Рахимов Феруз Мовлидиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

1.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тақсимловчи электр тармоқларининг энергия самарадорлигини 20 кВ кучланишни қўллаш орқали ошириш”, 05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Т4687
Илмий раҳбар: Таслимов Абдурахим Дехканович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, PhD.03/27.09.2024.T.101.05. 
Расмий оппонентлар: Кадиров Камолиддин Шухратович - техника фанлари доктори, профессор; Шайматов Бобокул Холмуродович - техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўрта кучланишли тақсимловчи электр тармоқларида 20 кВ кучланиш қўлланилишини илмий асослаш ҳисобига тармоқнинг энергия самарадорлиги ва ўтказиш қобилиятини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тақсимловчи электр тармоқлари кучланишини 10 кВдан 20 кВга ўзгартириш орқали тармоқнинг қувват ўтказиш қобилияти ва энергия самарадорлигини оширишнинг техник ва иқтисодий мақсадга мувофиқлигини қўшимча кабель линиялари қуриш харажатларининг камайиши ва тармоқдаги энергия исрофининг пасайиши бўйича аниқлаш асосланган;
энг кичик квадратлар усули асосида, кабель линияларининг кесим юзаси, узатиладиган қувват ва трансформатор қуввати ҳисобга олинган ҳолда, ўрта кучланишли тақсимловчи электр тармоқларининг оптимал кучланишини танлаш бўйича кабель линиялари ва трансформатор подстанцияларини қуриш ҳамда эксплуатация қилиш харажатларини математик математик модели ишлаб чиқилган;
кабел линиялари ва трансформаторлардан фойдаланиш харажатлари ҳамда энергия йўқотишларни минималлаштиришни ҳисобга олган ҳолда Лагранж номаълум кўпайтувчилари усули асосида тақсимловчи электр тармоқларининг номинал кучланишини оптималлаштириш усули ишлаб чиқилган;
ўта кучланишни пасайтириш мезони ва реле ҳимоясининг селективлигини таъминлаш мезонлари асосида 20 кВ ли тақсимловчи электр тармоқ нейтралини ерга улаш учун резистор қаршилигини танлаш усули ишлаб чиқилган..
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Тақсимловчи электр тармоқларининг энергия самарадорлигини 20 кВ номинал кучланишни қўллаш орқали ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган тақсимловчи электр тармоқларининг номинал кучланишини оптмаллаштириш усули «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Навоий ҳудудий филиалига жорий этилди («ҲЭТ» АЖнинг 2024 йил 3-июлдаги 01-04-19/454-сонли маълумотномаси). Натижада Навоий шаҳар электр тармоқларида 20 кВ кучланишни қўллаш тармоқнинг ўтказувчанлик қобилиятини 2 баробар ошириш имконини берган;
тақсимловчи электр тармоқ синов участкасини 20 кВ кучланиш билан лойиҳалаш натижалари Навоий шаҳар электр тармоқларига жорий этилди. («ҲЭТ» АЖнинг 2024 йил 3-июлдаги  01-04-19/454-сонли маълумотномаси). Натижада кутилаётган йиллик иқтисодий самарадолик 461678000 (тўрт юз олтмиш бир миллион олти юз етмиш саккиз юз минг) сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish