Бозорова Муниса Мамадиёр қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида қишлоқ хўжалигига оид илмий матнларда дейксис ҳодисасининг лингвопрагматик ва лингвокогнитив хусусиятлари”, 10.00.06–Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Fil5046.
Илмий раҳбар: Шерматов Акрам Абдуҳакимович, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD. 03/30.12.2019.Fil.83.01
Расмий оппонентлар: Киселёв Дмитрий Анатолевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Очилова Нилуфар Намозовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги қишлоқ хўжалигига оид илмий матнларда дейксис ҳодисасининг таъсири, дейктик бирликларнинг қўлланилиш жиҳатлари ҳамда уларнинг таҳлилий жараёнида лингвопрагматик ва лингвокогнитив хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
агроматнларда аниқликни ифодаловчи дейктик бирликларнинг икки тилда қиёсланиши асосида лексик-семантик ва функционал хусусиятлари орқали, дейктик воситаларнинг матнда коммуникатив аниқликни таъминлаши ҳамда адресант ва адресат ўртасида семантик боғланишни шакллантиришдаги роли эса лингвопрагматик томондан аниқланган;
агроматнларда макон ва замон кўрсаткичлари фақат матннинг ички чегараларида қўлланилиб, инглиз тилида here ва there индексикал белгилар агроматнларда кўпинча матн ичидаги маконни англатиши ҳамда ўзбек тилида бу вазият бу ерда ибораси билан ифодаланиб, дейктик восита сифатида ишлатилиши, агроматнларда ҳозир, nоw каби сўзлар индексикал белгилардан кўра кўпроқ дейктик вазифаларни бажариб келиши очиб берилган;
агроматнлар таркибида учрайдиган индексаллик ва дейксис ҳодисаларининг амалга ошиш механизмлари прагматик, когнитив таҳлил методлари, нутқ актлари назарияси, контекстуал маънонинг шаклланиши ҳамда субъектив когнитив нуқтаи назарнинг ролини ёритувчи илмий ёндашувлар асосида дейксис ва индексалликнинг лингвистик моҳияти далилланган;
ўзбек тилида ҳозирги ва ўтган замон биргаликда кейинги йилларда семаси билан ифодаланса, инглиз тилида then каби ўтмишга мурожаат шаклида қўлланилиши ҳамда ҳозирда ва бугунги кунда иборалари муаллиф томонидан ҳозирги замонни белгилашда ишлатилиб, ўқувчига ўтмишни кўрсатиб келиши, инглиз тилидаги агроматнларда recent, currently, over the last decades каби иборалар тақвимий бўлмаган замон дейксисини билдириши, ўзбек тилида эса вақтга оид ҳодисаларга ишора орқали замон дейксисини таъминлаши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инглиз ва ўзбек тилларидаги қишлоқ хўжалигига оид илмий матнлардаги дейксис ҳодисасининг лингвопрагматик ҳамда лингвокогнитив таҳлили бўйича олиб борилган тадқиқот асосида:
агроматнларда аниқликни ифодаловчи дейктик бирликларнинг икки тилда қиёсланиши асосида лексик-семантик ва функционал хусусиятлари орқали, дейктик воситаларнинг матнда коммуникатив аниқликни таъминлаши ҳамда адресант ва адресат ўртасида семантик боғланишни шакллантиришдаги роли эса лингвопрагматик томондан аниқланганлигига оид тавсиялардан “Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури доирасида “Open food innovation university” (OFINU) лойиҳасини амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти 2025-йил 9-апрелдаги 04-338-сон маълумотномаси). Натижада қишлоқ хўжалигига оид инглиз ва ўзбек тилидаги илмий матнлардаги дейктик белгиларнинг лингвопрагматик ҳамда когнитив хусусиятлари тўғрисидаги билимларидан “Academic writing” модулида агроматннинг бошқа матнлардан ажралиб турувчи фарқли тарафлари назарий жиҳатдан таҳлили асосида янги ўқув режалари ҳамда модулларини ишлаб чиқиш жараёнида фойдаланилган;
агроматнларда макон ва замон кўрсаткичлари фақат матннинг ички чегараларида қўлланилиб, инглиз тилида here ва there индексикал белгилар агроматнларда кўпинча матн ичидаги маконни англатиши ҳамда ўзбек тилида бу вазият бу ерда ибораси билан ифодаланиб, дейктик восита сифатида ишлатилиши, агроматнларда ҳозир, nоw каби сўзлар индексикал белгилардан кўра кўпроқ дейктик вазифаларни бажариб келиши очиб берилганлиги асосида Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти ҳамда Central Mechanical Engineering Research Institute (CMERI) ҳамкорликда 2021-2023-йилларга мўлжалланган “Ўсимликлар ҳимояси ва автоматик суғориш тизимига асосланган тупроқлар мониторингида илғор рақамли технологиялардан фойдаланиш (Uzb-Ind-2021-82)” номли амалий лойиҳасида қишлоқ хўжалигига оид илмий материалларнинг таркибида дейктик бирликларнинг қўлланилиши ва унинг фарқли жиҳатлари асосида фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолаларнинг савиясини оширишда қўлланилган (Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти 2025-йил 9-апрелдаги 04-337-сон маълумотномаси). Натижада агроматнлар таркибида учрайдиган индексаллик ва дейксис ҳодисаларининг амалга ошиш механизмлари прагматик, когнитив таҳлил методлари, нутқ актлари назарияси, контекстуал маънонинг шаклланиши ҳамда субъектив когнитив нуқтаи назарнинг ролини ёритишга эришилган;
агроматнлар таркибида учрайдиган индексаллик ва дейксис ҳодисаларининг амалга ошиш механизмлари прагматик, когнитив таҳлил методлари, нутқ актлари назарияси, контекстуал маънонинг шаклланиши ҳамда субъектив когнитив нуқтаи назарнинг ролини ёритувчи илмий ёндашувлар асосида дейксис ва индексалликнинг лингвистик моҳияти далилланганлигига доир илмий хулосаларидан Шароф Рашидов номли Самарқанд давлат универститети Агробиотехнологиялар ва Озиқ-овқат хавфсизлиги институти билан Корея Республикаси Hankyong миллий университети билан ҳамкорликда Корея ҳукумати томонидан молиялаштириладиган “Strengthening Capacity in Smart Horticultural field through Remodeling of Department of Fruit and Vegetable Science at Samarkand State University in Uzbekistan” номли халқаро лойиҳани амалга оширишга хизмат қилган (Самарқанд давлат универститети Агробиотехнологиялар ва Озиқ- овқат хавфсизлиги институтининг 2025-йил 14-июндаги 10-3041-сон маълумотномаси). Натижада унинг ўқув жараёнида илмий маълумотни тартибга солиш ва агроматнда граундинг ҳодисасининг ўрни ва таъсири ҳамда агроматнларда аниқликни ифодаловчи дейктик бирликларнинг матндаги умумий структура ва маъно уйғунлигидаги ўрни ҳамда улар таркибидаги дейктик бирликларнинг когнитив жараёндаги аҳамиятини аниқлашга эришилган;
ўзбек тилида ҳозирги ва ўтган замон биргаликда кейинги йилларда семаси билан ифодаланса, инглиз тилида then каби ўтмишга мурожаат шаклида қўлланилиши ҳамда ҳозирда ва бугунги кунда иборалари муаллиф томонидан ҳозирги замонни белгилашда ишлатилиб, ўқувчига ўтмишни кўрсатиб келиши, инглиз тилидаги агроматнларда recent, currently, over the last decades каби иборалар тақвимий бўлмаган замон дейксисини билдириши, ўзбек тилида эса вақтга оид ҳодисаларга ишора орқали замон дейксисини таъминлашга доир илмий-назарий хулосаларидан Самарқанд давлат чет тиллар институти ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган SUZ80020GR0039-рақамли “English Access Microscholarship Program” лойиҳаси доирасида Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили) таълим йўналиши юқори курс талабалари ҳамда Лингвистика (инглиз тили) мутахассислиги магистрантлари учун инглиз ва ўзбек тилини ўқитиш амалиётидаги матннинг филологик таҳлили, лингвопрагматика, қиёсий тилшунослик, қиёсий типология бўйича махсус курсларда илмий матннинг лингвопрагматик ва лингвокогнитив хусусиятларини ўрганиш тизимида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 19-апрелдаги 1130/02-сон маълумотномаси). Натижада агроматнларда дейктик кўрсатишнинг вазифаси, унинг нутқий ва маъновий тузилмадаги ўрни ҳамда улар орқали яратиладиган когнитив майдоннинг контекстуал маъноларни шакллантириш, илмий маълумотни тартибга солиш хусусияти граундинг ҳодисаси (grounding) воситасида исботлашга эришилган.