Бердимуродов Адҳам Мусурмонович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Немис ва ўзбек тилларида инкор сўзларнинг функционал-семантик хусусиятлари” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Fil3139
Илмий раҳбар: Бегматов Мухтор Бегматович, филология фанлари номзоди, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.12.2019.Fil.83.01 
Расмий оппонентлар: Сулаймонова Нилуфар Жабборовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Холияров Лутфулла Ташқуватович, филология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади немис ва ўзбек тилларида инкорнинг функционал-семантик категориясини чоғиштирма аспектда очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
инкор категориясини тавсифлашда функционал-семантик ёндошувдан фойдаланиш асосида унинг таркибий қисмлари кўп даражали воситалар билан ифодаланганлиги, инкор кўрсаткичларининг категорик маъносини нейтраллаш ва инвариант маънони инкор кўрсаткичларисиз актуаллаштирилиши очиб берилган;
инкор функционал-семантик категория сифатида тилда мавжуд бўлган функционал-семантик майдонда фаоллашиши, функционал-семантик майдон лингвистик воситаларни гуруҳлаш, уларнинг тизимли ва қурилиш жиҳатдан жойлашишини таъминлаши, немис ва ўзбек тилларида инкорни ифодаловчи сўзлар тилда аниқлик ва ноаниқлик категорияларининг мавжудлигини белгилгилаши очиб берилган;
немис тили инкорни фаоллаштиришда синтактик усулнинг универсаллиги, ўзбек тили учун морфологик усул етакчилиги аниқланиб, немис тилида инкорни ифодаловчи махсус тил бирликлари nicht, ўзбек тилида yoʻq сўзи ҳамда -ma/-mas қўшимчалари фаоллиги, шу билан бирга сема ва функциялар тўплами қанчалик катта, лингвистик бирликнинг ўрни эса қанчалик узоқ бўлса, сарҳад ҳудуд компонентлари инкорни аниқроқ ифодалаши ва фаоллаштириши аниқланган;
ҳозирги замон немис тилида un, miss, ver, a (an), ab, anti каби инкор маъно англатувчи ҳамда ўзбек тилидаги siz, sizlik, mas, no сингари қўшимчалар инкор маъно яъни, қарама-қаршиликни ифодалаб келиши, улар гап доирасида инкорнинг лексик-грамматик маъносини ифодалаши ҳамда инкорни ифодаловчи сўз, префикс, қўшимчалар ҳозирги замон немис тилида ўзбек тилига қараганда сон жиҳатдан кўплиги ва улар инкор маънони фаолроқ ифодалаши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулосалар, ишланма ҳамда таклифлар асосида:                 
инкор категориясини тавсифлашда функционал-семантик ёндошувдан фойдаланиш асосида унинг таркибий қисмлари кўп даражали воситалар билан ифодаланганлиги, инкор кўрсаткичларининг категорик маъносини нейтраллаш ва инвариант маънони инкор кўрсаткичларисиз актуаллаштирилиши очиб берилишига доир хулосалардан Қарши давлат университетида 2021-2023 йилларда амалга оширилган SUZ-800-21GR-3181 “Reinforcing English Language competence at Karshi State University” номли халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2025 йил 31 майдаги 04/2296 сон маълумотномаси). Натижада талабаларга инкор кўрсаткичларининг категорик маъносини нейтраллаш ва инвариант маънони инкор кўрсаткичларисиз актуаллаштириш усуллари тушинтирилиб, уларнинг инкор сўз ва бўлишсиз гаплар тўғрисидаги назарий билимлари шакллантирилган ҳамда янги ёндашувлар сифатида лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган электрон платформани такомиллаштириш ва услубий қўлланмалар яратишга хизмат қилган;
инкор функционал-семантик категория сифатида тилда мавжуд бўлган функционал-семантик майдонда фаоллашиши, функционал-семантик майдон лингвистик воситаларни гуруҳлаш, уларнинг тизимли ва қурилиш жиҳатдан жойлашишини таъминлаши, немис ва ўзбек тилларида инкорни ифодаловчи сўзлар тилда аниқлик ва ноаниқлик категорияларининг мавжудлигини белгилаши очиб берилганлигига доир мулоҳазалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022-2024 йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган ‘‘English Access Microscholarship Program” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025 йил 27 январдаги 253/02 сон маълумотномаси). Натижада немис ва ўзбек тилларидаги инкор маъноли гаплар, сўз бирикмаларини қиёсий таснифлаш ҳамда немис тилида мавжуд бўлган инкор юкламаларнинг ўзбек тилига семантик маънони сақлаган ҳолда узатиш усулларини таҳлил қилиш орқали икки тилдаги ўхшаш ҳамда фарқли жиҳатлар аниқланган ва бу натижалар тил ўргатиш ва таржима амалиётида фойдаланиш имконини яратган;
немис тили инкорни фаоллаштиришда синтактик усулнинг универсаллиги, ўзбек тили учун морфологик усул етакчилиги аниқланиб, немис тилида инкорни ифодаловчи махсус тил бирликлари nicht, ўзбек тилида yoʻq сўзи ҳамда -ma/-mas қўшимчалари фаоллиги, шу билан бирга сема ва функциялар тўплами қанчалик катта, лингвистик бирликнинг ўрни эса қанчалик узоқ бўлса, сарҳад ҳудуд компонентлари инкорни аниқроқ ифодалаши ва фаоллаштириши аниқланганлигидан Европа Иттифоқининг Erasmus + дастурининг 561624 -ЕРР-1-201-UK-EPPKA2-CBHE-SP-ERASMUS +CBHE-IMEP: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025 йил 28 январдаги 267/02 сон маьлумотномаси). Натижада немис ва ўзбек тиллардаги бўлишсиз гапларнинг ифодаланишдаги умумий қонуниятлар ва ўзига хосликларни очиб бериш орқали немис ва ўзбек тилларидаги инкор сўзларнинг семантик маъноларини юзага чиқариш омиллари таснифланиб, уларнинг ўзаро қиёсий таҳлили учун янги тавсияларни ишлаб чиқиш имконини берган;
ҳозирги замон немис тилида un, miss, ver, a (an), ab, anti каби инкор маъно англатувчи ҳамда ўзбек тилидаги siz, sizlik, mas, no сингари қўшимчалар инкор маъно яъни, қарама-қаршиликни ифодалаб келиши, улар гап доирасида инкорнинг лексик-грамматик маъносини ифодалаши ҳамда инкорни ифодаловчи сўз, префикс, қўшимчалар ҳозирги замон немис тилида ўзбек тилига қараганда сон жиҳатдан кўплиги ва улар инкор маънони фаолроқ ифодалаши исботланганлигига доир мулоҳазалардан Қашқадарё вилояти телерадиоканали “Олтин воҳа” радиосининг 2025 йил 30 январь куни эфирга узатилган “Очиқ мулоқот” эшиттиришининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилоят телерадиоканалининг 2025 йил 17 февралдаги 17-05/33 сон маълумотномаси). Натижада қиёсий тилшунослик фанининг ривожланишига маълум даражада ҳисса қўшилган, тилларнинг структур ва семантик хусусиятларини чуқурроқ тушунишга ёрдам берган, инкор ва бўлишсизлик тушунчаларининг такомиллашувига ҳам ижобий таъсир этиши кўрсатилган. Тадқиқот натижалари қиёсий тилшунослик фани бўйича илмий изланиш олиб бораётган тилшунос ва адабиётшунослар учун муҳим назарий манба бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish