Нортаев Азамат Бегматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кимёвий бўёқлар билан ишловчи ишчиларда пародонт касалликлари ва унинг ривожланишидаги морфологик ўзгаришлар», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Tib4834.
Илмий раҳбар: Усманов Равшан Джахангирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Орипов Фирдавс Суръатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Қаҳоров Зафар Абдураҳмонович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Хожа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети (Қозоғистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: кимёвий бўёқлар билан ишловчи ходимларда пародонт касалликларида юзага келадиган ўзгаришларни морфологик асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кимёвий бўёқлар таъсиридаги тиш тўқималарининг илк босқичда эмал призмалари қисқариши, деминерализация жараёнларининг ривожланиши, цемент қатламида лизис жараёнлари орқали ёпқич тузилмаларнинг йўқолиши, пульпа тўқималарида эса дистрофик ўзгаришлар, суюқлик тўпланиши ва гемодинамик бузилишлар каби морфологик ўзгаришларининг босқичма-босқич ривожланиши комплекс асосланган;
тиш тўқималари морфологиясида одонтобластлар ва цементоцитлардаги дистрофик ўзгаришлар динамикасини морфологик жиҳатдан аниқлаш орқали уларнинг меҳнат стажига боғлиқ парoдонтит ривожланишини башорат қилишда муҳим аҳамиятга эга экнлиги асосланган;
ишлаб чиқариш корхоналарида хоналарнинг кимёвий ва микроиқлим омилларининг (ҳавонинг намлиги, ҳарорат, ҳаракат тезлиги) мавсумий ўзгариши ҳамда ишчиларнинг меҳнат стажи ва оғиз бўшлиғининг гигиеник ҳолати орасидаги боғлиқлик асосланган;
кимёвий бўёқлар билан доимий мулоқотда бўлган ишчиларнинг асосий гуруҳида назорат гуруҳига нисбатан пародонт индекс ва папилляр-маргинал-альвеоляр кўрсаткичларнинг ишончли ўсиши ва яллиғланиш жараёнларининг ривожланиш мойилликнинг ошириши илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кимёвий бўёқлар билан ишловчи ходимларда пародонт касалликларида юзага келадиган ўзгаришларни морфологик асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: кимёвий бўёқлар таъсиридаги тиш тўқималарининг илк босқичда эмал призмалари қисқариши, деминерализация жараёнларининг ривожланиши, цемент қатламида лизис жараёнлари орқали ёпқич тузилмаларнинг йўқолиши, пульпа тўқималарида эса дистрофик ўзгаришлар, суюқлик тўпланиши ва гемодинамик бузилишлар каби морфологик ўзгаришларининг босқичма-босқич ривожланиши комплекс асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 20 сентябрда 09-24/966-t-сон билан тасдиқланган «Пародонт касалликлари бор бўлган ишчиларда касаллик даражасини баҳолаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент вилоят бошқармаси бўйича 01.03.2025 йилдаги 31/П-сон ҳамда Тошкент давлат стоматология институти бўйича 24.03.2025 йилдаги 122/АФ-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 майдаги 18/33-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: жорий қилинган тадқиқот натижалари кимёвий моддалар таъсирида юзага келадиган пародонтал касалликлар асоратларини эрта аниқлаш, профилактика қилиш, прогнозлаш ва зарур терапевтик чора-тадбирларни ўз вақтида амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари асосида олинган маълумотлар кимёвий бўёқлар билан мулоқотда бўладиган ишлаб чиқариш корхоналари ходимларида пародонтитни эрта аниқлаш режали тиббий кўрикларда периодонтал индекс (ПИ) ва папилляр-маргинал-алвеоляр (ПМА) кўрсаткичларни текшириш усулларидан фойдаланиш самарадорлигини асослаш мақсадида тавсия этилган усул пародонтит касаллиги асоратларини 1,9 баробар камайтириш ва даволаш муддатларини қисқартириш натижасида иқтисодий самарадорликка эришилади;
иккинчи илмий янгилик: тиш тўқималари морфологиясида одонтобластлар ва цементоцитлардаги дистрофик ўзгаришлар динамикасини морфологик жиҳатдан аниқлаш орқали уларнинг меҳнат стажига боғлиқ парoдонтит ривожланишини башорат қилишда муҳим аҳамиятга эга экнлиги асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 20 сентябрда 09-24/966-t-сон билан тасдиқланган «Пародонт касалликлари бор бўлган ишчиларда касаллик даражасини баҳолаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент вилоят бошқармаси бўйича 01.03.2025 йилдаги 31/П-сон ҳамда Тошкент давлат Стоматология институти бўйича 24.03.2025 йилдаги 122/АФ-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 майдаги 18/33-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқариш корхоналарида кимёвий бўёқлар билан ишловчи ходимларда Шиллер-Писарев усули ва Формалин синамаси орқали пародонтит касаллиги даражаларини эрта прогнозлаш, даволаш чора-тадбирларини тўғри олиб бориш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари асосида Шиллер-Писарев текшириш усулида милклардаги яллиғланишлар ҳамда Формалин синамаси орқали клиник чўнтак чуқурликлари каби ўзгаришларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ходимларнинг шифохонада бўлиш койко-кунларини камайиши натижасида 800000 сўмдан 1800000 сўмгача бюджет маблағлари иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: ишлаб чиқариш корхоналарида хоналарнинг кимёвий ва микроиқлим омилларининг (ҳавонинг намлиги, ҳарорат, ҳаракат тезлиги) мавсумий ўзгариши ҳамда ишчиларнинг меҳнат стажи ва оғиз бўшлиғининг гигиеник ҳолати орасидаги боғлиқлик асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 20 сентябрда 09-24/966-t-сон билан тасдиқланган «Пародонт касалликлари бор бўлган ишчиларда касаллик даражасини баҳолаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент вилоят бошқармаси бўйича 01.03.2025 йилдаги 31/П-сон ҳамда Тошкент давлат Стоматология институти бўйича 24.03.2025 йилдаги 122/АФ-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 майдаги 18/33-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: кимёвий ва микроиқлим омилларининг меъёрдан ошиб кетиши санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги қўмитаси амалиётчи врачларига ходимларда оғиз бўшлиғи гигиеник ҳолати ҳамда пародонтит касаллиги даражаларини кучайишини олдини олиш ва даволаш алгоритмини тўғри олиб бориш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган тавсиялар оғиз бўшлиғи гигиеник ҳолатига ва пародонтит касаллиги даражаларини ўз вақтида аниқлаш ҳамда даволашни эрта муддатларда бошлаш ҳар бир ҳолат учун 18000 сўмдан 36000 сўмгача бюджет маблағлари иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: кимёвий бўёқлар билан доимий мулоқотда бўлган ишчиларнинг асосий гуруҳида назорат гуруҳига нисбатан пародонт индекс ва папилляр-маргинал-альвеоляр кўрсаткичларнинг ишончли ўсиши ва яллиғланиш жараёнларининг ривожланиш мойилликнинг ошириши илмий жиҳатдан асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 20 сентябрда 09-24/966-t-сон билан тасдиқланган «Пародонт касалликлари бор бўлган ишчиларда касаллик даражасини баҳолаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент вилоят бошқармаси бўйича 01.03.2025 йилдаги 31/П-сон ҳамда Тошкент давлат Стоматология институти бўйича 24.03.2025 йилдаги 122/АФ-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 майдаги 18/33-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: кимёвий бўёқлар билан контактда бўладиган асосий гуруҳ ходимларида ПИ ва ПМА кўрсаткичлари юқорилиги пародонтит касаллиги даражаларининг салбий оқибатларини тушуниш, ушбу ўзгаришлар натижасида ривожланиши мумкин бўлган асоратларни эрта башорат қилиш ва зарур даволаш чора-тадбирларини тўғри олиб бориш имконини яратади. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган тавсиялар тўқимачилик саноати корхоналари ишчиларини тиббий кўрикдан ўтказиш вақтида ПИ ва ПМА усулларини режали равишда қўллаш ҳар бир ҳолат учун 145000 сўмдан 1450000 сўмгача иқтисод қилинади.