Ўктамов Дилёрбек Тожибоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Йиллик тайёргарлик машғулотларида 5000 метр масофага югурувчиларни  мусобақаларга тайёрлаш методикаси”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped3740.
Илмий раҳбар: Ниязов Сахибжан Сабиржанович педагогика фанлар номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Олимов Мухсинбек Сотиволдиевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Тўхтабоев Низомжон Турсуналиевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. 
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институт.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади йиллик тайёргарлик машғулотларида 5000 метр масофага югурувчиларни мусобақаларга тайёрлаш методикасини ишлаб чиқишдан иборат 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
узоқ масофага югурувчи спортчиларнинг йиллик тайёргарлик машғулотларини самарали режалаштириш учун, ҳар бир мезоциклнинг битта микроциклида машғулот жараёнига дам олиш оралиғи 60 дақиқадан 90 дақиқагача бўлган кўп серияли 10 км такрорий югуриш юкламасини киритиш ёрдамида тайёргарлик жараёни оптималлаштирилган;
узоқ масофага югурувчиларнинг функсионал тайёргарлигини ривожлантириш учун, спортчилар тайёргарлик даражасидан келиб чиқиб, ҳажмли, шиддатли, зарбдор ва мусобақа микроциклларида юкламаларни ўрта, катта, субмаксимал ва максимал шиддат зоналарида бажариш усули қўлланилиб, юкламанинг физиологик самарадорлиги оширилган;
узоқ масофага югурувчиларнинг тайёргарлик самарадорлигини ошириш учун, тайёргарликнинг мусобақа олди ва мусобақа микроциклларида югуриш тезлиги ва масофани ҳис қилдирувчи бир маромли югуриш усулидан ташкил топган ихтисослашган машқлар арсеналидан фойдаланиш натижасида мусобақага тайёрлик даражаси яхшиланган;
узоқ масофага югурувчиларнинг мусобақага тайёргарлик имкониятларини кенгайтириш учун, мусобақага тайёргарлик дастурига давомийлиги 3, 6 ва 10 дақиқали тезкор куч чидамлилигини ривожлантирувчи югуриш юкламаларини киритиш ёрдамида спортчиларнинг тезкор-куч салоҳияти ва мусобақавий чидамлилик даражаси оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Спортда камолотга эришиш гуруҳи 
5000 метр масофага югурувчи спортчиларнинг йиллик тайёргарлик машғулотларида мусобақаларга тайёрлаш бўйича тадқиқотлар давомида олинган илмий натижалар асосида: 
узоқ масофага югурувчи спортчиларни йиллик тайёргарлик машғулотларини режалаштиришда ҳар мезоциклни битта микроциклида машғулот жараёнига такрорий югуришда дам олиш вақтини 60 дақиқадан 90 дақиқагача бўлган оралиқдаги кўп серияли 10 кмга югуриш юкламасини киритиш бўйича таклиф ва тавсиялар “Енгил атлетика ва уни ўқитиш методикаси (узоқ масофага югуриш техникасини ўргатиш)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 13-майдаги 166-140-сонли рухсатномаси). Натижада, талаба-спортчиларнинг 5000 м. масофага юрусиҳ натижалари 9,6% га яхшиланган;
узоқ масофага югурувчиларни машғулотларини режлаштириш учун тайёргарлик даражасидан келиб чиқиб, ҳажмли, шиддатли, зарбдор ва мусобақа микроциклларидаги юкламаларни, ўрта, катта, субмаксимал ва максимал шиддат зоналарида бажариш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Енгил атлетика Федерацияси югуришнинг чидамкорлик турлари бўйича терма жамоанинг таркибидаги узоқ масофаларга югурувчиларини машғулот жараёнларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 10-апрелдаги 02-16/3523-сонли маълумотномаси). Натижасида, Ўзбекистон чемпионати 2024 мусобақасида 1-ўрин, Янги нафас 2024 мусобақасида 1-ўрин, Универсиада 2023 мусбақасида бронза медал ва бир қанча халқаро ярим марафон мусобақаларида фахрли ўринларни эгаллаган;
узоқ масофага югурувчиларни тайёргарлик турларини ошириш учун ихтисослашган машқлар арсеналини тайёргарликнинг мусобақа олди ва мусобақа микроциклларида, югуриш тезлиги ва масофани хис қилдирувчи бир маромли югуриш усулини машғулот жараёнига киритиш бўйича таклиф ва тавсиялар Наманган давлат университетининг узоқ масофага югурувчиларнинг машғулот жараёнларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 10-апрелдаги 02-16/3523-сонли маълумотномаси). Натижада, узоқ масофага югурувчиларнинг спорт натижалари 8,6%га яхшиланган;
узоқ масофага югурувчиларни машғулот методикасини такомиллаштириш учун мусобақаларга тайёрлаш дастурига  давомийлиги 3-6-10 дақиқали тезкор куч чидамлиликни ривожлантирувчи югуриш юкламасини киритиш Андижон давлат университетининг енгил атлетика ихтисослиги талабаларининг машғулот жараёнларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 10-апрелдаги 02-16/3523-сонли маълумотномаси). Натижада, спорт мусобақаларида тадқиқотга жалб этилган спортчилардан бир қанча Республика чемпионлари, 
2 нафар Спорт устаси, 4 нафар Спорт усталигига номзод ва 6 нафар И-разрядли узоқ масофага югурувчилар тайёрлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish