Ғафуров Мирзоҳид Орифовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Энергия истеъмоли обектларида “яшил” энергетикани рағбатлантиришни умумлашган энергия самарадорлик кўрсаткичи асосида такомиллаштириш”, 05.05.01- “Энергетика тизимлари ва мажмуалари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Т5367.
Илмий раҳбар: Садуллаев Насулло Нематович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, PhD.03/27.09.2024.Т.101.05
Расмий оппонентлар: Кадиров Камолиддин Шухратович - техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Усмонов Шукрилло Юлбарсович - техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: энергия истеъмоли обектларида “яшил” энергиядан фойдаланиш самарадорлигини комплекс баҳоловчи ягона умумлашган энергия самарадорлик кўрсаткичини ишлаб чиқиш асосида “яшил” энергиядан фойдаланишни рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш.
III. Татқиқотнинг илмий янгилиги:
энергия истеъмоли обектларида “яшил” энергиядан фойдаланишда энергия манбаларини ҳисобга олган ҳолда гибрид энергия манбали автоном микро тармоқ модели ишлаб чиқилган;
гибрид энергия манбасини атроф-муҳитга таъсирини ҳисобга олган ҳолда баҳолаш имконини берувчи умумлашган самарадорлик кўрсаткичи ишлаб чиқилган;
замонавий энергия таъминоти тизимига қўйиладиган талаблар асосида “яшил” энергиядан фойдаланиш афзалликларини тавсифловчи энергия манбасининг фойдали иш ва энергия харажатларини қисқартириш коеффициентлари ҳамда яшил энергиядан фойдаланиш, экологик самарадорлик кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
умумлашган самарадорлик кўрсаткичи ташкил этувчиларининг сони, сафланиш тартиби ва вазн коеффициентлари қиймати ушбу кўрсаткичларни “яшил” энергия манбаи қувватига чизиқли боғлиқлиги даражасига кўра ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган умумлашган самарадорлик кўрсаткичи асосида энергия истеъмоли обектларида “яшил” энергиядан фойдаланганда иқтисодий самарадорликни таъминловчи такомиллаштирилган рағбатлантириш имконини берувчи математик модел ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши: Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Энергия истеъмоли обектларида “яшил” энергетикани рағбатлантиришни умумлашган энергия самарадорлик кўрсаткичи асосида такомиллаштириш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
“Яшил” энергиядан фойдаланаётган корхоналарда умумлашган энергия самарадорлик кўрсаткичи аниқлаш имконини берадиган математик модел ва универсал алгоритм асосида электрон ҳисоблаш машинаси учун яратилган дастур “Букҳара Азтекс” МЧЖ да жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2025 йил 21 майдаги 04-13-2757-сон маълумотномаси). Натижада таклиф этилаётган “яшил” энергияни рағбатлантириш методикаси жорий этилиб, “Букҳара Азтекс” МЧЖ корхонаси 56234700 (эллик олти миллион икки юз ўттиз тўрт минг етти юз) сўм имтиёзга эга бўлган;
“Букҳара Азтекс” МЧЖ ва “Посcо Интернатионал Техтиле” хорижий корхонасида буғ ва иситиш қозонларининг тутун газлар таркиби Тесто 320 газ анализатори ёрдамида таҳлил қилиниб, мазкур корхоналарда экологик кўрсаткичнинг таклиф этилган услубиёти жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2025 йил 21 майдаги 04-13-2757-сон маълумотномаси). Натижада тутун газлар таркибидаги кислород миқдори оптималлаштирилди ва мос равишда йиллик 5204 м3 ва 2642 м3 табиий газ тежашга эришилган.