Абдумаликова Гули-Раъно Фарруҳ қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Ўзбекистонда демографик ўзгаришларнинг меҳнат бозорига таъсири», 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt5144.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даража ва унвони: Ғойипназаров Санжар Баходирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.I.100.01 
Расмий оппонентлар: Зокирова Нодира Каландаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тагаев Беҳзод Эргашевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда демографик ўзгаришларнинг меҳнат бозорига таъсирининг оқибатларини юмшатиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
меҳнат бозорига демографик ўзгаришларининг таъсирини баҳолашнинг услубий асослари ижтимоий-демографик риск омиллари, истиқбол меҳнат бозоридаги сифат ўзгаришларининг талаб-таклифга мутаносиб таъсирини эътиборга олган ҳолда такомиллаштирилган; 
демографик ўзгаришлар ва институционал ислоҳотларнинг узлюксизлиги шароитида меҳнат бозорининг тартибга солиш механизми унинг салбий таъсирини юмшатиш стратегиялари ва инцрументлари такомиллаштирилган;
урбанизация жараёнлари жадаллашуви шароитда ижтимоий обектлар (таълим муассасалари ва соғлиқни сақлаш ташкилотлари)ни сунъий интеллектга асосланган “Ақлли шаҳар” консепсияси асосида уларнинг сони ва фаолият йўналиши бўйича лойиҳалаш ва жойлаштириш схемаси таклиф этилган; 
Ўзбекистонда демографик дивиденд босқичлари асосланган ҳолда унинг асосий хусусиятлари очиб берилган ҳамда инсон капиталига инвестицияларни манзилли йўналтиришга кўра демографик ўтиш босқичларида миллий демографик дивиденд олиш имкониятлари баҳоланиб, унинг муҳим имкониятлари асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда демографик ўзгаришларнинг меҳнат бозорига таъсирини баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
меҳнат бозорига демографик ўзгаришларининг таъсирини баҳолашнинг услубий асослари ижтимоий-демографик риск омиллари, истиқбол меҳнат бозоридаги сифат ўзгаришларининг талаб-таклифга мутаносиб таъсирини эътиборга олган ҳолда такомиллаштириш бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисо-диёт ва молия вазирлиги ҳамда Жаҳон банки иштирокидаги “Мамлакатдаги инсон капитали даражаси ва миллий иш кучи рақобатбардошлигини ошириш консепсияси”ни ишлаб чиқишда ҳамда “Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини мустаҳкамлаш” лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025-йил 9-апрелдаги 01/00-04/10-3204-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф демографик ўзгаришлар натижасида меҳнат бозорининг ташкилий-ҳуқуқий ҳамда ижтимоий-иқтисодий жиҳатларини такомиллаштириш ва макродаражада ишчи кучи рақобатбардошлигини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
демографик ўзгаришлар ва институционал ислоҳотларнинг узлюксизлиги шароитида меҳнат бозорининг тартибга солиш механизми унинг салбий таъсирини юмшатиш стратегиялари ва интрументларига кўра такомиллаштириш бўйича таклиф Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг маҳалланинг жамият ҳаётидаги ўрнини ошириш ҳамда соҳада бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича мақсадли дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмасининг 2025-йил 24-февралдаги 04-04-/1-2170-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф маҳаллаларда кексалар ва фахрийлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга моддий кўмаклашиш ҳамда уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, аёллар,                       ёшлар ва доимий даромад манбага эга бўлмаган ишсиз аҳолини касб-ҳунар, тадбиркорликка ўқитиш ва уларнинг иш билан бандлигини таъминлашга муайян даражада хизмат қилган. 
урбанизация жараёнлари жадаллашуви шароитда ижтимоий объектлар (мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, поликлиника, маҳаллалар, таълим муассасалари, дорихона, масжид, қабристон, парклар, кутубхоналар)ни сунъий интеллектга асосланган “Ақлли шаҳар” консепсияси асосида уларнинг сони ва фаолият йўналиши бўйича лойиҳалаш ва жойлаштириш схемаси бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат кадастрлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси фаолиятида соҳага оид ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат кадастрлар палатаси 2025-йил 2-июлдаги 04-24-10829-сон маълумотномаси). Таклиф давлат бюджетидан ажратилган ижтимоий соҳага йўналтирилган маблағларни ижтимоий объектларни реконструксияси ва қурилиши учун мақсадли йўналтиришга, ортиқча харажатларни қисқартириҳга, тизимдаги шаффофлик ва холисликни таъминлашга, жойларда етарли бўлмаган ижтимоий обектларни қурилиши ва кенгайтирилиши учун давлат режасига киритишга ҳамда бино ва иншоотларни баҳолаш орқали аҳволи оғир бўлган жойларга тендер иштирокисиз ҳам жамғармаларни жалб қилиш имкониятларини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
Ўзбекистонда демографик дивиденд босқичлари асосланган ҳолда унинг асосий хусусиятлари очиб берилган ҳамда инсон капиталига инвестицияларни манзилли йўналтиришга кўра демографик ўтиш босқичларида миллий демографик дивиденд олиш имкониятлари баҳоланиб, унинг муҳим имкониятлари бўйича таклифдан “Аҳоли бандлиги ва ишсизлик ҳисобини юритишнинг янги методологияси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025-йил 9-апрелдаги 01/00-04/10-3204-сон маълумотномаси). Таклиф меҳнат бозорини тизимли ўрганиш ва унинг ривожланиш тенденсияларини таҳлили натижаларининг асосланганлик даражасини ошириш, меҳнат ресурслари балансини шаҳар ва қишлоқ, ёш ва жинс кўрсаткичлари кесимида шакллантиришни кўзда тутган ҳолда таркиб кўрсаткичларининг кўламини кенгайтирган ҳолда аниқлаш ва таҳлил қилишда самарадорликни оширишга муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish