Абдухоликова Насиба Алижоновнанинг педагогика фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасалари талабаларининг медиасаводхонлик ва ахборот маданиятини ривожлантиришнинг назарий-методик асослари (фалсафа фани мисолида)” 13.00.02 – “Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси”, (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий маслахатчи: Болтаева Моҳичеҳра Жамшид қизи, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01 рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Қурбонов Жасурбек Акмалжонович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Сиддиқов Илёсжон Бахромович, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор; Акрамова Гулбаҳор Ренатовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муассасалари талабаларида медиасаводхонлик ва ахборот маданиятини ривожлантиришнинг назарий-методик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасалари талабалари медиасаводхонлиги ва ахборот маданиятини ривожлантиришнинг дидактик тузилмаси фалсафий фанларнинг ахборот истеъмоли маданиятини шакллантириш имкониятлари медиатаълимнинг мослашувчанлиги каби сифатлар билан қайта алоқасининг идентивлигини белгилаш орқали аниқлаштирилган ;
фалсафа фанини ўқитишнинг ташкилий-дидактик шарт-шароитларини модификациялаш олий таълим муассасалари талабаларининг медиасаводхонлигини баҳолашнинг педагогик-диагностикаси, ахборотларга скептик йўналганлик даражасини бевосита уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларининг медиасаводхонлик ҳамда ахборот маданиятини ривожлантиришнинг тизимли-функсионал моделининг амалий компоненти фалсафий фанларни интеграл ўқитиш асосида ахборотлар устида ишлашга йўналтирилган герменевтик ва контекстли технологияларнинг натижавийлигини белгиовчи диагностик усуллар асосида такомиллаштирилган ;
талабаларда ижодий ва танқидий фикрлаш, ахборотни саралаш ва баҳолаш кўникмаларини ривожлантирувчи ижтимоий-педагогик, психологик-педагогик ва ахлоқий-педагогик омиллар ҳамда уларнинг аналитик тафаккур ва коммуникатив маданият билан боғлиқлигининг мониторинги мулоқот жараёни билан интернал кооперациялашув даражаси валентлиги асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг мантиқий фикрлашни ривожлантиришга қаратилган репродуктив топшириқлари гуманитар фанлар билан интеграциялаш орқали медиатаълим, медиасаводхонлик тушунчалари медиатаълимнинг консепсияси ва стратегияси асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари талабаларининг медиасаводхонлик ва ахборот маданиятини ривожлантиришнинг назарий-методик асосларини фалсафа фани воситасида такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
олий таълим муассасалари талабалари медиасаводхонлиги ва ахборот маданиятини ривожлантиришнинг дидактик тузилмаси фалсафий фанларнинг ахборот истеъмоли маданиятини шакллантириш имкониятлари медиатаълимнинг мослашувчанлиги каби сифатлар билан қайта алоқасининг идентивлигини белгилаш орқали аниқлаштиришга доир илмий-амалий тавсиялар “Медиасаводхонлик ва ахборот маданияти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сон буйруг'и, 557408-рақамли гувоҳнома). Натижада, олий таълим муассасалари талабаларининг медиасаводхонлик ва ахборот маданияти комплекс равишда ривожлантирилган;
фалсафа фанини ўқитишнинг ташкилий-дидактик шарт-шароитларини модификациялаш олий таълим муассасалари талабаларининг медиасаводхонлигини баҳолашнинг педагогик-диагностикаси, ахборотларга скептик йўналганлик даражасини бевосита уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга доир илмий янгиликлардан “Мантиқ асослари” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сон буйруг'и, 664663-рақамли гувоҳнома маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасалари талабаларининг медиасаводхонлик ва ахборот маданияти комплекс равишда ривожлантирилган;
талабаларининг медиасаводхонлик ҳамда ахборот маданиятини ривожлантиришнинг тизимли-функсионал моделининг амалий компоненти фалсафий фанларни интеграл ўқитиш асосида ахборотлар устида ишлашга йўналтирилган герменевтик ва контекстли технологияларнинг натижавийлигини белгиовчи диагностик усуллар асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Медиасаводхонлик ва ахборот маданияти” номли дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сон буйруг'и, 511474-рақамли гувоҳнома маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасалари талабаларининг медиасаводхонлик ва ахборот маданиятини ривожлантириш мазмуни замонавий талаблар асосида такомиллаштирилган.
талабаларда ижодий ва танқидий фикрлаш, ахборотни саралаш ва баҳолаш кўникмаларини ривожлантирувчи ижтимоий-педагогик, психологик-педагогик ва ахлоқий-педагогик омиллар ҳамда уларнинг аналитик тафаккур ва коммуникатив маданият билан боғлиқлигининг мониторинги мулоқот жараёни билан интернал кооперациялашув даражаси валентлиги асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Наманган давлат чет тиллари институтида 2023-2024-йилларда бажарилган “Эрасмус+ Cапаcитй Буилдинг Прожеcт 101129076 ЭМПОWЕР:Wомен Энтрепренеуршип, Эмпоwермент, эмплоябилитй анд селф-cонфиденcе” номли лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Наманган давлат чет тиллари институти томонидан 2025-йилнинг 16-июнда берилган 1363-03-сон маълумотнома). Натижада, олий таълим муассасалари талабаларининг медиасаводхонлик ва ахборот маданияти комплекс равишда ривожлантирилган;
талабаларнинг мантиқий фикрлашни ривожлантиришга қаратилган репродуктив топшириқлари гуманитар фанлар билан интеграциялаш орқали медиатаълим, медиасаводхонлик тушунчалари медиатаълимнинг консепсияси ва стратегияси асосида такомиллаштирилга доир тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ “Таълим ва маърифат” муҳарририятининг 2023-2025 йилларда эфирга узатилган “Замонавий таълим”, “Ахборот маданияти”, “Рақамли дунё” кўрсатувларини самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси» давлат муассасасининг 2025-йил 20-июндаги 05-09-963-сонли маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасалари талабаларининг медиасаводхонлик ва ахборот маданияти комплекс равишда ривожлантирилган;