Адилов Жамшид Хасан ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Александр Бекович-Черкасскийнинг Хива хонлигига ҳарбий юриши тарихшунослиги (ХВИИИ аср иккинчи ярми – ХХИ аср бошлари)”, 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Tar378
Илмий раҳбар: Алимова Дилором Агзамовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Миллий археология маркази
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Миллий археология маркази, DSc.02/02.30.12.2019.Tar.45.01.
Расмий оппонентлар: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Миллий археология маркази бош илмий ходими, тарих фанлари доктори, профессор Бахтиёр Мираимович Бабаджанов ва Маъмун университети “Тарих” кафедраси мудири, тарих фанлари доктори (DSc), профессор Садоқат Мақсудовна Маткаримова.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади А. Бекович-Черкасский юриши тарихи бўйича ХВИИИ-ХХИ аср бошларида яратилган илмий адабиётларни комплекс ўрганиш, умумлаштириш ва таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Россия империяси даври тарихшунослигида А. Бекович-Черкасскийнинг Хива хонлигига ҳарбий юришини тадқиқ этишда империя-экспансионистик ва ориенталистик ёндашувлар ҳукмрон бўлганлиги, юриш Марказий Осиёда таянч пунктини ўрнатиш, Ҳиндистонга йўл очиш ва олтин ресурсларини қўлга киритиш учун стратегик уриниш сифатида талқин қилинганлиги (Г.Миллер, Ф.Соймонов, В.Могутов), ХИХ асрнинг иккинчи ярмидан Россиянинг минтақадаги босқинчилик сиёсатини легитимация қилиш учун далил сифатида фойдаланилганлиги (А.Попов, М.Терентев, В.Григорев, К.Абаза ва бошқалар) асосланган;
Совет даври тарихшунослигида А.Бекович-Черкасский юриши тадқиқида тарихий ревизионизм устунлик қилиши, унинг доирасида ХХ асрнинг 40-йиллари иккинчи ярмидан бошлаб юриш ҳарбий экспансия акти сифатида эмас, балки тинч “элчилик миссияси” (Н. Молчанов, В. Бобилев ва б.) ва “илмий экспедиция” (Й. Княжецкая, К. Шафрановский, Й. Пўлатов ва б.) сифатида талқин қилинганлиги, бу эса даврнинг мафкуравий кўрсатмалари, империя ўтмишидан узоқлашиш ва бу воқеани “халқлар дўстлиги” тушунчасига киритишга интилиш (В. Вилинбахов, О. Омаров, М. Аннанепесов ва б.), яққол кўриниб турган сиёсий ва ҳарбий қарама-қаршилик фактларини атайлаб силлиқлаш ёки эътиборсиз қолдирилиши исботланган;
Ўзбекистоннинг мустақиллик даври тарихшунослигида ўзбек халқи давлатчилиги тарихи консепсиясига асосланган ҳолда А.Бекович-Черкасский юришини Россия босқинининг бошланиши, ташқи аралашувга қаршилик кўрсатиш, Хива хони Шерғознинг ҳаракатларини эса ўз давлатини ҳимоя қилиш сифатида талқин этувчи нарратив етакчилик қилиши (Х. Ғуломов, У. Абдурасулов, У. Шерипов, У. Убайдуллаев ва б.) асосланган;
Замонавий хорижий тарихшуносликда А. Бекович-Черкасский юриши масаласига танқидий-позитивистик ёндашув устунлик қилиши, юришнинг барча олдинги талқинларини (мақсадлари, сабаблари ва оқибатлари) танқид қилиш, Хива манбаларини тадқиқотларга жалб қилиш зарурати ва уни “Катта ўйин”нинг дебочаси сифатида кўриб чиқишга асосланганлиги (А. Андреев, Р. Почекаев, М. Ниёзматов, Д. Василев, П. Хопкирк, М. Озкан, Д. Орхан ва б.) аниқланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: А. Бекович-Черкасскийнинг Хива хонлигига ҳарбий юриши: тарихшунослик таҳлили тадқиқоти давомида олинган илмий натижалар асосида:
Россия империяси даври тарихшунослигида А. Бекович-Черкасскийнинг Хива хонлигига ҳарбий юришини тадқиқ этишда империя-экспансионистик ва ориенталистик ёндашувлар ҳукмрон бўлганлиги, юриш Марказий Осиёда таянч пунктини ўрнатиш, Ҳиндистонга йўл очиш ва олтин ресурсларини қўлга киритиш учун стратегик уриниш сифатида талқин қилинганлиги, ХИХ асрнинг иккинчи ярмидан Россиянинг минтақадаги босқинчилик сиёсатини легитимация қилиш учун далил сифатида фойдаланилганлиги тўғрисидаги маълумотлар “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ДУКнинг 2024-йил 13-декабрдаги 02-31-1298-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари юриш тарихи ҳақидаги тушунчаларни кенгайтиришга хизмат қилган.
Совет даври тарихшунослигида А. Бекович-Черкасский юриши тадқиқида тарихий ревизионизм устунлик қилиши, унинг доирасида ХХ асрнинг 40-йиллари иккинчи ярмидан бошлаб юриш ҳарбий экспансия акти сифатида эмас, балки тинч “элчилик миссияси” ва “илмий экспедиция” сифатида талқин қилинганлиги, бу эса даврнинг мафкуравий кўрсатмалари, империя ўтмишидан узоқлашиш ва бу воқеани “халқлар дўстлиги” тушунчасига киритишга интилиш, яққол кўриниб турган сиёсий ва ҳарбий қарама-қаршилик фактларини атайлаб силлиқлаш ёки эътиборсиз қолдирилишига оид маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейи “Ўрта Осиё (Туркистон)нинг чор Россияси томонидан босиб олиниши ва маҳаллий халқнинг бунга қарши кураши” мавзусидаги биринчи бўлим экспозициясини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейининг 2024-йил 10-ноябрдаги 14-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари ҳарбий юришнинг фанда мавжуд бўлган турли талқинларини аниқлашга хизмат қилган.
Ўзбекистоннинг мустақиллик даври тарихшунослигида ўзбек халқи давлатчилиги тарихи консепсиясига асосланган ҳолда А.Бекович-Черкасский юришини Россия босқинининг бошланиши, ташқи аралашувга қаршилик кўрсатиш, Хива хони Шерғознинг ҳаракатларини эса ўз давлатини ҳимоя қилиш сифатида талқин этувчи нарратив етакчилик қилиши тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейининг архив ҳужжат материаллари музей фонди ва экспозициясини бойитишга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейининг 2024-йил 10-ноябрдаги 14-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари мустақиллик даври тарихшунослигида юриш тарихини тадқиқ этишда янги ёндашувларни кўрсатиб беришга хизмат қилган.
Замонавий хорижий тарихшуносликда А. Бекович-Черкасский юриши масаласига танқидий-позитивистик ёндашув устунлик қилиши, юришнинг барча олдинги талқинларини танқид қилиш, Хива манбаларини тадқиқотларга жалб қилиш зарурати ва уни “Катта ўйин”нинг дебочаси сифатида кўриб чиқишга асосланганлиги ҳақидаги маълумотлар “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ДУКнинг 2024-йил 13-декабрдаги 02-31-1298-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари ҳарбий юришнинг замонавий талқинларини очиб беришга хизмат қилган.