Камилова Аида Шералиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мактаб ёшидаги болаларда гельминтоз касалликлари профилактикаси ва гигиеник асослаш», 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Tib3320.
Илмий раҳбар: Эрматов Низом Жумакулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Хамракулова Мукаддасхон Аскаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хаширбаева Динора Махкамбаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Хожа Аҳмад Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университети (Қозоғистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: мактаб ёшидаги болаларда гелминтоз касалликларини гигиеник асослаш ва олдини олишни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик мактаб ёшидаги болалар орасида хавф туғдирувчи гелминтозлар тарқалиши санитар-гигиеник жиҳатдан комплекс баҳолаш асосида антропометрия кўрсаткичлари (бўй, оғирлик, кўкрак айланаси) ҳисобга олинган ҳолда гельминтозлар инвазияси даражаси билан болаларнинг жисмоний ривожланиши ўртасидаги боғлиқлик аниқланиб, гельминтозларнинг соматик саломатликка таъсиридаги ўрни асосланган;
кичик мактаб ёшидаги болалар орасида дегельминтизация мақсадида қўлланилаётган иммун кучайтирувчи овқат қўшимчасининг токсикологик ва биологик хусусиятлари комплекс баҳоланиб, унинг болалар организми учун хавфсизлиги ва гижжага қарши воситаларнинг зарарли таъсирини пасайтиришдаги ўрни исботланган;
илмий-амалий жиҳатдан янги овқат қўшимчасининг гелминтозларга қарши таъсири тажриба шароитида асосланиб, унинг кичик мактаб ёшидаги болалар орасида гельминтозларнинг қайта инвазиясини олдини олишдаги самарадорлиги исботланган;
кичик мактаб ёшидаги болаларнинг кунлик рационига овқат қўшимчасини киритиш орқали минтақавий гигиеник ҳамда овқатланиш хусусиятларига мослаштирилиб, гельминтозларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар комплекси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мактаб ёшидаги болаларда гельминтоз касалликлари профилактикаси ва гигиеник асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: кичик мактаб ёшидаги болалар орасида хавф туғдирувчи гелминтозлар тарқалиши санитар-гигиеник жиҳатдан комплекс баҳолаш асосида антропометрия кўрсаткичлари (бўй, оғирлик, кўкрак айланаси) ҳисобга олинган ҳолда гельминтозлар инвазияси даражаси билан болаларнинг жисмоний ривожланиши ўртасидаги боғлиқлик аниқланиб, гельминтозларнинг соматик саломатликка таъсиридаги ўрни асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 29 августда 01-20352-сон билан тасдиқланган «Virgin Tanagon» овқат қўшимчасининг токсикологик хусусиятларини баҳолаш алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси бўйича 20.09.2024 йилдаги 78-Т-сон ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Тошкент вилояти бошқармаси бўйича 16.09.2024 йилдаги 150-П-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 февралдаги 12/20-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: мактаб ўқувчиларини тиббий кўриклар асосида овқатланиш, турмуш тарзи билан боғлиқ бўлган гижжа касаллигини тарқалиши, ривожланиш хусусиятлари ва энг асосий энтеробиоз, аскаридоз, геминолипедоз ва лямблиоз турларини гигиеник жиҳатлари асослаш орқали болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, гижжаларни қайталанишларни олдини олиш имконини берганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: мактаб ўқувчиларини тиббий кўриклар асосида овқатланиш, турмуш тарзи билан боғлиқ бўлган гижжа касаллигини тарқалиши, ривожланиш хусусиятлари ва энг асосий энтеробиоз, аскаридоз, геминолипедоз ва лямблиоз турларини олдини олишда «Virgin Tanagon» овқат қўшимчасини қўллаш орқали болалар ва ўсмирларга бериладиган албендазол (40 минг), Вермокс (28 минг), уларга қўшимча берилиши зарур бўлган жигарни ҳимояловчи дори воситаларидан Карсил (43 минг), ўт ҳайдовчи дори воситаларидан Урсосан (250 минг)лар комплекс даволашга 361 минг сўмни иташкил қилса, биз тавсия қиладиган овқат қўшимчаси 35 минг сўмни ташкил қилади ва бир курс даволниш учун 298 мингни иқтисод қилинади, буни йил давомида камида тўрт марта фойдланишда бир ўқувчига 1192000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: кичик мактаб ёшидаги болалар орасида дегельминтизация мақсадида қўлланилаётган иммун кучайтирувчи овқат қўшимчасининг токсикологик ва биологик хусусиятлари комплекс баҳоланиб, унинг болалар организми учун хавфсизлиги ва гижжага қарши воситаларнинг зарарли таъсирини пасайтиришдаги ўрни исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 29 августда 01-20352-сон билан тасдиқланган «Virgin Tanagon» овқат қўшимчасининг токсикологик хусусиятларини баҳолаш алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси бўйича 20.09.2024 йилдаги 78-Т-сон ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Тошкент вилояти бошқармаси бўйича 16.09.2024 йилдаги 150-П-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 февралдаги 12/20-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: гижжа касаллигини олдини олишга хавф туғдирмайдиган «Virgin Tanagon» овқат қўшимчасининг тажриба шаротидаги токсикологик хавфсизлиги ва гижжага қарши дорилар билан организмни заҳарланишдан олдини олишдаги ўрнининг юқорилиги асосланганлиги аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом ва хавфсиз овқатланишини таъминлаш, гижжа касалликлари билан хасталаниш кўрсаткичларини камайтириш учун эса «Virgin Tanagon» овқат қўшимчаси касалликликни олдини олиш ва аниқланган гельминтоз билан касалланганларни схематик даволашда қўшимча сифатида бериладиган зарарсиз ҳамда самарали овқат қўшимчасидир. Иқтисодий самарадорлиги: гижжа касаллигини олдини олишга хавф туғдирмайдиган «Virgin Tanagon» овқат қўшимчасининг тажриба шаротидаги токсикологик хавфсизлиги баҳолаш учун ўтказилган лаборатор текшируви учун сарфланган сарф харажатлари перорал усулда тажриба ҳайвонларга юбориш орқали ўртача ўлим қиймати ЛД50 ни аниқлаш учун 1511000 сўмни, «Virgin Tanagon» овқат қўшимчасининг сенсибилизацияловчи таъсирини аниқлаш учун 947000 сўмни, кумулятив (ўткир ости) таъсирини аниқлаш 1748000 сўмни токсикологик текширув хулосасини тўлиқ тизими расмийлаштириш 903000 сўмни тўлиқ токсикологик хавфсизлигини баҳолаш учун 5109000 сўмни ташкил қилган, гижжа касалликларини олдини олишда комплекс даволашга 361 минг сўмни ташкил қилса, биз тавсия қиладиган овқат қўшимчаси 35 минг сўмни ташкил қилади ва бир курс даволниш учун 298 мингни иқтисод қилининиб, йил давомида камида тўрт марта фойдланишда бир ўқувчига 1192000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: илмий-амалий жиҳатдан янги овқат қўшимчасининг гелминтозларга қарши таъсири тажриба шароитида асосланиб, унинг кичик мактаб ёшидаги болалар орасида гельминтозларнинг қайта инвазиясини олдини олишдаги самарадорлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 29 августда 01-20352-сон билан тасдиқланган «Virgin Tanagon» овқат қўшимчасининг токсикологик хусусиятларини баҳолаш алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси бўйича 20.09.2024 йилдаги 78-Т-сон ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Тошкент вилояти бошқармаси бўйича 16.09.2024 йилдаги 150-П-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 февралдаги 12/20-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: мактаб ўқувчилари орасида гижжа касаллигини таъсирини олдини олишга қаратилган овқат қўшимчасининг заҳарланишларнир олдини олиш, ўқувчиларнинг жисмоний ривожланиш ва функционал ҳолатига таъсири баҳолашни натижасида жисмоний ривожланиш нуқсонларни коррекциялаш, функционал ўзгаришларни олдини олиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: мактаб ўқувчилари орасида гижжа касаллигини таъсирини олдини олишга қаратилган овқат қўшимчасининг заҳарланишларнир олдини олиш, ўқувчиларнинг жисмоний ривожланиш ва функционал ҳолатига таъсирини баҳолашда «Virgin Tanagon» овқат қўшимчасини қўллаш орқали болалар ва ўсмирларга бериладиган албендазол (40 минг), Вермокс (28 минг), уларга қўшимча берилиши зарур бўлган жигарни ҳимояловчи дори воситаларидан Карсил (43 минг), ўт ҳайдовчи дори воситаларидан Урсосан (250 минг)лар комплекс даволашга 361 минг сўмни иташкил қилса, биз тавсия қиладиган овқат қўшимчаси 35 минг сўмни ташкил қилади ва бир курс даволаниш учун 298 мингни иқтисод қилинади, буни йил давомида камида тўрт марта фойдланишда бир ўқувчига 1192000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: кичик мактаб ёшидаги болаларнинг кунлик рационига овқат қўшимчасини киритиш орқали минтақавий гигиеник ҳамда овқатланиш хусусиятларига мослаштирилиб, гельминтозларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар комплекси такомиллаштирилганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 29 августда 01-20352-сон билан тасдиқланган «Virgin Tanagon» овқат қўшимчасининг токсикологик хусусиятларини баҳолаш алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси бўйича 20.09.2024 йилдаги 78-Т-сон ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Тошкент вилояти бошқармаси бўйича 16.09.2024 йилдаги 150-П-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 февралдаги 12/20-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: мактаб ўқувчиларининг кунлик рационига киритилган овқат қўшимчаси киритилгандан кейин ўқувчиларнинг тери рангидаги ўзгаришлар, кечқурунги тишлардаги шовқинли ҳаракатларининг пасайиши, уларнинг жисмоний ривожланишини яхшилашга қаратилган гигиеник тавсияларнинг ўрни исботлаш натижасида юзага келадиган ўзгаришлари олдини олиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: мактаб ўқувчилари орасида гижжа касаллигини таъсирини олдини олишга қаратилган овқат қўшимчасининг заҳарланишларнир олдини олиш, ўқувчиларнинг жисмоний ривожланиш ва функционал ҳолатига таъсирини баҳолашда «Virgin Tanagon» овқат қўшимчасини қўллаш орқали болалар ва ўсмирларга бериладиган албендазол (40 минг), Вермокс (28 минг), уларга қўшимча берилиши зарур бўлган жигарни ҳимояловчи дори воситаларидан Карсил (43 минг), ўт ҳайдовчи дори воситаларидан Урсосан (250 минг)лар комплекс даволашга 361 минг сўмни ташкил қилса, биз тавсия қиладиган овқат қўшимчаси 35 минг сўмни ташкил қилади ва бир курс даволниш учун 298 мингни иқтисод қилинади, буни йил давомида камида тўрт марта фойдланишда бир ўқувчига 1192000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган.