Наркабилова Гулноза Пулатовнанинг
педагогика фанлари доктори (DSc) диссертацияси
ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Аралаш таълим шароитида бўлажак ўқитувчилар рақамли маданиятини шакллантиришнинг педагогик тизими” (“Педагогическая система формирования цифровой культуры будущих учителей в условиях смешанного обучения”). 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таʼлимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/Ped588.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий маслаҳатчи: Ходжаев Бегзод Худайбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.11.2021.Ped.05.07.
Расмий оппонентлар: Кадирова Мунира Расуловна, педагогика фанлари доктори, профессор; Курбаниязова Замира Калбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Уразова Марина Батировна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аралаш таълим шароитида бўлажак ўқитувчиларнинг рақамли маданиятини шакллантиришга йўналтирилган педагогик тизимни ишлаб чиқиш ва асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак оʻқитувчиларнинг рақамли маданиятини шакллантириш тузилмаси когнитив, мотивацион-қадриятли, фаолият-технологик ҳамда профессионал-амалий компонентларнинг оʻзаро алоқадорлиги ва шартланганлиги ҳамда мазкур жараённинг яхлитлиги ва касбий тайёргарлик контекстидаги функсионал аҳамиятини тизимли-структурлаш мантиқига устуворлик бериш орқали аниқлаштирилган;
бўлажак оʻқитувчиларнинг рақамли маданиятини шакллантиришнинг педагогик консепсияси мултидисплинар синергия, технологик йўналтирилган мослашувчанлик, рақамли интерактивлик ва танқидий ахборот онг қонуниятлари ҳамда мазкур жараённинг методологик асосини ташкил этувчи умумий ва хусусий тамойилларнинг коʻп даражали “СCОПЕ” дидактик консепсия билан вертикал ва горизонтал интеграциясини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
аралаш таълим шароитида бўлажак оʻқитувчиларнинг рақамли маданиятини шакллантириш моделининг ташкилий-педагогик блоки мултимодал, микротаълим, лойиҳавий, модулли оʻқитиш технологияларининг рақамли таълимнинг назарий ва амалий жиҳатларини интеграция қилишга йўналтирилган тамойиллар ва таркибий элементларнинг оʻзаро идентивлигига эришиш тактикасини қатъий белгилаш орқали такомиллаштирилган;
рақамли технологияларни таълим жараёнига муваффақиятли интеграция қилишга кўмаклашувчи педагогик фасилитасия, метапредметли фаолият ва ҳаёт давомида таълим олиш(лифелонг леарнинг) каби педагогик шарт-шароитлари талабаларнинг индивидуал таълимий фаолиятини қоʻллаб-қувватлаш, рақамли муҳитдаги инновацион фаолиятнинг репродуктивлигини таъминлашга қаратилган электив курсни мақсадли лойиҳалаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг рақамли маданиятини шакллантиришнинг диагностик тизими когнитив, мотивацион-қадриятга асосланган, фаолият-технологик ва касбий-амалий мезонларга мувофиқ келадиган инструментарийни ишлаб чиқиш ва коррекстион фаолиятнинг интенсив таъсирини босқичма-босқич лонгитюд тадқиқ этиш мантиқига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аралаш таълим шароитида бўлажак ўқитувчиларнинг рақамли маданиятини шакллантириш бўйича олинган натижалар асосида:
бўлажак оʻқитувчиларнинг рақамли маданиятини шакллантириш тузилмасини когнитив, мотивацион-қадриятли, фаолият-технологик ҳамда профессионал-амалий компонентларнинг оʻзаро алоқадорлиги ва шартланганлиги ҳамда мазкур жараённинг яхлитлиги ва касбий тайёргарлик контекстидаги функсионал аҳамиятини тизимли-структурлаш мантиқига устуворлик бериш орқали аниқлаштиришга доир таклифлардан 5111700 – Бошлангʻич таълим ва спорт тарбиявий иш таълим ёʻналиши учун “Умумий педагогика” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва оʻрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 20-октябрдаги 441-сонли буйруғи, 441-029-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, боʻлажак оʻқитувчиларнинг ахборот истеъмоли маданиятига доир билимларини ривожлантиришга хизмат қилган;
бўлажак оʻқитувчиларнинг рақамли маданиятини шакллантиришнинг педагогик консепсиясини мултидисплинар синергия, технологик йўналтирилган мослашувчанлик, рақамли интерактивлик ва танқидий ахборот онг қонуниятлари ҳамда мазкур жараённинг методологик асосини ташкил этувчи умумий ва хусусий тамойилларнинг коʻп даражали “СCОПЕ” дидактик консепсия билан вертикал ва горизонтал интеграциясини таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир таклифлардан 5111700 – Бошлангʻич таълим ва спорт-тарбиявий ишлар таълим ёʻналиши учун “Умумий педагогика” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва оʻрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 20-октябрдаги 441-сонли буйруғи, 441-029-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, боʻлажак педагогларни аралаш таълим шароитида оʻқитиш жараёни қонуниятлари ва тамойилларига доир амалий коʻникма ва малакаларини шакллантиришга хизмат қилган;
аралаш таълим шароитида бўлажак оʻқитувчиларнинг рақамли маданиятини шакллантириш моделининг ташкилий-педагогик блокини мултимодал, микротаълим, лойиҳавий, модулли оʻқитиш технологияларининг рақамли таълимнинг назарий ва амалий жиҳатларини интеграция қилишга йўналтирилган тамойиллар ва таркибий элементларнинг оʻзаро идентивлигига эришиш тактикасини қатъий белгилаш орқали такомиллаштиришга доир таклифлардан 60110100 – педагогика (қоʻшимча тарбия фани оʻқитувчиси) ёʻналиши талабалари учун “Электрон педагогика” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги
55-сонли буйругʻи, 55156-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак оʻқитувчиларнинг электрон педагогиканинг консептуал асосларига доир билимлар билан қуроллантиришга хизмат қилган;
рақамли технологияларни таълим жараёнига муваффақиятли интеграция қилишга кўмаклашувчи педагогик кузатув, метапредметли фаолият ва ҳаёт давомида таълим олиш каби педагогик шарт-шароитларни талабаларнинг индивидуал таълимий фаолиятини қоʻллаб-қувватлаш, рақамли муҳитдаги инновацион фаолиятнинг репродуктивлигини таъминлашга қаратилган электив курсни мақсадли лойиҳалаш асосида такомиллаштиришга доир таклифлардан 60110100 – педагогика (қоʻшимча тарбия фани оʻқитувчиси) ёʻналиши талабалари учун “Электрон педагогика” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг
2024-йил 4-мартдаги 55-сонли буйругʻи, 55156-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, боʻлажак педагогларнинг рақамли таълим технологияларидан фойдаланишга доир компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг рақамли маданиятини шакллантиришнинг диагностик тизимини когнитив, мотивацион-қадриятга асосланган, фаолият-технологик ва касбий-амалий мезонларга мувофиқ келадиган инструментарийни ишлаб чиқиш ва коррекстион фаолиятнинг интенсив
таъсирини босқичма-босқич лонгитюд тадқиқ этиш мантиқига устуворлик бериш орқали такомиллаштиришга доир таклифлардан Ўзбекистон Миллий университетида амалга оширилган
ФЗ-2020010829. “Талабаларнинг илмий фаолиятида амалий кўникмаларини шакллантиришнинг инновацион механизмлари” (2020-2022 йй.) амалий лойиҳасининг талабаларни илмий фаолиятга тайёрлашда рақамли технологиялардан фойдаланиш қисмини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий университетининг 2025-йил 28-февралдаги 04/11-3100-сонли маълумотномаси). Натижада, рақамли таълим шароитида бўлажак ўқитувчиларнинг илмий-тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.