Омонов Отажон Журақуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Экологик барқарор бизнесни рағбатлантириш шароитида солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш», 08.00.07 - Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.2.PhD/Iqt
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даража ва унвони: Абдурахманов Олим Каландарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, ДСc.22/30.12.2019.И.100.01
Расмий оппонентлар: Хамидулин Михаил Борисович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Курбонбекова Мохичехра Туробжонова, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент Интернатионал университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: экологик барқарор бизнесни рағбатлантириш шароитида солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экологик тоза технологияларни жорий этиш ва ресурслардан самарали фойдаланишга бизнесни рағбатлантириш билан бирга бюджетга барқарор солиқ тушумларини таъминловчи мувозанатлаштирилган солиқ сиёсати шакллантирилишини назарда тутган ҳолда солиқ маъмурчилиги ва экологик жиҳатдан барқарор ривожланишни интеграциялаш ёндашуви асосланган;
илғор халқаро амалиётга кўра миллий иқтисодиёт шароитига мослаштирилган ҳолда экологик хавфсиз технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этаётган корхоналар учун солиқ имтиёзлари, инвестициявий преференсиялар ва субсидиялар тизимини ўз ичига олган “яшил” бизнесни солиқ орқали рағбатлантириш механизми таклиф этилган;
солиқ инструментларининг экологик жиҳатдан барқарор бизнес ривожига таъсирини баҳолаш ва атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтиришга йўналтирилган корхоналар учун самарали солиқ рағбатларини шакллантиришга кўра экологик солиққа тортиш самарадорлигини мониторинг қилиш бўйича тизимли ёндашув таклиф этилган;
соҳада шаффофликни ошириш, экологик солиқлар назоратни кучайтириш ва экологик аҳамиятга эга тармоқларда солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларини камайтиришда экологик тўловларни рақамли маъмурий тизимга тўла интеграциялаш, атроф-муҳитни масофавий мониторинг қилиш, солиқдан қочиш даражасини реал баҳолаш кабиларнинг қўшимча имкониятлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Экологик барқарор бизнесни рағбатлантириш шароитида солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
экологик тоза технологияларни жорий этиш ва ресурслардан самарали фойдаланишга бизнесни рағбатлантириш билан бирга бюджетга барқарор солиқ тушумларини таъминловчи мувозанатлаштирилган солиқ сиёсати шакллантирилишини назарда тутган ҳолда солиқ маъмурчилиги ва экологик жиҳатдан барқарор ривожланишни интеграциялаш ёндашуви Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 2-декабрдаги ПҚ-436-сон “Ўзбекистон Республикасини 2030-йилгача «яшил» иқтисодиётга ўтишга қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 6-июлдаги 26-77339-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф углерод солиғини жорий этиш СО₂ чиқиндиларини биринчи беш йил ичида 10,0–15,0%гача камайтириш, экологик тоза технологияларни жорий этиш бўйича солиқ имтиёзлари ва субсидияларни 30,0%гача ошириш, барқарор бизнесга нисбатан самарали солиқ маъмурчилиги эса солиқдан бўйин товлаш даражасини 20,0%гача камайтириш имкониятларини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
илғор халқаро амалиётга кўра миллий иқтисодиёт шароитига мослаштирилган ҳолда экологик хавфсиз технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этаётган корхоналар учун солиқ имтиёзлари, инвестисиявий преференсиялар ва субсидиялар тизимини ўз ичига олган “яшил” бизнесни солиқ орқали рағбатлантириш механизми Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 2-декабрдаги ПҚ-436-сон “Ўзбекистон Республикасини 2030-йилгача «яшил» иқтисодиётга ўтишга қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 6-июлдаги 26-77339-сонли маълумотномаси). Таклиф солиқ рағбатлари 500 миллион АҚШ долларигача инвестицияларни экологик тоза технологиялар соҳасига жалб қилиш, фаолият юритаётган корхоналар сонини 30,0%гача ошириш ва 20 мингга яқин янги иш ўринлари яратиш ҳамда экологик технологияларни жорий этаётган компаниялар учун солиқ юкини камайтиришда уларнинг харажатларини 25,0%гача қисқартириш, қайта тикланувчи манбалардан электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини 15,0%гача ошиши ва углерод гази чиқиндилари 10,0%гача қисқариш имкониятларини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
солиқ инструментларининг экологик жиҳатдан барқарор бизнес ривожига таъсирини баҳолаш ва атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтиришга йўналтирилган корхоналар учун самарали солиқ рағбатларини шакллантиришга кўра экологик солиққа тортиш самарадорлигини мониторинг қилиш бўйича тизимли ёндашув Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 2 декабрдаги ПҚ-436-сон “Ўзбекистон Республикасини 2030-йилгача «яшил» иқтисодиётга ўтишга қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорини ишлаб чиқишда фойдала-нилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 6-июлдаги 26-77339-сонли маълумотномаси). Таклиф мониторинг тизимини жорий этиш экологик таъсирни баҳолаш аниқлигини 35,0%гача ошириш, маълумотларни қайта ишлаш ва қарор қабул қилиш жараёнини 25,0%гача тезлаштириш, солиқ тартибга солишда маъмурий харажатларни 20,0%гача камайтириш, экологик солиқлар йиғимдорлигини 15,0%гача ошириш имкониятларини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
соҳада шаффофликни ошириш, экологик солиқлар назоратни кучайтириш ва экологик аҳамиятга эга тармоқларда солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларини камайтиришда экологик тўловларни рақамли маъмурий тизимга тўла интеграциялаш, атроф-муҳитни масофавий мониторинг қилиш, солиқдан қочиш даражасини реал баҳолаш кабиларнинг қўшимча имкониятлари бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 2-декабрдаги ПҚ-436-сон “Ўзбекистон Республикасини 2030-йилгача «яшил» иқтисодиётга ўтишга қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 6-июлдаги 26-77339-сонли маълумотномаси). Таклиф солиқ жараёни шаффофлигини 40,0%гача, экологик солиқлар йиғимдорлигини 20,0%гача ошириш ҳамда солиқ текширувлари муддатини 30,0%гача, экологик солиқлардан бўйин товлаш даражасини 25,0%гача, маъмурий жараёнларни соддалаштириш ва солиқ ҳисоботини юритиш бўйича бизнес харажатларини 15,0%гача қисқартириш имкониятларини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган.