар турли чолғулардаги товушқаторларнинг солиштирма таҳлили асосида мақом оҳангларининг табиийлигини ифодаловчи интервал тизими ҳақида қизиқарли маълумотларга ва муайян тасаввурларга эга бўлган;
“Наво” мақомида аниқланган оҳанг тизимига оид муаммолар бошқа мақомларда, хусусан “Шашмақом” таркибидаги Бузрук, Рост, Дугоҳ, Сегоҳ ва Ироқ мақомларида ҳам мавжуд экани кузатилиб, уларнинг парда ва оҳанг тузилишидаги аналогик муаммоларни назарий ҳамда амалий жиҳатдан тиклаш имкониятлари аниқланиб, бу ҳолат мақом ижроси ҳамда таълим жараёнига тўғри ва мақсадга йўналтирилган ҳолда тадбиқ этиш зарурлиги очиб берилганлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Маҳалла” телеканали орқали эфирга узатилган “Маҳалла тонги” кўрсатувининг ссенарийсида ҳам акс эттирилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Маҳалла” телеканали 2025 йил 8 майдаги 01-16-132-сон маълумотномаси). Натижада, тингловчилар амалий ижрочиликда мақом пардаларини барқарор талқин қилишга ёрдам берувчи методик мезонларни этишга оид маълумотларга эга бўлишларига эришилган.