Тураев Шамшиддин Жўрақуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суғориш каналлари ўзан деформацияси мониторингини геоахборот технологиялари асосида такомиллаштириш” (Дарғом канали мисолида) 05.09.07–“Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/T3409
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Икрамова Малика Рахимбердиевна, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.41/30.04.2021.T.131.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:Худайкулов Савет Ишанкулович – Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти «Сув омборлари ва уларнинг хавфсизлиги» лабораторияси мудири, техника фанлари доктори,  профессор; Ахмедходжаева Ифода Ахмаджановна – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Миллий тадқиқот университети техника фанлари номзоди, профессор. 
Етакчи ташкилот: Жиззах Политехтика институти..
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: каналларда юз бераётган ўзан жараёнларини, яъни ўзанлар ювилиши ва лойқа босиши, қирғоқлар эрозияси каби ҳолатларни геоахборот технологиялари асосида мониторингини олиб бориш ҳамда сувни бошқариш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Дарғом магистрал каналининг маълумотлар базаси ва геоахборот технологияси асосида қирғоқлар эрозияси мониторингини олиб бориш модели ишлаб чиқилган;  
ўзан параметрларининг ўзгариши ва каналнинг фойдали иш коэффициентига боғлиқ ҳолда сув балансини ҳисоблаш усули такомиллаштирилган; 
канал қирғоқларининг емирилиши, ювилиши ва ўзанини лойқа босишидаги улушини сув сатхи ҳамда оқимининг ўзгаришини эътиборга олган ҳолда канал тубидаги лойқа қалинлигини ҳисоблашнинг гидравлик усули ишлаб чиқилган;
каналда ўзан жараёнларини ўзгариши, қирғоқлар ювилиши ҳамда авария ҳолатини олдини олишга қаратилган қирғоқлар химоясини мустахкамлайдиган конструктив ечимлар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Суғориш каналлари ўзан деформацияси мониторингини геоахборот технологиялари асосида такомиллаштириш (Дарғом канали мисолида) бўйича олинган натижалар асосида:
Дарғом магистрал каналининг ўзан жараёнлари ГАТ технологиялари асосида мониторгини олиб бориш усули моделлаштирилган Зарафшон магистрал тизимларидан фойдаланиш бошқармасига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 11 декабрдаги 02/13-4759-сонли маълумотномаси). Натижада суғориш каналларининг ўзан жараёнлари онлайн мониторингини олиб бориш, сув ўтказиш қобилиятини 5% га ошириш ва 5900 гектар майдонда сув таъминотининг яхшиланишига, сув ресурсларини самарали тақсимлаш орқали 6-7% сув ресурслари иқтисод қилиниш имконияти яратилган.
Суғориш каналлари ўзан жараёнлари эътиборга олган ҳолда оқимни бошқаришнинг маъқбул усули ишлаб чиқилган Зарафшон магистрал тизимларидан фойдаланиш бошқармасига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 11 декабрдаги 02/13-4759-сонли маълумотномаси). Натижада суғориш каналларида сув оқимидан самарали фойдаланиш, керакли вақтда канал бўйлаб техник тадбирларни амалга ошириш имконияти яратилган.
Каналнинг электрон схемаси ишлаб чиқилиб, сув балансини ҳисоблаш усуллари такомиллаштирилган Зарафшон магистрал тизимларидан фойдаланиш бошқармасига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 11 декабрдаги 02/13-4759-сонли маълумотномаси). Натижада диспетчерлик хизмати фаолияти яхшиланиб 2-3 фоиз сув ресурсларини иқтисод қилиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish