Туробов Ҳатамжон Хусанбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “10-12 ёшли стол теннисчилар жисмоний тайёргарлигида ёрдамчи машқлар комплексини қўллаш методикаси”, 13.00.04 - Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Ped1858.
Илмий раҳбар: Тажибаев Сойиб Самижонович. педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Рахимов Владимир Шавкатович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Акрамов Жасур Анварович педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 10-12 ёшли стол теннисчиларнинг ҳаракат тайёргарлигида ёрдамчи машқлар комплексини қўллаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
10-12 ёшли стол теннисчиларнинг ҳужум ва қарши ҳужум ҳаракатлари самарадорлигини ошириш мақсадида тезкор узатмалар вақтини ҳамда йўналишини кескин ўзгартиришни талаб қилувчи махсус машқлар асосида табақалаштирилган ёрдамчи машқлар комплексидан фойдаланиш ҳисобига ҳаракат координацияси, реакция тезлиги ҳамда чаққонлик сифатлар ривожлантирилган;
бошланғич тайёргарлик босқичидаги стол теннисчиларнинг жисмоний тайёргарлигига таъсир кўрсатувчи асосий омилларни таҳлил қилган ҳолда, турли босқичларда табақалаштирилган ва тайёргарлик турларини ривожлантиришга йўналтирилган ёрдамчи машқлар комплексини қўллаш алгоритмини ишлаб чиқиш ҳисобига техник ҳаракатларни ўргатиш методикаси такомиллаштирилган;
ёш стол теннисчиларнинг бошланғич жисмоний ҳолатини аниқлаш учун ишлаб чиқилган мос воситаларни саралаш ҳамда мунтазам равишда мониторинг қилган ҳолда ўзгаришларни белгиланган мезонлар орқали баҳолашни ўзида мужассам этувчи ёрдамчи машқларнинг самарадорлигини баҳоловчи методик тизим ишлаб чиқиш ҳисобига ёш спортчиларнинг техник тайёргарлигини мусобақаларда намоён этиш имкониятлари кенгайтирилган;
10-12 ёшли стол тайёргарлик ҳолатига мос тарзда юклама, дам олиш ҳамда тикланиш жараёнлари уйғунлаштирилган ҳолда турли босқичларда тузилган машғулотлар режасига асосланган йиллик тайёргарлик моделини ишлаб чиқиш ҳисобига машғулот жараёнини оқилона ташкил этиш самарадорлиги оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 10-12 ёшли стол теннисчилар жисмоний тайёргарлигида ёрдамчи машқлар комплексини қўллаш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
10-12 ёшли стол теннисчиларнинг ҳужум ва қарши ҳужум ҳаракатлари самарадорлигини ошириш мақсадида тезкор узатмалар вақтини ҳамда йўналишини кескин ўзгартиришни талаб қилувчи махсус машқлар асосида табақалаштирилган ёрдамчи машқлар комплексидан фойдаланиш бўйича таклифлар Наманга вилояти спорт мактаби спортчиларининг машғулот жараёнларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2024-йил 30-августдаги 03-16/8584-сон маълумотномаси). Натижада, техник-тактик ҳаракатларда реакция тезлиги ва координация 16-18%, чап/ўнг йўналишдаги зарба аниқлиги 12-17%, чаққонлик 5-7%, мувозанат ва тана назорати эса 13-14% даражасида яхшиланган;
бошланғич тайёргарлик босқичидаги стол теннисчиларнинг жисмоний тайёргарлигига таъсир кўрсатувчи асосий омилларни таҳлил қилган ҳолда, турли босқичларда табақалаштирилган ва тайёргарлик турларини ривожлантиришга йўналтирилган ёрдамчи машқлар комплексини қўллаш алгоритми ишлаб чиқилиб, Тошкент шаҳар спорт мактабларида шуғулланувчи ёш теннисчилар машғулот жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2024-йил
30-августдаги 03-16/8584-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган методика стол теннис техникасини ўргатиш жараёнини камида 15-18% гача такомиллаштиришга эришган;
ёш стол теннисчиларнинг бошланғич жисмоний ҳолатини аниқлаш учун ишлаб чиқилган мос воситаларни саралаш ҳамда мунтазам равишда мониторинг қилган ҳолда ўзгаришларни белгиланган мезонлар орқали баҳолашни ўзида мужассам этувчи ёрдамчи машқларнинг самарадорлигини баҳоловчи методик тизими ишлаб чиқилиб, Андижон вилояти спорт мактабларида шуғулланувчи ёш теннисчиларни машғулот жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2024-йил 30-августдаги 03-16/8584-сон маълумотномаси). Натижада, барча жисмоний сифатлар кесимида ҳисобланганда умумий жисмоний тайёргарлиги
8-12 % га яхшиланган.
10-12 ёшли стол тайёргарлик ҳолатига мос тарзда юклама, дам олиш ҳамда тикланиш жараёнлари уйғунлаштирилган ҳолда турли босқичларда тузилган машғулотлар режасига асосланган йиллик тайёргарлик модели “Бошланғич тайёргарлик босқичида машғулотларни ташкил этиш (стол тенниси)” номли ўқув қўлланма (ЎҚ-0000170, 08.01.2025, №10-И/Ч) мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2024-йил 30 августдаги 03-16/8584-сон маълумотномаси). Натижада, ёш стол теннисчилари билан олиб борилган машғулотлар самарадорлиги 11,3 % га оширилган.