Мўминова Дилноза Рахимовнанинг
фалсафа  доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.   Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Саноат корхоналари ишчиларида рақамли технологиялар ёрдамида ортопедик стоматологик даволаш усулларини такомиллаштириш», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tib4639
Илмий раҳбар: Гаффоров Сунатулло Амруллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/27.09.2024.Tib.93.03
Расмий оппонентлар: Хабибова Назира Насуллоевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Нигматов Рахматулла Нигматович тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абуали ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: саноат корхоналари ишчиларида тиш қатори нуқсонларини бартараф этишда рақамли технологиялар ёрдамида сунъий тиш протезларини функционал-структуравий жиҳатларини такомиллаштиришдан иборат бўлган.
III.   Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли саноат корхона ишчиларида иш жараёнидаги салбий омилларга боғлиқ ҳолда стоматологик касалланишлар, тиш қатори нуқсонларини тиклаш мақсадида қисман олиб  қўйиладиган тиш протезлари тайёрлашда индивидуал ёндашувлари исботланган;
қисман олиб қўйиладиган протез соҳа оғиз бўшлиғи шиллиқ қават тўқималаридаги салбий ўзгаришлар; резистентлик, морфологик картинаси; шунингдек протез хом-ашёси ва конструкцияларидаги номутаносиблик патологиялар шаклланишининг сабабчиси эканлиги клинико-лаборатор, клинико-функционал тадкикотлар асосида ташхислашда башоратловчи омил эканлиги исботланган;
сунъий тиш протезларини тайёрлашда рақамли технологиялар (3D) имкониятларидан кенг ва уринли фойдаланиш, оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати протез ости ва торус соҳаси шикастланишларини олдини олиши оғиз бўшлиги гигиенасини яхшиланиши, пародонт тўқимадаги чайнаш юкламаси – биомеханик хусусиятларини ижобий ўзгартириши исботланган;
саноат корхоналари ва атроф муҳит салбий омиллари таъсирида шаклланаётган оғиз бўшлиғи аъзо ва тўқималари патологияларини даволаш, олдини олиш ва башоратлашда сунъий тиш протезларининг бирламчи хом-ашёларининг хусусиятлари, протез конструкцияларини тўғри танланиши ва тайёрланишида ракамли технологиялар имкониятларидан самарали фойдаланиш, стоматологик тиббий хизмат сифатини оширишида ахамиятли эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича 2025 йил 20 июндаги 20/36-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: турли саноат корхона ишчиларида иш жараёнидаги салбий омилларга боғлиқ ҳолда стоматологик касалланишлар, тиш қатори нуқсонларини тиклаш мақсадида қисман олиб  қўйиладиган тиш протезлари тайёрлашда индивидуал ёндашувлари исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: стоматологик касалланишлар, тиш қатори нуқсонларини тиклашда саноат корхоналари ишчиларида иш жарёнидаги салбий омилларга боғлиқ ҳолда  тиш протезлари тайёрлаш ва қўллашда индивидуал ёндашув асосланиш талаблари кўрсатиб берилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:олинган илмий-амалий маълумотлар Сурхандарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси Узун тумани кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси  (29.05.2025 йилдаги 8-118-сонли буйруқ) ва Бухоро вилояти Жондор тумани тиббиёт бирлашмаси (30.05.2025 йилдаги 2197-2-35-TB/2025-сон буйруқ) амалиётга жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: тиш қаторлари, пародонт тўқимаси, оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати патологияларини эрта диагностика усуллари самарадорлигини яхшилашига имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: саноат корхоналари ишчилари  орасида тиш протезлари  ва оғиз бўшлиғи аъзо ва тўқималари касалликларининг тарқалиши ўртача даражаси 60,0% ҳолатда қайд этилган, интенсивлиги ишонарли даражада юқори бўлган, бу ўз навбатида асоратларни олдини олиш учун  имконини яратган бўлиб, бюджет маблағларини 138000 сўмга қисқартириш имконини берган ( прейскурантга кўра 1 кун ташхислаш 46000 сўмни ташкил қилади); поликлиникага ташриф қилиш  даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига талаб этилган (1 кунга ўртача 50000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: саноат корхоналари ишчилари  орасида тиш протезлаш, оғиз бўшлиғи аъзо ва тўқималари касалликларининг ташхислаш бюджет маблағларини ташхисоти бюджет маблағларини 275000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
Иккинчи илмий янгилик: қисман олиб қўйиладиган протез соҳа оғиз бўшлиғи шиллиқ қават тўқималаридаги салбий ўзгаришлар; резистентлик, морфологик картинаси; шунингдек протез хом-ашёси ва конструкцияларидаги номутаносиблик патологиялар шаклланишининг сабабчиси эканлиги клинико-лаборатор, клинико-функционал тадкикотлар асосида ташхислашда башоратловчи омил эканлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: клиник-лаборатор, клиник-функционал ва клиник-тажриба натижалари асосида қисман олиб қўйиладиган протез соҳаси оғиз бўшлиғи шиллиқ қават тўқималарининг резистентлиги ва гистоморфологик хусусиятлари,  протезлар хом-ашёси, танланган конструкциялари ташхислашнинг башоратловчи омил эканлиги илмий  исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий  маълумотлар Сурхандарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси Узун тумани кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси  (29.05.2025 йилдаги 8-118-сонли буйруқ) ва Бухоро вилояти Жондор тумани тиббиёт бирлашмаси (30.05.2025 йилдаги 2197-2-35-TB/2025-сон буйруқ) амалиётга жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: саноат корхоналари ишчилари тиш қатори нуқсонларини кисман олиб қўйиладиган тиш протезлари орқали протезлашдан сўнг беморларда чайнов функцияси тикланиши хисобига сўлакнинг қовушқоқлиги, рН-даражаси кислотали томонга ўзгариши, сўлак таркибидаги лизоцим ва лактоферрин миқдори ошиши ҳисобига луқманинг бирламчи ҳазм жараёнлари яхшиланишига  имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: саноат корхоналари ишчилари  орасида тиш протезлари  ва оғиз бўшлиғи аъзо ва тўқималари касалликларининг тарқалиши ўртача даражаси 60,0% ҳолатда қайд этилган, интенсивлиги ишонарли даражада юқори бўлган, бу ўз навбатида асоратларни олдини олиш учун  имконини яратган бўлиб, бюджет маблағларини 138000 сўмга қисқартириш имконини берган ( прейскурантга кўра 1 кун ташхислаш 46000 сўмни ташкил қилади); поликлиникага ташриф қилиш  даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига талаб этилган (1 кунга ўртача 50000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: саноат корхоналари ишчилари  орасида тиш протезлаш, оғиз бўшлиғи аъзо ва тўқималари касалликларининг ташхислаш бюджет маблағларини ташхисоти бюджет маблағларини 275000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
Учинчи илмий янгилик: сунъий тиш протезларини тайёрлашда рақамли технологиялар (3D) имкониятларидан кенг ва ўринли фойдаланиш, оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати протез ости ва торус соҳаси шикастланишларини олдини олиши оғиз бўшлиги гигиенасини яхшиланиши, пародонт тўқимадаги чайнаш юкламаси – биомеханик хусусиятларини ижобий ўзгартириши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати протез ости ва торус соҳаси шикастланишларини, балки гигиенаси ва пародонт тўқималари чайнаш юкламасини яхшилаш мақсадида протез хом-ашёлари рақамли технология имкониятларидан фойдаланиб тайёрланган комбинациялашган эластик  ва қаттиқ протез остига, милк сўрғичлари ҳимоя элементларига эга ва қобиқланган ҳолда қўлланилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Сурхандарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси Узун тумани кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси  (29.05.2025 йилдаги 8-118-сонли буйруқ) ва Бухоро вилояти Жондор тумани тиббиёт бирлашмаси (30.05.2025 йилдаги 2197-2-35-TB/2025-сон буйруқ) амалиётга жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: олинган илмий-амалий натижалар саноат корхоналари ишчилари орасида  тиш протезлашга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш ва оптимал ортопедик ёрдам кўрсатиш саноат корхоналари ишчиларининг функционал ва эстетик жисмоний ҳолати, психологик ва ижтимоий фаровонлигини яхшилади, бу эса уларнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада кўтарди. Иқтисодий самарадорлиги: саноат корхоналари ишчилари  орасида тиш протезлари  ва оғиз бўшлиғи аъзо ва тўқималари касалликларининг тарқалиши ўртача даражаси 60,0% ҳолатда қайд этилган, интенсивлиги ишонарли даражада юқори бўлган, бу ўз навбатида асоратларни олдини олиш учун  имконини яратган бўлиб, бюджет маблағларини 138000 сўмга қисқартириш имконини берган ( прейскурантга кўра 1 кун ташхислаш 46000 сўмни ташкил қилади); поликлиникага ташриф қилиш  даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига талаб этилган (1 кунга ўртача 50000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: саноат корхоналари ишчилари  орасида тиш протезлаш, оғиз бўшлиғи аъзо ва тўқималари касалликларининг ташхислаш бюджет маблағларини ташхисоти бюджет маблағларини 275000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
Тўртинчи илмий янгилик: саноат корхоналари ва атроф муҳит салбий омиллари таъсирида шаклланаётган оғиз бўшлиғи аъзо ва тўқималари патологияларини даволаш, олдини олиш ва башоратлашда сунъий тиш протезларининг бирламчи хом-ашёларининг хусусиятлари, протез конструкцияларини тўғри танланиши ва тайёрланишида ракамли технологиялар имкониятларидан самарали фойдаланиш, стоматологик тиббий хизмат сифатини оширишида ахамиятли эканлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: рақамли технология имкониятидан фойдаланиб бирламчи хом-ашёлар ҳамда улардан тайёрланган тиш протези сифатини мукаммаллаштириш имкониятлари клиник, функционал, биохимик, бифизик, биомеханик, морфоструктур тадқиқотлар ёрдамида саноат корхоналари ва атроф муҳит салбий омилларининг оғиз бўшлиғи аъзо ва тўқималарига, тиш протезига таъсирини олдиндан башоратловчи омил эканлиги илмий асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Сурхандарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси Узун тумани кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси  (29.05.2025 йилдаги 8-118-сонли буйруқ) ва Бухоро вилояти Жондор тумани тиббиёт бирлашмаси (30.05.2025 йилдаги 2197-2-35-TB/2025-сон буйруқ) амалиётга жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: ишчилар орасида ортопедик стоматологик касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш уларнинг кейинчалик қимматбаҳо ва мураккаб даволаш тадбирларини ўтказиш заруриятини камайтиради, бу эса тиббий ва ижтимоий харажатларини тежашга олиб келди. Иқтисодий самарадорлиги: саноат корхоналари ишчилари  орасида тиш протезлари  ва оғиз бўшлиғи аъзо ва тўқималари касалликларининг тарқалиши ўртача даражаси 60,0% ҳолатда қайд этилган, интенсивлиги ишонарли даражада юқори бўлган, бу ўз навбатида асоратларни олдини олиш учун  имконини яратган бўлиб, бюджет маблағларини 138000 сўмга қисқартириш имконини берган ( прейскурантга кўра 1 кун ташхислаш 46000 сўмни ташкил қилади); поликлиникага ташриф қилиш  даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига талаб этилган (1 кунга ўртача 50000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: саноат корхоналари ишчилари  орасида тиш протезлаш, оғиз бўшлиғи аъзо ва тўқималари касалликларининг ташхислаш бюджет маблағларини ташхисоти бюджет маблағларини 275000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish