Юсупов Илхомжон Ибодиллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳуқуқий аниқлик принципи: назарий ҳуқуқий масалалар”  мавзусидаги юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун 12.00.01 – Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Ҳуқуқий таълимотлар тарихи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Yu1020  
Илмий раҳбар: Сайдуллаев Шахзод Алиханович, юридик фанлар номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Рузметов Хайрулла Ибодиллаевич; юридик фанлар доктори, профессор Бердияров Шухрат Намазбоевич.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти. 
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳуқуқий аниқлик принципини илмий-назарий нуқтайи назардан комплекс тадқиқ этиш орқали тегишли таклиф, тавсия ва хулосалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
мазкур тадқиқотда ҳуқуқий аниқлик принципининг назарий асосларини такомиллаштиришнинг тарихий ва назарий аҳамияти таҳлил қилиниб, унинг ҳуқуқий тизимда тутган ўрни бўйича таклифлар илгари сурилган. Шунингдек, ушбу принципнинг адолат ва қонун устуворлиги билан ўзаро боғлиқлиги тадқиқ этилган ҳолда қуйидаги асосий илмий янгиликларга хизмат қилди;
тегишли ваколатли орган рақобатга таъсирни баҳолаш тўғрисидаги ҳужжатларнинг нормаларига аниқлик киритишга ва улар бўйича тегишли тушунтиришлар олишга бўлган ҳуқуқларга аниқлик киритиши ваколати асослаб берилди;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ва уларни тушунтиришга қаратилган материалларнинг Ягона ҳуқуқий ахборот алмашиш тизими орқали етказишни жорий этиш масаласи асослантирилди;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг илмий экспертизасини ўтказиш давомида аниқланган, истиқболда юзага келиши мумкин бўлган турли ҳолатларнинг таҳлилига ҳуқуқий аниқлик принципи асосида ёндашиш асослаб берилди;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилувчи орган илмий экспертизани ўтказган ташкилотга хулосада берилган таклиф, эътироз, фикр-мулоҳазаларга аниқлик киритиш мақсадида сўров юбориш ваколатини қатъий белгилаш орқали ҳуқуқий аниқлик принципи таъминланиши асослантирилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар қуйидагиларда фойдаланилган: 
ваколатли орган рақобатга таъсирни баҳолаш тўғрисидаги ҳужжатларнинг нормаларига аниқлик киритишга ва улар бўйича тегишли тушунтиришлар олишга ҳақли деган таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 29-декабрдаги 694-сон қарори билан тасдиқланган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг рақобатга таъсирини баҳолаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 22-банди 3-хатбошисини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Юридик  таъминлаш бошқармасининг 2024-йил 7-ноябрдаги 12-15-80-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши рақобатга таъсирни баҳолаш тўғрисидаги ҳужжатларнинг нормаларига аниқлик киритишга ва улар бўйича тегишли тушунтиришлар олишга бўлган ҳуқуқларга аниқлик киритишга хизмат қилди;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ва уларни тушунтиришга қаратилган материалларнинг Ягона ҳуқуқий ахборот алмашиш тизими орқали етказишни жорий этишга оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 18-сентябрдаги 588-сон қарори билан тасдиқланган “2024–2025-йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастури”нинг 37-бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Юридик  таъминлаш бошқармасининг 2024-йил 7-ноябрдаги 12-15-80-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ва уларни тушунтиришга қаратилган материалларнинг Ягона ҳуқуқий ахборот алмашиш тизими орқали етказишни жорий этишга хизмат қилди;
илмий экспертизани ўтказиш давомида аниқланган, норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш натижасида юзага келиши мумкин бўлган бошқа масалалар таҳлили акс этиши лозимлигига оид таклифи Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 январдаги 29-сон қарори билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини илмий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-банди 8-хатбошисини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш депортаментининг 2025-йил 26-апрелдаги 30-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг илмий экспертизасини ўтказиш давомида аниқланган, истиқболда юзага келиши мумкин бўлган турли ҳолатларнинг таҳлилига хизмат қилди;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилувчи орган илмий экспертизани ўтказган ташкилотга хулосада берилган таклиф, эътироз, фикр-мулоҳазаларга аниқлик киритиш мақсадида сўров юбориши мумкин эканлигига оид таклифи Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 январдаги 29-сон қарори билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини илмий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 23-бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш депортаменти нинг 2025-йил 
26-апрелдаги 30-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилувчи орган илмий экспертизани ўтказган ташкилотга хулосада берилган таклиф, эътироз, фикр-мулоҳазаларга аниқлик киритиш мақсадида сўров юбориш ваколатини қатъий белгилашга хизмат қилди.
 Мазкур диссертация хулосалари асосида ишлаб чиқилган ҳуқуқий аниқлик принципига оид таклиф ва тавсиялари қабул қилинган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish