Турдалиев Темур Камиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ғовак кремний ва кремний оксиди сиртида атом қатламлаб чўктириш усулида олинган ТиО2 ва ЗнО наноқатламларининг структуравий ва оптик хоссалари”, 01.04.12 - Наноматериаллар физикаси ва технологияси (физика-математика фанлари).
    Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/FM1213.
    Илмий раҳбар: Ашуров Хатам Бахранович, техника фанлари доктори, профессор.
    Диссертация бажарилган муассаса номи: У.А. Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти.
    ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, DSc.02/30.12.2019.FM/Т.65.01.
    Расмий оппонентлар: Нуритдинов Иззатилло, физика-математика фанлари доктори, профессор.  Қувондиқов Ваҳобжон Ортиқович, физика-математика фанлари доктори, кат.и.х.
    Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
     Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
    Макро Ғовак кремний, кремний, кварц тагликлар сиртида АЛД усулида ТиО2 ва ЗнО қатламларини синтез қилиш, ҳамда уларнинг морфологик, структуравий, оптик хусусиятларини ўрганиш, шунингдек, синтез муҳити ва кейинги термик ишлов беришнинг фазавий ўзгаришларга таъсирини ўрганиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
- илк бор диетилсинк ва сув ёрдамида термик АЛД усулида, таглик ҳарорати 200°C бўлган шароитда, макроғовак ва текис кремний таглигида қалинлиги ~50 нм бўлган ЗнО қатламлари синтез қилинганда, вюрсит фазасига тегишли гексагонал нанокристалл тузилманинг изотроп поликристалл ҳолда шаклланиши аниқланди; 
- илк бор титан изопропоксиди ва сув ёрдамида термик АЛД усулида, макроғовак ва текис кремний таглигида 225°C таглик ҳароратида қалинлиги ~100 нм бўлган ТиО2 қатламлари синтез қилинганда, таркибида анатаз фазаси мавжуд бўлган изотроп поликристалл тузилма шаклланиши аниқланди;
- илк бор 240-1000 нм спектрал оралиқда АЛД усулида синтез қилинган ТиО2 ва ЗнО қатламларининг оптик константаларини юқори аниқликда аниқлаш, шунингдек дефект энергетик соҳалар улушини ҳисобга олиш имконини берувчи Таус-Лоуренс умумлашган функсияси асосидаги уч оссиляторли қатлам модели ишлаб чиқилди;
- илк бор титан изопропоксиди ва сув ёрдамида термик АЛД усулида синтез қилинган ТиО2 қатламларида фазавий ўтиш жараёнларининг қалинликка боғлиқлиги аниқланди. Хусусан, қалинлиги 250 нм гача бўлган қатламлар 1000°C гача бўлган ҳароратда юқори термик барқарорликка эга экани тажрибада исботланди;
- илк бор термик АЛД усулида синтез қилинган аморф ТиО2 қатламларига кейинги термик ишлов бериш натижасида, структурада аморф тузилмадан анатаз ва рутил фазаларига ўтиш жараёнлари, морфологияда зичлашиш ва микроёриқлар ҳосил бўлиши, шу билан бирга, оптик ютиш соҳасида локал энергетик ҳолатлар улушининг камайиши ва қизил тарафга силжиши, ҳамда оптик константа қиймати цикллар сонига боғлиқ эмаслиги аниқланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан фойдали моделга патент олинди (“Газ сенсорлари учун сезгир материалдан қопламани олиш усули” № ФАП 2698 18.11.2024). Газ сенсорлари учун сезгир материал сифатида АЛД усулида синтез қилинган ТиО₂ қатламларини қўллашни кўзда тутувчи фойдали модел, сенсорлар учун таглик сифатида диелектрик материаллар юзасида юпқа, бирхил, юқори тозаликка эга қатламларни ҳосил қилиш имкони беради.
АЛД усули орқали макроговак кремний тагликларда олинган ТиО2 қатламларнинг морфологияси ва оптик хоссаларини тадқиқ этишга бағишланган мақола: “Морпҳологй анд оптиcал чараcтеристиcс оф ТиО2 нанофилмс гроwн бй атомиc-лаер депоситион он а маcропороус силиcон субстрате” (Жоурнал оф Апплиед Спеcтросcопй. 2024. Вол. 91. Но. 4. пп. 769–774. ДОИ: 10.1007/с10812-024-01783-з) натижаларига халқаро тадқиқотчилар томонидан, қатор мақолаларда (Шенгхи Жиао анд Зҳенқиу Гао, Опт. Матер. Эхпресс 15, 541-554 (2025), Неделин, С.В., Золотовскии, Н.А., Воронин, А.С. эт ал., Булл. Русс. Аcад. Сcи. Пҳйс. 88, (2024), А.А. Ракҳимов, И.Кҳ. Кҳудайкулов, А.А. Исматов, М.М. Адилов, Эаст Эуропеан Жоурнал оф Пҳйсиcс, Н3, 2025) ҳавола қилинган.
ТиО2 қатламларини термик АЛД усулида титан изопропоксиди ва сув ёрдамида олиш ҳамда кейинги термик ишлов бериш натижасида қатламлардаги структуравий ўзгаришлар ва фазавий ўтиш жараёнларини аниқ тавсифлаш бўйича олинган натижалар “СГД Сйстемс” МЧЖ томонидан 2024–2025 йилларда олиб борилган “Тиббиётда қўлланиладиган махсус имплантлар” амалий дастури бажарилишида татбиқ этилган (“СГД Сйстемс” МЧЖ шаклидаги корхонаси 2025 йил 20 августдаги №20/08 маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш умуртқа имплантларини биобарқарор ТиО2 қопламалари билан қоплаш, 3Д принтерда олинган имплантлар сиртига ТиО2 ётқизиш орқали уларнинг инсон организмига биологик мослашувчанлигини таъминлаш, шунингдек, суяк ўрнини босиш жараёнида механик чидамлилик ва юқори ҳаракатчанликни ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish