Бекчанова Махфуза Рустамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “COVID-19 ўтказган юрак қон-томир касалликлари мавжуд беморларда реабилитация хусусиятлари” 14.00.05 – «Ички касалликлар», 14.00.12 – «Тиббий реабилитология» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Тib5415.
Илмий рахбарлар: Набиева Дилдора Абдумаликовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Собирова Гузал Наимовна, тиббиёт фанлари доктори, поофессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Тib.30.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Юлдашева Гулчехра Рустамовна тиббиёт фанлари доктори, доцент; Раимқулова Нарина Робертовна тиббиёт фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: юрак-қон томир касалликлари билан оғриган беморларда ковиддан кейинги асоратларининг жисмоний реабилитация қилиш дастурини нафас олиш функциясига таъсирини баҳолашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юрак қон-томир касалликлари билан оғриган беморларда ковиддан кейинги асоратларни кардиореспиратор кўрсаткичлари mМRC шкаласи бўйича ҳансираш даражасини таҳлили реабилитация бошланганидан 12 ҳафта ўтгач ундан олдинги кўрсаткичларга солиштирганда 2,0 баллни ташкил этиши аниқланган;
юрак-қон томир касалликларининг оғирлиги ва ковиддан кейинги асоратлар даражаси, учраш тезлиги ва тури, шунингдек, унинг компенсация даражаси ўртасидаги узвий боғлиқлик аниқланган. 
ковиддан кейинги асоратларни комбинирланган реабилитация комплекс дастурининг юрак қон-томир касалликлари билан оғриган беморларнинг кардиореспиратор, жисмоний ва функционал саломатлиги кўрсаткичларига таъсири асосланган;
постковид синдромини реабилитация турига қараб, юрак қон-томир касаллиги билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифати кўрсаткичлари даражасига таъсирининг ҳар томонлама қиёсий таҳлилига кўра 3 босқичли комплекс тиббий реабилитация аҳамияти асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
COVID-19 ўтказган юрак-қон томир касалликлари мавжуд беморларда реабилитация хусусиятларини баҳолаш бўйича олинган амалий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: юрак қон-томир касалликлари билан оғриган беморларда ковиддан кейинги асоратларни кардиореспиратор кўрсаткичлари мМРC шкаласи бўйича ҳансираш даражасини таҳлили реабилитация бошланганидан 12 ҳафта ўтгач реабилитация бошланишидан олдинги кўрсаткичларга солиштирганда 2,0 баллни ташкил этиши аниқланганлиги Бухоро шахар тиббиёт бирлашмаси 29.08.2024 йилдаги 1599-2-42-ТБ/2024-сонли ва Хоразм вилояти Янгиариқ туман тиббиёт бирлашмаси 26.08.2024 йилдаги 2952-12-179-ТБ/2024-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 19 апрелдаги 000153-қайд рақамли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: юрак қон-томир касалликлари билан оғриган беморларда ковиддан кейинги асоратларни кардиореспиратор кўрсаткичлари баҳолаш диагностика сифатини яхшилайди, бу эса даволаш ва реабилитация муолажаларини ўз вақтида мақсадли равишда амалга ошириш, шунингдек, ушбу тоифадаги беморларнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: юрак қон томир касалликлари билан касалланган постковид синдромли беморларда мМРC шкаласи бўйича ҳансираш даражасини таҳлилини қўллаш билан эрта ташхислаш, реабилитация усулларини қўллаш даволаш учун қўшимча чора-тадбирларига сафрланадиган харажатларни тежаш имконини беради. Хулоса: COVID -19 билан касалланган беморларнинг функционал ҳолатини баҳолаш, шунингдек, постковид синдроми бўлган беморларни аниқлаш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: юрак-қон томир касалликларининг оғирлиги ва ковиддан кейинги асоратлар даражаси, учраш тезлиги ва тури, шунингдек, унинг компенсация даражаси ўртасидаги узвий боғлиқлик аниқланганлиги Бухоро шахар тиббиёт бирлашмаси 29.08.2024 йилдаги 1599-2-42-ТБ/2024-сонли ва Хоразм вилояти Янгиариқ туман тиббиёт бирлашмаси 26.08.2024 йилдаги 2952-12-179-ТБ/2024-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 19 апрелдаги 000153-қайд рақами хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: беморларда юрак-қон томир касалликларининг оғирлиги ва ковиддан кейинги асоратлар даражаси, учраш тезлиги ва турини ўрганиш ушбу турдаги беморларни даволаш ва реабилитация муолажаларини ўз вақтида мақсадли равишда амалга оширишга шунингдек, ушбу тоифадаги беморларнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: юрак-қон томир касалликлари билан оғриган беморларда кўрсаткичларини баҳолаш касалликни даволаш ва реабилитация учун янада малакали, ишончли ёндашувни таъминлайди ва даволаш ҳамда профилактика чоралари самарадорлигини ошириш имконини беради. Хулоса: юрак-қон томир касалликларининг оғирлиги ва ковиддан кейинги асоратлар даражасини баҳолаш асоратлари ривожланишини, касалхонага қайта ётишлар сонини ва кунини ҳамда даволаш учун кетадиган харажатларни камайтириш орқали иқтисодий самара беради.
учинчи илмий янгилик: ковиддан кейинги асоратларни комбинирланган реабилитация комплекс дастурининг юрак қон-томир касалликлари билан оғриган беморларнинг кардиореспиратор, жисмоний ва функционал саломатлиги кўрсаткичларига таъсири асосланганлиги Бухоро шахар тиббиёт бирлашмаси 29.08.2024 йилдаги 1599-2-42-ТБ/2024-сонли ва Хоразм вилояти Янгиариқ туман тиббиёт бирлашмаси 26.08.2024 йилдаги 2952-12-179-ТБ/2024-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 19 апрельдаги 000153-қайд рақами хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: COVID-19 билан касаллангандан кейинги реабилитация чоралари тамойилларини такомиллаштириш ва асоратлар ривожланиш хавфи юқори бўлган беморларни ажратиш, хавфини камайтириш, касалликнинг прогнозини ҳамда беморларнинг яшовчанлигини яхшилаш имконини берган; Иқтисодий самарадорлиги: ёшлар орасида ногиронликни қисқартиради, дори дармонга сарфланадиган харажатларни ва тиббиёт ҳодимларининг иш вақтини камайтириш орқали юқори иқтисодий самарадарликни таъминлайди. Хулоса: комбинирланган реабилитация комплекс дастури ёрдамида даволашнинг эрта бошланишига, ўз вақтида келиб чиқадиган асоратларни олдини олишни муқобиллаштиришга, ҳамда беморлар ҳаёт сифатини яхшилаб, даволаш чора-тадбирларининг самарадорлигини ошириш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: постковид синдромини реабилитация турига қараб, юрак қон-томир касаллиги билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифати параметрлари даражасига таъсирининг ҳар томонлама қиёсий таҳлилига кўра 3 босқичли комплекс тиббий реабилитация аҳамияти асосланганлиги Бухоро шахар тиббиёт бирлашмаси 29.08.2024 йилдаги 1599-2-42-ТБ/2024-сонли ва Хоразм вилояти Янгиариқ туман тиббиёт бирлашмаси 26.08.2024 йилдаги 2952-12-179-ТБ/2024-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 19 апрелдаги 000153-қайд рақами сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: постковид синдромини реабилитация турига қараб кейинги реабилитация чоралари тамойилларини такомиллаштириш ва асоратлар ривожланиш хавфи юқори бўлган беморларни ажратиш, хавфини камайтириш, касалликнинг прогнозини ҳамда беморларнинг яшовчанлигини яхшилаш имконини берган; Иқтисодий самарадорлиги: постковид синдромда бу усулдан фойдаланиш беморларни касалхонага ётиб даволанмасдан, ўй шароитида олиб бориш йўли орқали сарфланадиган вақтни қисқартиришга, шунингдек, даволаш ҳамда профилактика чоралари самарадорлигини ошириш имконини берган. Хулоса: юрак қон томир касалликлари билан касалланган постковид синдромли беморларда кардиореспиратор кўрсаткичларини баҳолаш касалликнинг кечишини секинлашиб, асосий касалликни авжланиши ва беморларнинг ногиронлиги камайиб, ўртача умр давомийлигини ошади, касалхонага қайта ётишлар сони, куни ҳамда даволаш учун кетадиган харажатларни камайиши орқали иқтисодий самара беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish