Хожиев Шоҳруҳ Саиджаппар ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёш хоккейчиларни ҳаракат тайёргарлигини шакллантиришда 3Д технологиясини қўллаш методикаси”, 13.00.04 - Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4645.
Илмий раҳбар: Тажибаев Сойиб Самижонович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Ярашев Комилжон Дехканович педагогика фанлари доктори, (DSc), профессор; Акрамов Жасур Анварович педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улугʻбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 3Д технологияларидан фойдаланиш орқали бошланғич тайёргарлик босқичидаги хоккейчиларнинг ҳаракат тайёргарлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бошланғич тайёргарлик босқичидаги хоккейчиларнинг муз устида асосий туриш техникасини ўргатиш мақсадида асосий биомеханик параметрлар кўрсаткичлари (тиззаларнинг эгилиш, тана ҳолати аниқлиги, тўпиқ бўғини) бурчак даражасини 3Д технологияси орқали аниқлаш ҳисобига сирғалиш ҳаракатларни бажариш имкониятлари кенгайтирилган;
9-10 ёшли хоккейчининг майдонда жойлашув нуқтасидан тезланиш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида қисқа масофага стартдан чиқиш, ҳаракатни таъминловчи корпус бурчаклари ҳамда тана массасининг тақсимланишини 2Д таҳлил дастури ёрдамида аниқлаган ҳолда махсус машқлар комплексини қўллаш ҳисобига масофани минимал вақтда босиб ўтиш самарадорлиги оширилган;
бошланғич тайёргарлик босқичидаги хоккейчиларда йўналишни ўзгартириш техникасини ошириш мақсадида қайрилишлар элементни бажаришга таъсир қилувчи асосий биомеханик параметрларни аниқлаган ҳолда ВР-блок, Реаcт-Лигҳт технологияларидан 6 ҳафталик дастурда фойдаланиш ҳисобига ҳимоявий қайрилиш техникасини бажариш имкониятлари кенгайтирилган;
9-10 ёшли хоккейчиларнинг депсинишда оёқ диагонал бўйлаб сакраш динамикасини ошириш учун куч, чаққонлик сифатларини ривожлантиришга қаратилган машқлар мазмуни, такрорланишлар сони, дам олиш интервалларини рацион тақсимлаган дастуридан машғулотнинг асосий қисмида фойдаланиш ҳисобига белгиланган масофага сакраш самарадорлиги яхшиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 3Д технологияларидан фойдаланиш орқали бошланғич тайёргарлик босқичидаги хоккейчиларнинг ҳаракат тайёргарлигини ошириш бўйича олинган натижалар асосида:
бошланғич тайёргарлик босқичидаги хоккейчиларнинг муз устида асосий туриш техникасини ўргатиш мақсадида асосий биомеханик параметрлар кўрсаткичлари (тиззаларнинг эгилиш, тана ҳолати аниқлиги, тўпиқ бўғини) бурчак даражасини 3Д технологияси орқали аниқлаш бўйича таклиф ва тавсиялар “Снежний Барс” хоккей клуби“ хоккейчилари машғулот жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 6-майдаги 02-16/4755-сон маълумотномаси). Натижада, асосий туриш ҳолати бўйича муздаги натижалар 18% га ва 3Д лабораториядаги натижалар 39% га яхшиланишган;
9-10 ёшли хоккейчининг майдонда жойлашув нуқтасидан тезланиш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида қисқа масофага стартдан чиқиш, ҳаракатни таъминловчи корпус бурчаклари ҳамда тана массасининг тақсимланишини 2Д таҳлил дастури ёрдамида аниқлаган ҳолда махсус машқлар комплексидан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар “Снежний Барс” хоккей клуби хоккейчилари машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 6-майдаги 02-16/4755-сон маълумотномаси). Натижада, 20 м масофани босиб ўтиш вақти (нисбий ўсиш) 6,2% га ошган;
бошланғич тайёргарлик босқичидаги хоккейчиларда йўналишни ўзгартириш техникасини ошириш мақсадида қайрилишлар элементни бажаришга таъсир қилувчи асосий биомеханик параметрларни аниқлаган ҳолда ВР-блок, Реаcт-Лигҳт технологияларидан 6 ҳафталик дастурда фойдаланиш бўйича таклифлар “Снежний Барс” хоккей клуби хоккейчилари машғулот жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 6-майдаги 02-16/4755-сон маълумотномаси). Натижада, хоккейчиларнинг ҳимоявий қайрилишларидаги нисбий ўсиш улуши 19% га ўсган;
9-10 ёшли хоккейчиларнинг депсинишда оёқ диагонал бўйлаб сакраш динамикасини ошириш учун куч, чаққонлик сифатларини ривожлантиришга қаратилган машқлар мазмуни, такрорланишлар сони, дам олиш интервалларини рацион тақсимлаган дастуридан машғулотнинг асосий қисмида фойдаланиш бўйича тавсиялар “Снежний Барс” хоккей клуби хоккейчилари машғулот жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 
6-майдаги 02-16/4755-сон маълумотномаси). Натижада, ёш хоккейчиларнинг диагонал сакраш усул узунлиги 8 % га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish