Олимов Жахонгир Абдуазимжон углининг
фалсафа доктори (Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ички қулоқ туғма аномалияларида сенсоневрал карликнинг диагностикаси ва 3D-визуализациядан фойдаланиб хирургик даволаш тактикасини такомиллаштириш» 14.00.04 – Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Tib4034.
Илмий раҳбар: Абдукаюмов Абдуманнап Абдумаджитович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий – амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Арифов Сайфитдин Сайдазимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Кузовков Владислав Евгеньевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Федерал давлат бюдждет муассасаси илмий-клиник оториноларингология маркази (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ички қулоқ туғма аномалияларида 3D-моделлаштириш ва визуализация технологиялари ёрдамида кохлеар имплантация тизимида сенсоневрал эшитиш заифлиги бўлган болаларни олиб боришни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда ички кулок тугма аномалияларида 3D моделлаштириш оркали RadiAnt ва Otoplan визуализация технологиялари ёрдамида ички кулок анатомик тузулмалари моделлаштирилган ва аномалия турига мувофик кохлеар имплантация операциялари техникаси ишлаб чикиш имконини бериши исботланган;
болаларда ички қулоқ туғма аномалияларининг анатомик тузилишини Otoplan дастури ёрдамида моделлаштириш орқали аномалия турига мос кохлеар имплант электрод панжарасини аниқ танлаш муҳим экани исботланган;
Кохлеар морфометрия - 3D визуализация маълумотларига асосланган ҳолда ва Otoplan дастури ёрдамида эллиптик-даврий аппроксимация (ECA) усули орқали чиғаноқ узунлигини (CDL) ҳисоблашни ўз ичига олади ҳамда ички қулоқнинг ўлчамларини аниқлаш орқали кохлеар имплант электрод панжарасининг ўлчамини белгилаш учун асос эканлиги исботланган;
3D моделлаштириш болаларда ички қулоқ аномалиялари мавжуд ҳолларда операциягача бўлган жарроҳлик режалаштиришни самарали амалга ошириш ва кохлеар имплантациядан кейин ички қулоқда электрод панжарасининг аниқ жойлашувини моделлаштириш имконини яратади, бу esa асоратлар сонини 46,2% дан 16,0% гача камайтиришга олиб келиши илмий жиҳатдан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 12-апрелдаги №000096-сонли йигилиш баённомасига асосан Илмий-тадкикот натижаларни амалиётга тадбиги буйича хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: болаларда ички кулок тугма аномалияларида 3D моделлаштириш оркали RadiAnt ва Otoplan визуализация технологиялари ёрдамида ички кулок анатомик тузулмалари моделлаштирилган ва аномалия турига мувофик кохлеар имплантация операциялари техникаси ишлаб чикиш имконини бериши исботланганлиги Қорақалпоғистон Республикаси болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 2024 йил 18 ва 20 ноябрдаги №11, 12-сонли буйруқлар асосида, Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 2025 йил 25 январдаги №15-сонли буйруқ асосида амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: 3D-моделлаштириш оркали RadiAnt ва Otoplan визуализация технологиялари ёрдамида болаларда ички қулоқ аномалияларини эрта аниқлаш имконияти яратилади, асоратлар сони камаяди ва операциялар муваффақиятини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: Ички қулоқ аномалияларини эрта аниқлаш жарроҳлик аралашувларини самарали режалаштириш, қўшимча текширувлар заруриятидан қочиш ва 188 бемордан 300000 сўм дан хар бир беморга тежалишини таъминлади. Хулоса: Ўз вақтида ташхис қўйиш асоратлар сонини камайтиради, операциялар муваффақиятини оширади ва ҳар бир бемор учун 300000 сўм миқдорида бюджет маблағларини тежайди.
иккинчи илмий янгилик: болаларда ички қулоқ туғма аномалияларининг анатомик тузилишини Otoplan дастури ёрдамида моделлаштириш орқали аномалия турига мос кохлеар имплант электрод панжарасини аниқ танлаш муҳим экани исботланган. Бу Otoplan дастурида моделлаштириш орқали аномалия турига мос равишда амалга оширилди ва Қорақалпоғистон Республикаси болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 2024 йил 18 ва 20 ноябрдаги №11, 12-сонли буйруқлар асосида, Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 2025 йил 25 январдаги №15-сонли буйруқ асосида амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: Otoplan 3D-моделлаштириш визуализация технологияси чиғаноқни 3D форматда батафсил кўриб чиқиш ва керакли ўлчамдаги электрод тўрини танлаш имконини яратади, қайта операцияларнинг олдини олади. Иқтисодий самарадорлиги: Ички қулоқ аномалияларини эрта аниқлаш жарроҳлик аралашувларини самарали режалаштириш имконини берди, қўшимча текширувларга эҳтиёж колдирмади ва 22 бемордан хар бирига 300000 сўмдан маблағ тежалди. Хулоса: Ўз вақтида ташхис қўйиш асоратлар сонини камайтиради, операцияларнинг муваффақиятини оширади ва 22 бемор учун 6600000 сўм бюджет маблағини тежашга имконини яратади.
учинчи илмий янгилик: Кохлеар морфометрия - 3D визуализация маълумотларига асосланган ҳолда ва Otoplan дастури ёрдамида эллиптик-даврий аппроксимация (ECA) усули орқали чиғаноқ узунлигини (CDL) ҳисоблашни ўз ичига олади ҳамда ички қулоқнинг ўлчамларини аниқлаш орқали кохлеар имплант электрод панжарасининг ўлчамини белгилаш учун асос эканлиги исботланган. Бунга Эллиптик-Доиравий Аппроксимация (ECA) усули билан чиғаноқ йўли узунлигини (CDL) ҳисоблаш киради. Бу ички қулоқ ўлчамларини аниқ белгилаш ва кохлеар имплант электрод тўрининг ўлчамини танлаш имконини беради. Ушбу ёндашув Қорақалпоғистон Республикаси болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 2024 йил 18 ва 20 ноябрдаги №11, 12-сонли буйруқлар, Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 2025 йил 25 январдаги №15-сонли буйруқ асосида амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: Otoplan 3D-моделлаштириш ёрдамида чиғаноқ ичидаги йўлни диагностик ҳисоблаш, чиғаноқнинг аниқ ўлчамини билиш ва тўғри имплантни танлаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: Ички қулоқ аномалияларини эрта аниқлаш жарроҳлик аралашувларини самарали режалаштиришга имкон берди, қўшимча текширувларга зарурат туғдирмади ва 19 беморда 5700000 сўм тежалди. Хулоса: Ўз вақтида ташхис қўйиш асоратлар сонини камайтиради, операциялар муваффақиятини оширади ва бир бемор учун 300000 сўм бюджет маблағини тежашга имкон беради.
тўртинчи илмий янгилик: 3D моделлаштириш болаларда ички қулоқ аномалиялари мавжуд ҳолларда операциягача бўлган жарроҳлик режалаштиришни самарали амалга ошириш ва кохлеар имплантациядан кейин ички қулоқда электрод панжарасининг аниқ жойлашувини моделлаштириш имконини яратади, бу esa асоратлар сонини 46,2% дан 16,0% гача камайтиришга олиб келиши илмий жиҳатдан исботланган. Бу Қорақалпоғистон Республикаси болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 2024 йил 18 ва 20 ноябрдаги №11, 12-сонли буйруқлар ва Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 2025 йил 25 январдаги №15-сонли буйруқ асосида амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: RadiAnt ва Otoplan 3D-моделлаштириш дастурлари чиғаноқ ичида электрод тўрининг жойлашувини батафсил кўриб чиқиш, операция самарадорлигини аниқлаш ва электроднинг тўлиқ киритилмаслиги, имплант экструзияси, ликворея, ички эшитув йўлига кириб кетиш, менингит каби асоратларни олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: RadiAnt ва Otoplan 3D-моделлаштириш технологияларидан фойдаланиш кохлеар имплантациядан кейинги асоратлар хавфини камайтиради. Бу қайта операциялар ва қўшимча аралашувлар эҳтиёжини камайтиради, даволаш ва реабилитация харажатларини қисқартиради ва 30 беморда 9000000 сўм тежалишига олиб келди. Хулоса: Ташхис аниқлиги ва операциялар муваффақиятининг ошиши асоратларни 3 баробар камайтиради, даволаш харажатларини қисқартиради ва бир бемор учун 300000 сўм бюджет маблағини тежаш имконини беради