Латипова Мафтунахон Аббос қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Семизлиги бўлган ёшларда овқатланиш хулқи маркерларининг роли”, 14.00.03 – Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Tib3122.
Илмий раҳбар: Хайдарова Феруза Алимовна, тиббиёт фaнлaри дoктoри, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Академик Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/01.04.2023.Tib.161.01.
Расмий оппонентлар: Рахимова Гульнара Нишановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алиева Анна Вальеревна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат тиббиет университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: семизлиги бўлган ёшларда овқатланиш хулқ-атвори бузилишларининг ривожланишида метаболик бузилишларни эрта ташхислашда Орексин А ва Нейропептид Y гипоталамик маркерларининг ролини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистон Республикасининг тажриба ҳудудларининг (Тошкент шаҳри, Самарқанд, Жиззах, Андижон вилоятлари) ёш аҳолиси ўртасида алиментар-конституционал семизлиги бўлган шахслар орасида овқатланиш хулқ-атворининг бузилиши (ОХБ) частотаси бўйича популяцион таҳлили асосида психоэмоционал ва антропометрик хавф кластерларини ажратиш имконини берадиган аёлларда чекловчи ва эмоционал овқатланиш хулқ-атвори, эркакларда эса ташқи таъсирга берилувчан тури каби гендер фарқлар аниқланган;
илк бор ДЕБҚ номли голланд сўровномаси ва Занг хавотирини ўз-ўзини баҳолаш шкаласидан фойдаланиб, ОХБ феноменологиясини ҳар томонлама баҳолаш асосида овқатланиш хулқ-атвори (чекловчи, эмоциоген, экстернал) турларидаги фарқлар ва уларнинг психосоматик ва биокимёвий белгилар билан боғликлиги аниқланган;
семизликка чалинган ёш беморларда ОХБнинг муайян турларини ривожланиш хавфини аниқлаш имконини берадиган патологик овқатланиш хулқ-атвори шаклланишининг хавотирланиш даражаси, тана вазни индекси, инсулинга чидамлилик ва липидлар алмашинувидаги ўзига хос ўзгаришлар каби асосий психоэндокрин предикторлар асосланган;
илк бор овқатланиш хулқ-атворининг турли кўринишларида ОХБнинг эмоциоген ва чекловчи турларини аниқлашда танлаб таъсир этувчанлигини кўрсатадиган гипоталамик нейропептидлариорексин А ва нейропептид Y нинг юқори диагностик ва прогностик аҳамияти аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Овқатланиш хулқ-атвор бузилиши билан оғриган беморларни ўз вақтида ташхислаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор Ўзбекистон Республикасининг тажриба ҳудудларининг (Тошкент шаҳри, Самарқанд, Жиззах, Андижон вилоятлари) ёш аҳолиси ўртасида алиментар-конституционал семизлиги бўлган шахслар орасида овқатланиш хулқ-атворининг бузилиши (ОХБ) частотаси бўйича популяцион таҳлили асосида психоэмоционал ва антропометрик хавф кластерларини ажратиш имконини берадиган аёлларда чекловчи ва эмоционал овқатланиш хулқ-атвори, эркакларда эса ташқи таъсирга берилувчан тури каби гендер фарқлар аниқланганлиги академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 12 декабрда 44-сон билан тасдиқланган «Семизлиги бўлган ёшларда овқатланиш хулқ-атвори бузилишларини эрта аниқлаш учун халқаро ДЕБҚ сўровномаси ва Занг хавотирини ўзини ўзи баҳолаш шкаласини жорий этиш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Навоий вилояти эндокринология диспансери бўйича 15.12.2023 йилдаги 67/1-сон ҳамда академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали бўйича 22.07.2024 йилдаги 26-и-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 22 майдаги 18-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўтказилган тадқиқотлар туфайли семизлик ва овқатланиш хулқи бузилиши билан оғриган беморларни аниқлаш имконияти кўрсатилди, бу умуман олганда даволаш самарадорлигини оширади ва барқарор таъсирга эришади. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган 5,5 млн. сўмдан 7,5 млн. сўмгача бюджет маблағлари семизлик билан оғриган беморларни скрининг қилишда овқатланиш бузилишининг турини аниқлашга имкон берадиган махсус Голландия ДЕБҚ сўровномаси ва Занг хавотирини ўзини ўзи баҳолаш шкаласини қўллаш натижасида иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: илк бор ДЕБҚ номли голланд сўровномаси ва Занг хавотирини ўз-ўзини баҳолаш шкаласидан фойдаланиб, ОХБ феноменологиясини ҳар томонлама баҳолаш асосида овқатланиш хулқ-атвори (чекловчи, эмоциоген, экстернал) турларидаги фарқлар ва уларнинг психосоматик ва биокимёвий белгилар билан боғликлиги аниқланганлиги академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 12 декабрда 44-сон билан тасдиқланган «Семизлиги бўлган ёшларда овқатланиш хулқ-атвори бузилишларини эрта аниқлаш учун халқаро ДЕБҚ сўровномаси ва Занг хавотирини ўзини ўзи баҳолаш шкаласини жорий этиш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Навоий вилояти эндокринология диспансери бўйича 15.12.2023 йилдаги 67/1-сон ҳамда академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали бўйича 22.07.2024 йилдаги 26-и-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 22 майдаги 18-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: семизлиги бўлган ёш беморларни текширишда Голландиянинг ДЕБҚ сўровномаси ва Занг хавотирини ўзини ўзи баҳолаш шкаласидан фойдаланиш ОХБ турини (чекловчи, эмоционал ва экстернал турлари) аниқлашга имкон беради, шунга қараб патогенетик жиҳатдан асосланган даволаш амалга оширилади. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган 5,5 млн. сўмдан 15 млн. сўмгача бюджет маблағлари семизлиги бўлган ёшларда ОХБ хусусиятларини баҳолаш бўйича тадқиқот натижалари беморларнинг ўз касалликлари тўғрисида хабардорлик даражасини ошириш натижасида иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: семизликка чалинган ёш беморларда ОХБнинг муайян турларини ривожланиш хавфини аниқлаш имконини берадиган патологик овқатланиш хулқ-атвори шаклланишининг хавотирланиш даражаси, тана вазни индекси, инсулинга чидамлилик ва липидлар алмашинувидаги ўзига хос ўзгаришлар каби асосий психоэндокрин предикторлар асосланганлиги академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 12 декабрда 44-сон билан тасдиқланган «Семизлиги бўлган ёшларда овқатланиш хулқ-атвори бузилишларини эрта аниқлаш учун халқаро ДЕБҚ сўровномаси ва Занг хавотирини ўзини ўзи баҳолаш шкаласини жорий этиш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Навоий вилояти эндокринология диспансери бўйича 15.12.2023 йилдаги 67/1-сон ҳамда академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали бўйича 22.07.2024 йилдаги 26-и-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 5-майдаги 18-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: семизлик билан оғриган беморларга хос бўлган патологик овқатланиш хулқ-атворининг шаклланиши учун башорат қилувчи омиллар сифатида намоён бўладиган энг муҳим омиллар биринчи марта аниқланган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган 5,5 млн. сўмдан 15 млн. сўмгача бюджет маблағлари семизлиги бўлган ёшларда ОХБ хусусиятларини баҳолаш бўйича тадқиқот натижалари амалий соғлиқни сақлашга жорий этилди. Бемор тўғри даволаш натижасида иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: илк бор овқатланиш хулқ-атворининг турли кўринишларида ОХБнинг эмоциоген ва чекловчи турларини аниқлашда танлаб таъсир этувчанлигини кўрсатадиган гипоталамик нейропептидлариорексин А ва нейропептид Y нинг юқори диагностик ва прогностик аҳамияти аниқланганлиги академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 12 декабрда 44-сон билан тасдиқланган «Семизлиги бўлган ёшларда овқатланиш хулқ-атвори бузилишларини эрта аниқлаш учун халқаро ДЕБҚ сўровномаси ва Занг хавотирини ўзини ўзи баҳолаш шкаласини жорий этиш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Навоий вилояти эндокринология диспансери бўйича 15.12.2023 йилдаги 67/1-сон ҳамда академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали бўйича 22.07.2024 йилдаги 26-и-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 22 майдаги 18-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: қондаги Орексин А ва Нейропептид У маркерларини баҳолаш орқали овқатланиш хулқ-атвори бузилишини эрта ташхислаш, турли даражадаги семизлиги бўлган ёш беморларда патогенетик даражада ҳам семизликни, ҳам ҳиссий бузилишларни ўз вақтида консерватив даволашни амалга оширишга имкон беради ва шу билан даволаш самарадорлигини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган 15 млн. сўмгача бюджет маблағлари семизлиги бўлган ёшларда қондаги орексин А ва нейропептид У гипоталамик маркерларини комплекс баҳолаш амбулатор даволаш натижасида иқтисод қилинади.