Маматкулов Аслиддин Рустамбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тупроқ шамол эрозиясини масофадан зондлаш маълумотлари ёрдамида моделлаштириш ва эрозия хавфини баҳолаш (Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани мисолида)”, 03.00.13 – Тупроқшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.3.PhD/Qx1453
Илмий раҳбар: Баходиров Зафар Абдувалиевич, биология фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, ДСc.03/11.07.2025.B/Qx.01.17.
Расмий оппонентлар: Болтаев Сайдулло Мақсудович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Қодирова Дилрабо Абдукаримовна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади геоахборот тизими технологиялари ва масофадан зондлаш маълумотлари ёрдамида тупроқ шамол эрозиясини моделлаштириш, эрозия хавфини баҳолаш ҳамда шамол эрозиясини олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тадқиқот ҳудуди тупроқларида кечаётган шамол эрозияси жараёнларини RWEQ модели орқали моделлаштиришда дала майдонларининг шакли, текислиги, қиялиги, ҳажми, тарқалган тупроқларнинг хусусиятлари, табиий-иқлим шароитлари, ўсимлик қоплами ҳамда зичлиги каби маълумотлар йиғиндиси асосида эрозия жараёнларининг келиб чиқиш омиллари ва хавфи аниқланган;
тадқиқотлар давомида жаҳон тажрибасида қўлланиладиган RWEQ модели асосида тупроқ шамол эрозияси хавфини баҳолаш бўйича такомиллаштирилган тасниф ишлаб чиқилган ҳамда моделлаштириш орқали эрозия хавфи баҳоланган;
такомиллаштирилган минтақавий чанг тутгич қурилмаси ёрдамида шамол таъсирида кўчирилаётган тупроқ заррачаларининг ҳажми, кимёвий ва механик таркибини ҳамда эрозия натижасида тупроқларда йўқотилаётган озиқа моддаларнинг миқдори аниқлаш асосланган;
изланишлар давомида шамол эрозиясини моделлаштириш учун зарур тупроқ–иқлим кўрсаткичларини ўзида жамлаган маълумотлар базаси ҳамда тупроқ шамол эрозияси хавфини баҳолаш учун яратилган дастурий таъминот эрозия жараёнлари хавфини баҳолаш механизмларини такомиллаштириши исботланган;
тадқиқот ҳудудининг ЙМЗ маълумотлари ва ГАТ технологиялари асосида СМИ, ДЕМ, СЛОПЕ, НДВИ, ЭП каби индекслар аниқланиб, улар асосида хариталар тузилиб, ҳудуддаги эрозия индикаторлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тупроқ шамол эрозиясини масофадан зондлаш маълумотлари ёрдамида моделлаштириш ва эрозия хавфини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани Минор массиви “Табаррук дон барака” фермер хўжалигининг 1:10000 масштабли картограммалари тузилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 1-августдаги 05/05-02-586-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур картографик материаллар фермер хўжалиги тупроқларида органик ва минерал ўғитларнинг мақбул меёрда қўллаш, шўр ювиш тадбирларини ўтказиш орқали тупроқларнинг агрокимёвий ва агромелиоратив ҳолатини яхшилаш имконини берган;
“Шамол эрозиясини моделлаштириш учун зарур тупроқ–иқлим кўрсаткичлари” номли маълумотлар базаси яратилган (Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан 23.02.2024-йил берилган № БГУ 1319 рақамли Гувоҳнома) ва Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 1-августдаги 05/05-02-586-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур маълумотлар базаси асосида тадқиқот ҳудуди тупроқларида кечаётган шамол эрозияси жараёнларини аниқлаш ва унга қарши кураш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини берган;
“Тупроқ шамол эрозияси хавфини баҳолаш модели” номли электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурий таъминот яратилган (Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан 06.06.2024-йил берилган № ДГУ 40188 рақамли Гувоҳнома) ва Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 1-августдаги 05/05-02-586-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур дастурий таъминот шамол эрозияси хавфини баҳолаш ва унга қарши кураш механизмини ишлаб чиқишга имкон берган;
“Тупроқ шамол эрозиясини мониторинг қилишда қўлланиладиган чанг тутгич модели” дала тажриба ускунаси яратилган (Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан 24.01.2024-йил берилган № 007415 рақамли Гувоҳнома) ва Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 1-августдаги 05/05-02-586-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур чанг тутгич ускунаси тупроқда содир бўлаётган шамол эрозияси жараёнларини жадаллигини мониторингини юритишга хизмат қилган.